13.05.2019 йилдаги 396-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ва кредит сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 декабрдаги ПҚ-4071-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 13 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
396-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 396-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (кейинги ўринларда ширкатлар деб аталади) томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолат ширкатлар томонидан жалб этиладиган кредитлар бўйича берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кафолатларни (кейинги ўринларда кафолат деб аталади) беришда тўланиши керак бўлган сумма кредит шартномаларида белгиланган муддатларда ширкатлар томонидан тўланмаган тақдирда у томонидан жалб этиладиган кредитлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик қонунчиликда тақиқланмаган бюджетдан ташқари манбалар маблағлари (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари маблағлар деб аталади) ҳисобига қарзни қайтариш учун тижорат банки олдидаги мажбуриятни ўзига олади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кафолат берилганлиги учун тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Кафолатларни расмийлаштириш ва бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кафолат ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорларига асосан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафолат ширкатлар томонидан амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳалар (тадбирлар) бўйича асосланган материаллар (ҳисоб-китоблар) киритилиши ва улар бўйича уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва молия бўлимининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кафолатни олиш учун ширкат тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича кафолат беришга буюртманомани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк кредити ҳисобига амалга ошириш режалаштирилаётган лойиҳа (тадбир) тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит шартномаси ва жалб этилаётган кредитларни қайтариш жадвали лойиҳаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани (тадбирни) молиялаштиришнинг барча манбалари бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳалар доирасида бажарилаётган ишлар ҳажми бўйича иш ҳужжатларини (лойиҳа-смета ҳужжатлари ва давлат экспертизаси хулосаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинги 2 йилдаги фаолиятнинг молиявий натижалари, шу жумладан, молиявий оқимлар тўғрисидаги маълумотни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат томонидан олдин жалб этилган кредитлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк кредитини жалб этиш, шунингдек, белгиланган тартибда расмийлаштирилган жалб этилган кредитлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликни ширкатнинг мол-мулки ҳисобига қоплаш тўғрисидаги шартга розилик бериш ҳақида ширкат аъзолари умумий йиғилишининг қарорини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларнинг нусхалари билан биргаликда ширкатнинг мол-мулки таркиби рўйхатини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари бир иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимига ва молия бўлимига юборади. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва молия бўлими ҳужжатлар тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танқидий мулоҳазалар ва таклифлар бўлганда — уларни рад этишнинг аниқ сабабларини ва ширкат кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши учун етарли бўлган муддатни кўрсатиб тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ёзма шаклда юборадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танқидий мулоҳазалар бўлмаганда — туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига лойиҳаларни (тадбирларни) амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги тавсиялар билан бирга хулосани берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатлар томонидан танқидий мулоҳазалар бартараф этилгандан ва таклифлар ҳисобга олингандан кейин уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва молия бўлими томонидан ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ширкатнинг аризаси олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари беш иш куни мобайнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган кредит шартномаларини ва қарзни қайтариш жадвалларини, бюджетдан ташқари маблағларнинг аризада кўрсатилган манбалари бўйича тушумлар мавжудлиги ва прогнозини ҳисобга олган ҳолда ширкат томонидан жалб этилаётган банк кредитлари бўйича унга кафолат бериш тўғрисидаги тегишли қарорни қабул қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат билан шартнома тузадилар, унда ажратиладиган кредитлар бўйича ундирилган муддати ўтказиб юборилган қарздорликни ширкатнинг мол-мулки ҳисобига қоплаш тўғрисидаги шартларни назарда тутадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафолат ҳоким томонидан имзоланади, у бўлмаганда — ҳокимнинг вазифаларини ижро этувчи ваколатли мансабдор шахс томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафолатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафилнинг — туман (шаҳар) ҳокимлигининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафолат берилган сана, ҳисобга олиш рақами, кафолатнинг амал қилиш муддати ва суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкатнинг номи (принципал);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг — кафилликни олувчининг номи (бенефициар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит шартномасининг санаси, рақами ва суммаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафолат бўйича мажбуриятларни тўлаш шартлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа қоидалар кўрсатилган бўлиши керак.
(8-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафолат туман (шаҳар) ҳокимлигининг фирма бланкасида расмийлаштирилади. Кафолатларни ҳисобга олиш алоҳида ҳисобга олиш журналида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафолатларни ҳисобга олиш журнали рақамланган, ип ўтказиб тикилган ваколатли мансабдор шахснинг имзоси ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафолат имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кафолат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдин ширкат томонидан жалб этилган банк кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими тегишли даражалари бюджетларига тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлиги бор бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолияти салбий молиявий натижали ширкатларга берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ширкатларга кафиллик остида ажратилган кредитлар бўйича кафолатларга оид мажбуриятларни ижро этиш ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ширкатларга ажратилган кредитлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда ва кредит шартномаларига илова қилинадиган уларни қайтариш жадвалига риоя қилинмаганда тижорат банки уч иш куни мобайнида тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларини муддати ўтказиб юборилган қарздорлик ҳосил бўлганлиги тўғрисида хат билан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банки хатига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафолатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит шартномасининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкининг ширкатда муддати ўтказиб юборилган қарздорлик борлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги тижорат банкининг хатини беш иш куни мобайнида кўриб чиқади ва ширкатнинг мавжуд муддати ўтказиб юборилган қарзини тижорат банкига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жалб этилган кредитлар бўйича ширкатнинг муддати ўтказиб юборилган қарзини қайтариш учун мўлжалланган маблағлар кафил томонидан фақат кредит берувчининг ҳисоб рақамига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ширкатнинг муддати ўтказиб юборилган қарздорлиги тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмай туман (шаҳар) ҳокимлиги тегишли ширкатнинг қарздорлиги суммасини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига ҳар бир ширкат учун банкда алоҳида очиладиган 29801 (мижозлар билан ҳисоб-китоблар) ҳисоб рақамига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29801 ҳисоб рақамига тушган маблағлардан фақат ширкатларнинг кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қайтариш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг ширкат томонидан жалб этилган кредит бўйича ширкатнинг муддати ўтказиб юборилган қарздорлигини қайтаришга йўналтирилган бюджетдан ташқари маблағлари кўрсатиб ўтилган ширкатга тегишли бўлган мол-мулк ёки дебитор қарздорлик ҳисобига қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг кафолати остида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш ва уларни ўз вақтида қайтаришнинг ҳисобини юритиш ва мониторинг олиб бориш уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимлари томонидан маълумотларни мунтазам равишда солиштириш орқали молия бўлимлари ва тижорат банклари билан биргаликда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кафолат амал қилишининг бутун муддати мобайнида ширкат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кафолат остида жалб этилган банк кредити бўйича барча тўловларни ўз вақтида тўлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўлимларига, молия бўлимларига ва тижорат банкларига жорий ойнинг 5-кунидан кечикмай ҳар ойда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг кафолати остида ажратилган кредитлардан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар (тадбирлар) бўйича бажарилган ишлар ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ширкатнинг раҳбари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларнинг ишончлилиги ва кафолат остида кредитларни жалб этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни расмийлаштиришнинг тўғрилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкатга ажратилган банк кредитидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ва ўз вақтида қайтарилиши, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигининг ширкат томонидан кафолат остида жалб этилган банк кредити бўйича ширкатнинг муддати ўтказиб юборилган қарздорлигини қайтаришга йўналтирилган бюджетдан ташқари маблағлари кўрсатиб ўтилган ширкатнинг мол-мулки ҳисобига қопланиши учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармасининг ҳудудий бошқармаси ҳар бир йил чораги якунлари бўйича кафолатлар берилишининг тўғрилигини текширади ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг кафолати остида ажратилган банк кредитларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан банк кредитлари бўйича кафолат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати

1. Кафолат олиш учун буюртманома ва зарур тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани бевосита ёки почта алоқаси хизмати орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этади.

Заруратга кўра

2-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

1. Кафолат олиш учун тақдим этилган буюртманома ва ҳужжатларни қабул қилиб олади.

Ҳужжатлар қабул қилинган кунда.

2. Ҳужжатларни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимига ва молия бўлимига юборади.

Бир иш куни мобайнида

3-босқич

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, молия бўлими

Олинган ҳужжатларни кўриб чиқади ва туман (шаҳар) ҳокимлигига лойиҳаларни (тадбирларни) амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулоса беради ёки улар бўйича танқидий мулоҳазалар ва таклифларни илова қилади.

Беш иш куни мобайнида

4-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

1. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва молия бўлимининг ижобий хулосалари асосида ширкатга кафолат бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва қабул қилинган қарор тўғрисида ширкатни хабардор қилади.

Уч иш куни мобайнида

2. Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва молия бўлимининг танқидий мулоҳазаларини бартараф этиш ва таклифларни ҳисобга олиш ҳамда такроран киритиш учун ширкатга юборади.

Беш иш куни мобайнида

5-босқич

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати

1. Кафолат бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда туман (шаҳар) ҳокимлиги билан шартнома тузади.

Икки иш куни мобайнида

2. Танқидий мулоҳазалар билдирилган бўлса, уларни бартараф этиш ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда ҳужжатларни қайта тақдим этади.

Танқидий мулоҳазаларда кўрсатилган муддат мобайнида (заруратга кўра)

6-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Кафолатни тижорат банкининг тегишли филиалига юборади.

Бир иш куни мобайнида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

___________________‎‎

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

‎‎

‎‎Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш учун туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг кафолатини олиш учун

АРИЗА‎‎

1. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг номи _____________________________________________
2. Жойлашган жойи (почта манзили) _________________________________________________________
Телефон рақами (код билан) ____________________
СТИР__________________
банк реквизитлари ___________________
Электрон манзил ____________________
3. Кафолат олишдан мақсад _____________________
‎‎4. Кафолат остида жалб этилган банк кредити суммаси: _____________ минг сўм
5. Кафолат олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар туркуми ушбу Буюртманомага илова қилинади, ___ варақда.

‎‎Сиздан ушбу Буюртманомани унга илова қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқишингизни ва ________________ хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан жалб қилинадиган банк кредити бўйича туман (шаҳар) ҳокимлигининг кафолати берилишини илтимос қиламиз.

‎‎Раҳбарнинг Ф.И.О.

имзо __________‎‎

сана ___________‎‎

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/396/3140-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)