Мактабгача таълимнинг нодавлат секторини янада ривожлантириш, болаларни мактабгача таълим билан кенгроқ қамраб олишни таъминлаш ҳамда мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда давлат шериги деб аталади) ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Корея Республикаси «Chung Design Construction» компанияси (кейинги ўринларда хусусий шерик деб аталади) билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юклаш орқали бешта нодавлат мактабгача таълим муассасаларини (кейинги ўринларда нодавлат мактабгача таълим муассасалари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
ташкил этиладиган ҳар бир нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг қуввати 200 ўринли бўлиб, бир хил шарт-шароитлар ва техник кўрсаткичларга эга бўлади;
ташкил этиладиган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг 1 таси давлат мактабгача таълим муассасасига айлантириш учун давлат шеригига берилади, 4 таси хусусий шерик томонидан нодавлат мактабгача таълим муассасаси сифатида фойдаланилади;
хусусий шерик давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган мажбуриятларини ўз муддатида тўлиқ ёки қисман бажармаган тақдирда, ташкил этиладиган нодавлат мактабгача таълим муассасалари Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфига ўтказилади.
тарбияланувчиларнинг бир қисмини ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳисобидан шакллантириш ва улар учун ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини ўрнатиш мажбурияти;
давлат мактабгача таълим муассасасининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган сумманинг 50 фоизига қадар миқдорда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хусусий шерикка нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун иловага мувофиқ ер майдонлари ажратиб берсин.
5. Давлат шериги бир ой муддатда нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича хусусий шерик билан, истисно тариқасида, танлов ўтказмасдан тўғридан-тўғри давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузсин.
нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун камида 10 млн. АҚШ доллари миқдорда хорижий инвестиция киритиш;
хусусий шерик томонидан фойдаланиладиган 4 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг фаолият турини 30 йил давомида ўзгартирмаслик;
давлат шеригига бериладиган мактабгача таълим муассасасининг сақлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида 30 йил давомида ҳар ойда 4000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни мактабгача таълим муассасаси ҳисоб рақамига ўтказиб бориш;
ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини илғор инновацион ва педагогик технологиялар ҳамда Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълимга қўйилган давлат талаблари асосида ташкил этиш.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, мактабгача таълим вазири А.В. Шин ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Т/р | Ажратиладиган ер майдони манзили | Ер майдони (га) | Ташкил этиладиган муассаса қуввати | Киритиладиган инвестициянинг тахминий қиймати |
1. | Олмазор тумани, «Гуручариқ» маҳалласи, Сағбон кўчаси, 30-уй | 0,6 | 200 ўрин | 2 млн. АҚШ долл. |
2. | Яшнобод тумани, Мавлоно Риёзий мавзеси, 10,17 ва 19-уйлар оралиғидаги бўш ер майдони | 0,22 | 200 ўрин | 2 млн. АҚШ долл. |
3. | Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 46-уй орқасидаги бўш ер майдони | 0,20 | 200 ўрин | 2 млн. АҚШ долл. |
4. | Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 69/9-уй олдидаги бўш ер майдони | 0,25 | 200 ўрин | 2 млн. АҚШ долл. |
5. | Олмазор тумани, Қорақамиш 1/3 манзилдаги 432-сон давлат мактабгача таълим муассасаси ҳудудидаги бўш ер майдони | 0,35 | 200 ўрин | 2 млн. АҚШ долл. |