1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов ва «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 16 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
410-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 майдаги 410-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектларга (кейинги ўринларда импорт қилувчилар деб аталади) татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Импорт қилинган товарлар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тартиби ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Товарлар импорти бўйича маълумотларни шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат божхона қўмитаси идоралараро ахборот алмашинуви воситаси орқали қуйидаги маълумотларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сон қарорига асосан солиқ тўловчиларнинг экспорт-импорт операциялари ҳамда товарлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорга асосан соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган импорт операциялари тўғрисидаги маълумотларни божхона ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг уч кун муддатда Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзстандарт» агентлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Солиқлар ва божхона имтиёзларини мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат божхона қўмитасидан келиб тушган маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлар базасида ҳар бир импорт қилувчи бўйича назорат карточкалари юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Импорт қилувчилар фаолияти давлат солиқ хизмати органларининг «Таҳлика-таҳлил» дастурий маҳсулотидаги таҳлил йўналишларига асосан таҳлил қилинади ҳамда якуний натижалар балли тизим асосида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфи даражасидан келиб чиқиб баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш натижаларига кўра, солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги учта даражага бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган импорт қилувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача бўлган импорт қилувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган импорт қилувчилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган импорт қилувчилар назоратдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ва ўртача бўлган импорт қилувчиларнинг фаолияти улар тақдим этган молиявий ва солиқ ҳисоботлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган идора ва ташкилотлардан келиб тушган маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан камерал назоратдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Камерал назорат натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда импорт қилувчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун жойига чиққан ҳолда мавзули экспресс-ўрганиш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчи фаолиятида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат божхона хизмати органларига, метрология ва сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича «Ўзстандарт» агентлигига ва бошқа қонун бузилишлари тўғрисида тегишли вазирликлар ва идораларга қонун бузилишлари ҳолати аниқланган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай маълумот тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида келиб тушган маълумотларни давлат божхона хизмати органлари хавфни бошқариш тизими доирасида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб назорат қилиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Ўзстандарт» агентлиги импорт қилувчилар томонидан мувофиқлик сертификатини тақдим этмаганда, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кирилган ўлчаш воситалари учун божхона ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мувофиқлик сертификати олинишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт қилинган товарлар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Ижро муддати
1-босқич
Давлат божхона хизмати органлари
Солиқ тўловчиларнинг экспорт-импорт операциялари ҳамда товарлар ҳаракати тўғрисида маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорига асосан соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган импорт операциялари тўғрисидаги маълумотларни «Ўзстандарт» агентлигига тақдим этиш.
Божхона расмийлаштирувидан кейин 3 кун муддатда
2-босқич
Давлат солиқ хизмати органлари
Ҳар бир импорт қилувчи кесимида назорат карточкаларини юритиш ҳамда махсус дастурий маҳсулот орқали маълумотларни таҳлил қилиш ва солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражаси аниқлаш.
Дастурий маҳсулот орқали автоматик тарзда
3-босқич
Давлат солиқ хизмати органлари
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ва ўртача бўлган импорт қилувчилар фаолиятини камерал назорат ўтказиш ва солиқ ҳисоботларида аниқланган тафовутларни бартараф этиш юзасидан солиқ тўловчига Солиқ кодекснинг 70-моддасида белгиланган тартибда талабномалар юбориш.
1 иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат солиқ хизмати органлари
Солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган ахборотларнинг ишончлилигини ҳамда импорт қилувчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш мақсадида Солиқ кодекснинг 712-моддасида белгиланган тартибда мавзули экспресс-ўрганиш ўтказиш.
7 календарь кун
5-босқич
Давлат солиқ хизмати органлари
Назорат тадбирлари натижасида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга;
божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича давлат божхона хизмати органларига;
метрология ва сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича «Ўзстандарт» агентлигига ва бошқа қонун бузилишлар тўғрисида тегишли вазирликлар ва идораларга маълумот тақдим этиш.
3 иш кунидан кечиктирмай
6-босқич
Давлат божхона хизмати органлари
Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида келиб тушган маълумотларни хавфни бошқариш тизими доирасида назорат қилиш.
Доимий
7-босқич
«Ўзстандарт» агентлиги
Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилган ўлчаш воситаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини олинишини назорат қилиш.