21.05.2019 йилдаги ПҚ-4325-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат корхоналари ва устав капиталида давлат иштирок этаётган тижорат банкларини реструктуризация ва ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда давлат корхоналари, хусусан, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган акциядорлик жамиятлари ва тижорат банклари (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги корхоналар ва банклар)ни реструктуризация ҳамда ислоҳ қилишга қаратилган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгартиришлар изчил амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, жорий ҳолатни ўрганиш шуни кўрсатдики, давлат иштирокидаги аксарият корхоналар ва банклар паст рентабеллик билан фаолият юритмоқда, улардан баъзилари ресурсларга харажатларнинг ортиб бораётганлиги ҳамда ўзлари ишлаб чиқараётган товарлар ва кўрсатаётган хизматларнинг нархлари ва тарифларини тартибга солиш механизмлари такомиллашмаганлиги оқибатида сезиларли зарар кўрмоқда. Давлат иштирокидаги корхоналар ва банклардаги бошқарув тузилмаси улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун реал стимулларга эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги корхоналар ва банкларнинг рақобатбардошлиги ҳамда самарадорлигини ошириш, фаолияти натижаларини тижоратлаштиришни таъминлаш, шунингдек ушбу корхоналар ва банкларда корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Марказий банки ва Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига давлат иштирокидаги корхоналар ва банкларни реструктуризация ва ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш функциясини юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида Саноатнинг базавий тармоқлари, ёқилғи-энергетика мажмуи ва геологияни ривожлантириш молияси ва тарифни тартибга солиш бош бошқармаси негизида Тариф сиёсати ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш бош бошқармаси ҳамда вазирлик бошқарув ходимларининг умумий штат бирликлари доирасида Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ва тариф жиҳатдан тартибга солиш масалалари қисмида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш, шу жумладан давлат корхоналари, хўжалик бирлашмаларининг хўжалик ва бошқариш функцияларини ажратиш орқали уларни реструктуризация қилиш ишларини амалга ошириш масалаларида вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик билан биргаликда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш, ислоҳ қилиш ва самарали эгалик қилишни таъминлаш бўйича ўрта муддатли даврга мўлжалланган ягона стратегияни ишлаб чиқиб ҳамда уни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги корхоналарнинг товарлари ва хизматларига нархлар ҳамда тарифларни эркин шакллантириш, давлат иштирокидаги корхоналар учун мавжуд барча афзалликлар ва имтиёзларни ялпи хатловдан ўтказиш ва уларни бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш ҳамда шундай корхоналарни замонавий корпорациялар этиб қайта ташкил қилиш орқали уларнинг хусусий сектор билан тенг бозор шароитларида тўлақонли фаолият юритишига ўтишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, Агентлик билан биргаликда уларни хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли хорижий ва халқаро институтлар билан биргаликда давлат иштирокидаги йирик корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича ишларни самарали ташкил қилиш ва амалга ошириш, Агентлик билан биргаликда уларнинг бошқаруви таркибига юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилиш масалалари қисмида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк ва Агентлик билан биргаликда халқаро молия ташкилотларининг экспертларини жалб этган ҳолда тижорат банкларида давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириб боришни назарда тутиб, уларни бошқариш, ислоҳ қилиш ва самарали эгалик қилишни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги тижорат банкларининг рақобатбардошлиги, рентабеллиги, фаолиятининг тижоратлашганлиги ҳолатини, шу жумладан улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар улушининг замонавий бозор шароитларига мос келиши нуқтаи назаридан таҳлил қилиш, шунингдек, банклардаги корпоратив бошқарув тизимининг самарадорлигини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилиш жараёнларининг самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк ва Агентлик билан биргаликда давлат иштирокидаги тижорат банкларини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш билан боғлиқ ташкилий-амалий чора-тадбирлар ҳамда зарур тартиб-таомилларни ўз вақтида ва тўла-тўкис амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилиш, шу жумладан Агентлик билан биргаликда уларнинг бошқаруви таркибига юқори малакали чет эллик мутахассисларни фаол жалб этиш жараёнлари доирасида хорижий ва халқаро институтлар билан ишларни самарали ташкил этиш юзасидан қўшимча вазифалар юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат иштирокидаги корхоналар ва банкларни ислоҳ қилиш вазифаларини самарали амалга ошириш ҳамда давлат активларини бошқаришнинг таъсирчан механизмларини жорий этишни таъминлаш мақсадида ушбу қарор билан юклатилган вазифалар қисмида Агентликнинг бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига бўйсуниши ва ҳисобот беришини сақлаб қолган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибиятга бириктирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 21 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4325-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПҚ-4325-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 471 нафар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.05.2019 й., 07/19/4325/3163-сон)