Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун анкета шаклини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 22 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3161]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 28 сентябрдаги 322-сонли ««Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун анкета шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3161-1, 05.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун анкета шакли 1-иловага мувофиқ;
16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун анкета шакли 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 10 май,
125-сон
Келишилган:
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
2019 йил 10 май
Давлат хавфсизлик хизмати раиси А. АЗИЗОВ
2019 йил 10 май
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 10 майдаги 125-сон буйруғига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Изоҳ: мазкур анкета, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (маълумотларни йиғиш пункти)нинг масъул ходими томонидан шакллантирилиб, анкета берган шахсга таништирилади ҳамда у томонидан имзоланади. Анкетада кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги 125-сон буйруғига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Изоҳ: мазкур анкета, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (маълумотларни йиғиш пункти)нинг масъул ходими томонидан шакллантирилиб, анкета берган шахсга таништирилади ҳамда у томонидан имзоланади. Анкетада кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.05.2019 й., 10/19/3161/3164-сон)