29.05.2019 йилдаги ПҚ-4342-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, маънавий-ахлоқий, жисмонан етук, ватанпарвар, миллий анъана ва қадриятларимизга садоқатли ёшларни вояга етказиш, уларни амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг фаол ва жонкуяр иштирокчисига айлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг ушбу жараёндаги иштироки, шунингдек жисмонан ва руҳан соғлом шахсни тарбиялаш, болаларда меҳнатсеварлик ва комилликка интилиш туйғуларини шакллантиришдаги фаолиятини янада такомиллаштиришни талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштиришда уларнинг ижтимоий ҳолати, шахсий хислатлари, содир этган қилмишининг хавфлилик даражасини тўлиқ ва тўғри баҳолаш долзарб масала бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидаги бугунги ҳолат ўқув жараёнини давлат таълим стандартлари асосида сифатли ташкил этиш, ўқитувчи, тарбиячи, психолог ва бошқа ходимларнинг тарбияланувчиларга таълим бериш, уларга касб-ҳунар ўргатиш борасидаги кўникма ва малакаларини оширишни тақозо этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, алоҳида шароитларда тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож бўлган ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус коллежи, Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи, Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ўғил болалар мактаб-интернати ва Чиноз туманидаги 5-сонли қиз болалар мактаб-интернатининг негизида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасини (кейинги ўринларда — Республика ўқув-тарбия муассасалари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси Тошкент вилояти, Чиноз тумани, «Гулзоробод «маҳалласи манзилида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Бахт шаҳри «Тадбиркор» маҳалласи манзилида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига бириктирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлиги тегишинча Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасининг ўз вақтида тўлиқ таъминоти ва маиший шарт-шароитлари яхшиланишига кўмаклашиш, ушбу муассасаларда маънавий-маърифий ишларнинг замонавий усул ва шаклларидан фойдаланилган ҳолда соғлом ва жисмонан бақувват, руҳан тетик, билимли, ватанпарвар, фидойи, дунёқараши кенг ёшларни шакллантириш, тарбияланувчиларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика ўқув-тарбия муассасаларида сифатли тарбия ва таълим жараёнини йўлга қўйиш, тарбияланувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Республика ўқув-тарбия муассасаларига 14 ёшга тўлган ва 18 ёшдан ошмаган вояга етмаганлар жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Республика ўқув-тарбия муассасаларига қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган ёхуд руҳий касаллик билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланишда ўз ёшига нисбатан орқада қолиши оқибатида содир этган қилмишининг аҳамиятини тўлиқ англаб етишга қодир бўлмаган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб жиноий жавобгарликдан озод қилинган, материаллар Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига кўриб чиқиш учун топширилган бўлса;
(4-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган вояга етмаганлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамай мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир қилишни давом эттираётган вояга етмаганлар суд қарори асосида жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур банднинг «б» кичик бандида кўрсатилган вояга етмаганлар фақат Республика ўқув-тарбия муассаларига ўқишга қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи ва Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ўғил болалар мактаб-интернатига вояга етмаганларни қабул қилиш тўхтатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи ва Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ўғил болалар мактаб-интернатида тарбияланаётган вояга етмаганлар ўқишни ушбу муассасаларда белгиланган тартибда тугатадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Республика ўқув-тарбия муассасаларидаги гуруҳлар ва синфларда ўқувчилар билан тўлдирилиш 15 — 20 нафар этиб белгиланади, истисно тариқасида тегишли молия органлари билан келишилган ҳолда ушбу муассасаларда ўқувчилар сонидан қатъий назар синфлар очишга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровсиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган, шунингдек, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганлар уларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишлари ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси тавсиясига асосан тегишли вазирлик ва идоралар қарорлари (йўлланмалари) асосида ўқув йили давомида иловадаги вазирлик ва идоралар тасарруфидаги умумтаълим ёки ихтисослаштирилган таълим муассасаларига (кейинги ўринларда — Муассасалар) жойлаштирилади;
(4-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфида умумтаълим ёки ихтисослаштирилган таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси тавсиясига асосан Муассасаларга юборилаётган вояга етмаганлар учун Муассасаларнинг қабул квотасидан ташқари 5 фоизгача қўшимча квоталар ажратади;
(4-банд «д» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассасаларга юборилаётган вояга етмаганлар таътил вақтида агар уларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш имкони бўлмаса Муассасаларда ўқув жараёни бошлангунга қадар туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида тегишли халқ таълими органининг йўлланмаси бўйича вақтинча «Меҳрибонлик» уйларида тарбияланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) тасарруфида умумтаълим ёки ихтисослаштирилган таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси тавсиясига асосан юборилаётган вояга етмаганларни Муассасаларга истисно тариқасида бепул асосда, синовларсиз ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилади;
(4-банд «е» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси тавсиясига асосан қабул қилинган ҳар бир вояга етмаган учун алоҳида мураббий бириктиради ва унинг таълим-тарбиясини доимий равишда назорат қилади, уларни Муассасаларни битиргандан кейин иш билан таъминлашда кўмаклашади;
(4-банд «е» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари (кейинги ўринларда — Марказ) кўпи билан қирқ беш кун муддатда вояга етмаганни Муассасага ёки Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига хулоса тақдим этади;
(4-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлари, шу жумладан тарбиячилар ва тарбиячи ёрдамчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун базавий тариф ставкасининг 75 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақи тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) 2021 йил 1 майдан бошлаб ички ишлар органлари тарбия колонияси ҳузуридаги 35-сон умумий ўрта таълим мактаби филиали ўқитувчилари ва тарбия колониясининг тарбиячиларига, шу жумладан шаҳодатланган таркибга мансуб тарбиячиларига ҳам амалдаги устама ҳақлар ва тўловлардан қатъи назар, алоҳида меҳнат шароитлари учун тегишлича базавий тариф ставкасининг ва лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида қўшимча ойлик устама ҳақ тўлаб берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарорига асосан «и» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2019 йилнинг 1 августига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ўқув-тарбия муассасаларининг ўқув дастурларини қайта кўриб чиқсин, уларга жойлаштирилаётган болаларнинг эҳтиёжлари ва муаммолари туридан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги реабилитация дастурларини (ҳаётий кўникмаларга ўргатиш, гиёҳвандлик ва алкогол воситаларга қарамликдан даволаш, руҳий жароҳат асоратлари билан ишлаш ва бошқа дастурлар) ишлаб чиқсин ҳамда тўгараклар фаолиятини кенгайтириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ўқув-тарбия муассасалари штатлар жадвалларини тасдиқласин, бунда тугатилаётган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари штатлари ҳисобига янги ташкил этилаётган Республика ўқув-тарбия муассасаларида ҳар 20 нафар тарбияланувчига бир нафар психолог, шунингдек, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасига бир нафар шифокор-гинеколог штат бирликларини ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ўқув-тарбия муассасаларини кенг дунёқараш ва юқори малакага эга ўқитувчилар, тарбиячилар ва психологлардан иборат таркибда шакллантирсин ҳамда заруратга қараб янги штатлар жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ўқув-тарбия муассасаларини замонавий ўқув, ўқув-методик ва бадиий адабиётлар, даврий журналлар билан таъминласин ҳамда ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам равишда янгилаб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Республика ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари оиласи билан алоқада бўлиши ҳамда улар билан учрашиши учун зарур алоқа воситалари ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган алоҳида хоналарни ажратсин, шунингдек, Республика ўқув-тарбия муассасаларининг «ZiyoNET» таълим тармоғига уланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда Республика ўқув-тарбия муассасаларининг ҳудудлари ва хоналари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан видеокузатув камералари билан жиҳозланишини, уларнинг техник созлиги ва узлуксиз ишлашини, шунингдек, видеоёзувлар махсус архивда камида бир йил давомида сақланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тарбияланувчилар дуч келадиган муаммоларни муҳокама қилиш, уларнинг ечимини топиш ва тарбияланувчиларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган «case-study», гуруҳларда ишлаш, баҳс-мунозаралар, ситуацион ўйинлар, ақлий ҳужум каби илғор интерактив ўқитиш усуллари ўқув-тарбия жараёнига кенг жорий этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчиларда меҳнат кўникмалари ва мустақил ижодий фикрлаш қобилиятини шакллантириш, уларни касбга йўналтириш ва бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида тарбияланувчилар Республика ўқув-тарбия муассасасида бўлган давр мобайнида касбга ўргатиш бўйича амалий меҳнат машғулотлари ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таниқли фан, маданият, санъат ва адабиёт, дин арбоблари, турли соҳаларнинг илғор мутахассислари иштирокида ҳар уч ойда камида бир марта тарбияланувчиларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш ва мустаҳкамлаш, уларни ҳалоллик ва одоб-ахлоқ руҳида тарбиялашга қаратилган учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Республика ўқув-тарбия муассасалари раҳбар ва мутахассисларининг малакасини ошириш ўқув дастурларига алоҳида шароитларда тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож вояга етмаганлар билан ишлаш методикасига оид модулларни киритсин, шунингдек, ушбу муассасаларнинг фаолиятини методик таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Болалар масалалари бўйича миллий комиссия манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2019 йил давомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидаги тарбияланувчилар билан индивидуал равишда суҳбатлар ўтказиш асосида уларни тоифаларга ажратган ҳолда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш, жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш, шунингдек, Муассасаларга жойлаштириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари ва уларнинг оиласидаги аҳволни ҳар томонлама ўрганиш ва баҳолаш, тарбияланувчилар ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтгандан сўнг уларни ўқишга жойлаштириш, ижтимоий мослашуви ҳамда оиласидаги муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, ота-оналари ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг салоҳиятини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, моддий ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш чораларини кўрсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари томонидан вояга етмаганни Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш масаласи кўриб чиқилганда таълим муассасаси, маҳалла, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, профилактика инспектори, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг масъул ходимлари иштирокида вояга етмаган, унинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар билан олиб борилган профилактика ишлари чуқур ўрганилишини таъминласин.
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тегишли қўмитаси ва халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши ҳамда халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг қўшма мажлисларида ҳар йили бир маротаба тегишли Республика ўқув-тарбия муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнларини муҳокама қилиш, ушбу муассаса раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, ҳисоботлар эшитилаётганда тарбияланувчилар билан олиб борилаётган таълим-тарбия жараёнлари, уларнинг хулқ-атворини ўзгартириш борасида амалга оширилаётган ишлар, уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат, ушбу муассасалардаги ижтимоий-маънавий муҳит танқидий муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон ёшлар иттифоқига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Республика ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги билан биргаликда Республика ўқув-тарбия муассасаларидаги болалар учун ҳар ойда бир марта маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб, тарбияланувчиларнинг тарихий-меъморий мажмуалар, ҳайвонот боғлари, театрлар, музейлар ва бошқа маданий-кўнгилочар жойларга ташрифларини уюштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган вояга етмаганларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакилларини бириктириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Оила ва хотин-қизлар қўмитасига доимий равишда Республика ўқув-тарбия муассасаларини битираётган қизлар рўйхатини юритиб бориш, улар билан якка тартибда ва аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни ташкил этиш ҳамда уларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш чораларини кўриш тавсия этилсин.
(8-бандининг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 январдаги ПФ-1-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2025 й., 06/25/1/0022-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда Республика ўқув-тарбия муассасалари битирувчиларини иқтисодиёт тармоқлари ва меҳнат бозорининг реал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, касбга йўллаш, ўқитиш, қайта ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш ишларини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказга мунтазам равишда ҳамда Республика ўқув-тарбия муассасаларига келтирилган вояга етмаганларни қатъий тарзда ҳар олти ойда тиббий кўрикдан ўтказиб бориш ҳамда бемор тарбияланувчиларни ўз тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида бепул даволаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Республика ўқув-тарбия муассасаларида ёшларни маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта ташаббусни кенг жорий этиш мақсадида икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Маданият вазирлиги билан биргаликда тарбияланувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мусиқа, рассомчилик, тасвирий санъат, кулолчилик ва бошқа тўгаракларни ташкил этиш, шунингдек, амалдаги меъёрга мувофиқ мусиқа асбоблари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Республика ўқув-тарбия муассасаларининг спорт залларини 34 номдаги спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Республика ўқув-тарбия муассасаларида 1 тадан компьютер синф хоналарини замонавий компьютерлар билан таъминлаш, уларда ўқувчиларни фикрлашга йўналтирадиган компьютер ўйинлари базасини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ёзувчилар уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 136 номдаги ўқишга тавсия этилган бадиий адабиётлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда тарбияланувчи қизларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида зарур миқдорда тикув машинаси ва бошқа анжомлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этиши, назоратсиз ёхуд қаровсиз қолишига сабаб бўлган омилларни чуқур таҳлил этиб, уларни бартараф этиш чораларини кўрсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Олий судига вояга етмаганни Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш масаласи судлар томонидан синчковлик билан ўрганиб чиқилиши, бунда Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари томонидан қабул қилинган қарорлар етарли асослантирилганлиги, вояга етмаганнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар, маҳалла, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, халқ таълими, ички ишлар, соғлиқни сақлаш органлари ва Марказнинг фикр-мулоҳазалари эшитилиши, шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг амалга оширган профилактика ишлари самарадорлигига баҳо берилишига эътибор қаратиш тавсия этилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари вояга етмаганларни республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш учун судга юборилган илтимосномаларнинг асослантирилганлиги бўйича масъулдирлар;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари тарбия колонияси ҳузуридаги 35-сон умумий ўрта таълим мактаби филиали ўқитувчилари ва тарбия колониясининг тарбиячиларига, шу жумладан шаҳодатланган таркибга мансубларига ҳам, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг ходимлари учун белгиланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва бошқа ижтимоий ҳимоя турларининг оширилиши шартлари татбиқ этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги 2020 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида Республика ўқув-тарбия муассасаларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, зарур ускуналар, компьютер, ўқитишнинг техник воситалари, инвентарь билан таъминлаш ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура билан биргаликда икки ой муддатда Марказлар фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиш асосида уларнинг мавжуд ташкилий тузилмаси ҳамда иш жараёнини такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ички ишлар органларининг мавжуд штатлари доирасида хизматчи ва ишчилар ҳисобидан ҳар бир Марказга бир нафардан офицерлар таркибидаги психолог ва ижтимоий ходим лавозимларини киритиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази билан биргаликда ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимларини касбий тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқсин ва дастурга ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва оилалар билан профилактик тадбирларни ташкил этишга оид модуллар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Бахт шаҳри «Тадбиркор» маҳалласи манзилида жойлашган ўғил болалар махсус коллежининг бино ва иншоотлари, мулки ҳамда унга туташ ҳудуд билан бирга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорнинг амалга оширилиши учун зарур маблағларни 2019 йилда «Таълим» соҳаси учун ажратилган маблағлар доирасида ажратсин, 2020 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ҳар йили назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вояга етмаганлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тасарруфида умумтаълим ёки ихтисослаштирилган таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар икки ой муддатда вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия тавсиясига асосан ушбу муассасаларга вояга етмаганларни қабул қилиш тартибини белгилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича тегишли қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 29 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4342-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4342-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаровсиз ва назоратсиз қолган вояга етмаганларни жойлаштириш мумкин бўлган ихтисослаштирилган таълим муассасалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Вазирлик ва идора номи

Мактаб-интернатлар сони

Лицейлар сони

Жами

1.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

134

134

2.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

28

28

3.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

3

2

5

4.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

3

3

5.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

1

1

6.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

1

1

7.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

14

14

Жами

180

6

186

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: вазирлик ва идоралар тизимида янги ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил этилган тақдирда вояга етмаганлар уларга ҳам жойлаштирилиши мумкин
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4342/3208-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон; 13.01.2025 й., 06/25/1/0022-сон)