Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
қарори
«Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 22 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2659-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриати ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 15 май,
01-02/13-27-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 15 майдаги 01-02/13-27-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 4 февралдаги 01-02/3-07-сон «Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2659, 2015 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 107-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 4 июлдаги 01-02/13-55-сон «Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2659-1, 2016 йил 7 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 27-сон, 332-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 12 июндаги 01-02/3-44-сон «Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди олтинчи хатбошисига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2659-2, 2018 йил 12 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/2659-2/1351-сон).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.05.2019 й., 10/19/2659-3/3166-сон)