18.05.2019 йилдаги 417-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.07.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Тошкент шаҳрида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълимнинг нодавлат секторини янада ривожлантириш, болаларни мактабгача таълим билан кенгроқ қамраб олишни таъминлаш ҳамда мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда давлат шериги деб аталади) ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Корея Республикаси «Chung Design Construction» компанияси (кейинги ўринларда хусусий шерик деб аталади) билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юклаш орқали бешта нодавлат мактабгача таълим муассасаларини (кейинги ўринларда нодавлат мактабгача таълим муассасалари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этиладиган ҳар бир нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг қуввати 200 ўринли бўлиб, бир хил шарт-шароитлар ва техник кўрсаткичларга эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этиладиган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг 1 таси давлат мактабгача таълим муассасасига айлантириш учун давлат шеригига берилади, 4 таси хусусий шерик томонидан нодавлат мактабгача таълим муассасаси сифатида фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий шерик давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган мажбуриятларини ўз муддатида тўлиқ ёки қисман бажармаган тақдирда, ташкил этиладиган нодавлат мактабгача таълим муассасалари Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар ташкил этиладиган нодавлат мактабгача таълим муассасалари учун татбиқ этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчиларнинг бир қисмини ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳисобидан шакллантириш ва улар учун ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини ўрнатиш мажбурияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мактабгача таълим муассасасининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган сумманинг 50 фоизига қадар миқдорда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хусусий шерикка нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун иловага мувофиқ ер майдонлари ажратиб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат шериги бир ой муддатда нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича хусусий шерик билан, истисно тариқасида, танлов ўтказмасдан тўғридан-тўғри давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хусусий шерикка қуйидаги қўшимча мажбуриятлар юкланишини назарда тутсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун камида 10 млн. АҚШ доллари миқдорда хорижий инвестиция киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат мактабгача таълим муассасаларини қуриш ишларини 2019 йил 31 декабрга қадар якунлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларида 150 тадан кам бўлмаган янги иш ўринларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий шерик томонидан фойдаланиладиган 4 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг фаолият турини 30 йил давомида ўзгартирмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат шеригига бериладиган мактабгача таълим муассасасининг сақлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида 30 йил давомида ҳар ойда 4000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни мактабгача таълим муассасаси ҳисоб рақамига ўтказиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини илғор инновацион ва педагогик технологиялар ҳамда Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълимга қўйилган давлат талаблари асосида ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, мактабгача таълим вазири А.В. Шин ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 18 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
417-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 майдаги 417-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий шерикка нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун ажратиб бериладиган ер майдонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ажратиладиган ер майдони манзили

Ер майдони

(га)

Ташкил этиладиган муассаса қуввати

Киритиладиган инвестициянинг тахминий қиймати

2.

Яшнобод тумани, Мавлоно Риёзий мавзеси, 10,17 ва 19-уйлар оралиғидаги бўш ер майдони

0,22

200 ўрин

2 млн. АҚШ долл.

3.

Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 46-уй орқасидаги бўш ер майдони

0,20

200 ўрин

2 млн. АҚШ долл.

4.

Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 69/9-уй олдидаги бўш ер майдони

0,25

200 ўрин

2 млн. АҚШ долл.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 460-сонли қарори таҳририда)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2019 й., 09/19/417/3157-сон)