15.05.2019 йилдаги 408-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4135-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4135-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши ташкил этилганлиги ва унинг таркиби белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона божлари ставкаларини белгилаш ва ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда нотариф тартибга солиш чора-тадбирларини қўллаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда таклифларни ишлаб чиқиш;

ички ва ташқи бозорларда юзага келаётган вазиятдан келиб чиқиб тариф ва нотариф тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, божхона тўловлари бўйича амалдаги имтиёзлар тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантиришда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатураси ва товарларни таснифлаш қоидаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
408-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 408-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кенгаш умумдавлат манфаатларининг тадбиркорлар манфаатлари билан ўзаро алоқасини тартибга солиш, саноат тармоқларини жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш ва истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун ташкил этилган коллегиал маслаҳат органи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Кенгашнинг асосий вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона божлари ставкаларини белгилаш ва ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда нотариф тартибга солиш чора-тадбирларини қўллаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда таклифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ва ташқи бозорларда юзага келаётган вазиятдан келиб чиқиб тариф ва нотариф тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, божхона тўловлари бўйича амалдаги имтиёзлар тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантиришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатураси (кейинги ўринларда ТИФ ТН деб аталади) ва товарларни таснифлаш қоидаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) божхона божлари ставкаларини белгилаш ва ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда нотариф тартибга солиш чора-тадбирларини қўллаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона божлари ставкаларини оптималлаштириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган ҳамда божхона божлари билан бир хил иқтисодий самарага эга бўлган бошқа солиқлар, йиғимлар ва тўловлар бўйича таклифларни кўриб чиқади ҳамда тегишли хулосаларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тажрибани, шунингдек, манфаатдор вазирликлар ва органлар, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, тадбиркорлик субъектларининг (кейинги ўринларда манфаатдор субъектлар деб аталади) мурожаатларини ўрганиш асосида нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) тариф ва нотариф тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, божхона тўловлари бўйича амалдаги имтиёзлар тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун таклифлар шакллантиришда иштирок этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор халқаро тажрибани қўллаш асосида нотариф тартибга солиш чораларини янада такомиллаштириш бўйича ваколатли органлар ва манфаатдор субъектларнинг таклифларини эшитади ҳамда тегишли таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий тўсиқларни камайтириш, шу жумладан, ташқи савдо соҳасидаги муддатларни қисқартириш ва тартиботларни соддалаштириш қисми бўйича тавсияларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳокамалар асосида божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш юзасидан тавсияларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор субъектлар учун тариф ва нотариф тартибга солишга тегишли маълумотларни ва божхона иши бўйича тавсияларни тарқатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг расмий веб-сайтида Кенгаш фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ТИФ ТН ва товарларни таснифлаш қоидаларини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор субъектларнинг ТИФ ТНга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича мурожаатларини қўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни таснифлаш бўйича халқаро тажрибани, шу жумладан, Жаҳон божхона ташкилотининг тавсиялари асосида ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН ва товарларни таснифлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кенгаш ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган вазифалар доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларга сўровлар юбориш ҳамда улардан зарур статистик ва таҳлилий маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш кўриб чиқадиган масалалар бўйича аниқ ваколатлар доирасида вазифаларни амалга ошириш бўйича Кенгаш таркибига кирувчи давлат органлари раҳбарларига топшириқлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тариф ва нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш ва манфаатдор субъектларга тушунтиришлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тариф ва нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш тўғрисида ташқи иқтисодий фаолият субъектлари учун тавсияларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашга юкланган вазифалар доирасида йиғилишлар давомида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН доирасида товарларни таснифлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ўртасида сўровномалар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда халқаро экспертларни, давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мутахассисларини, илмий-тадқиқот марказларининг ходимларини, олий таълим муассасаларининг олимлари ва ўқитувчиларини тегишли ташкилотлар раҳбарияти билан келишилган ҳолда жалб қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(6-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кенгаш манфаатдор субъектларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда ариза берувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кенгаш раиси Кенгаш фаолиятга умумий раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради, унинг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибини белгилаш ва Кенгаш йиғилишларини чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш йиғилишларида раислик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш йиғилишлари регламентини, иш режасини, кун тартиби ва йиғилиш баённомаларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш қабул қилган қарорлар ижроси юзасидан назоратни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш аъзоларига юкланган вазифаларни бажариш юзасидан унинг аъзолари ишини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор субъектлардан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга мувофиқ Кенгашнинг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ёки унинг топшириғига биноан Кенгаш раисининг ўринбосари Кенгаш ишига раҳбарлик қилади, унинг фаолиятини режалаштиради, йиғилишларни олиб боради, Кенгаш қарорлари бажарилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Кенгаш фаолиятини ташкил этади ва Кенгаш котибияти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кенгаш котибияти Кенгаш фаолиятини ташкил этиш бўйича қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор субъектларнинг таклифларини қабул қилади ва кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчилар билан бевосита муҳокамалар олиб боради ҳамда ишлаб чиқариш ва божхона назоратини амалга ошириш жойларига чиқиб уларнинг фаолиятини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклифларни умумлаштиради, Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга мувофиқ мурожаатларни кўриб чиқишни мувофиқлаштиришни ва Кенгаш фаолиятини ташкил этилишини таъминлайдиган бошқа вазифаларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кенгаш аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатларини бошқа шахсларга юклатиш ҳуқуқисиз шахсан иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш йиғилишида асосли сабабларга кўра қатнашиш имкони бўлмаган тақдирда, кун тартибига киритилган масала бўйича ўз фикрини ёзма равишда юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғилишларда овоз бериш жараёнида асосли сабабларга кўра қатнашиш имкони бўлмаган Кенгаш аъзосининг фикрини кўриб чиқиш ва инобатга олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кенгаш йиғилишлари ички ва ташқи бозорларда юзага келадиган вазиятлар таъсирига жавоб бериш зарур бўлган ҳолларда, бироқ олти ойда камида бир марта Кенгаш раиси томонидан чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш навбатдаги йиғилишининг дастлабки кун тартиби ва материаллари йиғилиш ўтказилишидан камида 10 календарь кун олдин Кенгаш аъзоларига йиғилиш хабарномаси билан биргаликда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш аъзолари томонидан Кенгашнинг навбатдаги йиғилишидан камида 5 календарь кун олдин кун тартибига киритиш учун таклиф қилинган масалалар дастлабки кун тартибидаги масалаларнинг қўшимча рўйхатига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғилиш давомида Кенгаш унинг очилишида тасдиқланган якуний кун тартибига исталган вақтда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кенгаш фаолияти қарорларни қабул қилишда унинг ваколатларига оид масалаларни эркин муҳокама қилиш, ошкоралик, жамоатчилик фикрини инобатга олиш, тенг ҳуқуқлилик ва коллегиаллик принципларига асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш фаолиятининг асосий шакли ишлаб чиқилган ва тасдиқланган кун тартиби асосида ўтказиладиган йиғилишлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кенгаш йиғилишида белгиланган аъзолар сонининг камида ярми иштирок этса, Кенгаш қарор қабул қилишга ваколатлидир. Кенгаш қарорлари йиғилишда иштирок этаётган Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Кенгаш раиси ёки йиғилишда раислик қилаётган унинг ўринбосарининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш қарорлари баённома шаклида расмийлаштирилади. Баённомалар Кенгаш раиси ёки Кенгаш йиғилишида раислик қилаётган унинг ўринбосари ҳамда котиб томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш томонидан кўриб чиқилган масалалар юзасидан алоҳида фикрга эга бўлган Кенгаш аъзолари уни ёзма равишда баён этишга ҳақлидир, ушбу фикр Кенгаш йиғилишининг баённомасида акс эттирилиши ва унга илова қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кенгаш қабул қилган қарорлар тегишли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Манфаатдор субъектлардан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Манфаатдор субъектларнинг мурожаатлари Кенгаш котибияти томонидан қуйидаги масалалар бўйича қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларга белгиланган божхона божи ставкаларини оптималлаштириш бўйича ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш ёки имтиёзларни бекор қилиш бўйича ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тариф ва нотариф тартибга солишнинг бошқа масалалари бўйича ихтиёрий шаклда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда ёзма ёки электрон шаклда топширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мурожаатлар Кенгаш котибиятига тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида, агар уларни қўшимча ўрганиб чиқиш, қўшимча ҳужжатларни сўраш ёки Кенгаш аъзоларининг хулосасини тайёрлаш зарур бўлган тақдирда бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кенгаш котибияти Кенгаш қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида манфаатдор субъектлар ва Кенгаш аъзоларини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кенгаш томонидан манфаатдор субъектларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Кенгаш фаолиятини қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Товарларга божхона божини оптималлаштириш масалалари бўйича
‎мурожаат

_________________________________________________________________________________________________ (манфаатдор субъектнинг номи)

‎‎Манзил ва телефон рақами: ____________________________________________________________________________

Директор (раҳбар): __________________________________________________________________________________
Рўйхатга олинган сана: _______________________________________________________________________________‎
Рўйхатга олиш жойи: _________________________________________________________________________________‎
‎‎Молиявий реквизитлари (банк реквизитлари): _____________________________________________________________
Раҳбар:

___________________‎‎

__________________‎‎

имзо‎‎

сана

Бош бухгалтер:‎‎

___________________‎‎

__________________

‎‎(агар мавжуд бўлса)

имзо

сана

‎‎Баъзи жавоблар учун жой етарли бўлмаган ёки кўриб чиқилаётган муаммони ҳал этиш билан боғлиқ бирор-бир ўзига хос жиҳат ҳисобга олинмаган тақдирда, қўшимча варақларни илова қилинг.

Манфаатдор субъектнинг бухгалтерия ва статистика ҳисоботлари ахборотнинг асосий манбаи ҳисобланади.

I. Товарнинг номи ва божхона божининг ставкаси‎‎

ТИФ ТН коди (10 та рақамдан иборат) ва маҳсулот номи:
‎__________________________________________________________________________________________________

Божхона божининг амалдаги ставкаси:___________________________________________________________________

‎‎Таклиф қилинаётган божхона божи ставкаси:______________________________________________________________
‎‎Божнинг амалдаги ставкасини ўзгартиришдан мақсади:______________________________________________________‎
‎‎II. Манфаатдор субъект ҳақида умумий маълумотлар‎
‎‎Фаолиятнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:
‎‎_________________________________________________________________________________________________
‎‎Манфаатдор субъект ишлаб чиқариш ва/ёки сотиш билан шуғулланадиган асосий товарларнинг рўйхати*:
_____________________________________________________________________________________
Ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотлар рўйхати (агар мавжуд бўлса):‎
‎‎______________________________________________________________________________________‎
‎‎______________________________________________________________________________________
‎‎Манфаатдор субъект ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар истеъмолчилари бўлган ташкилотлар рўйхати:‎

______________________________________________________________________________________‎

‎‎______________________________________________________________________________________‎
‎‎III. Маҳсулот ҳақида умумий маълумот‎

Бож ставкасини ўзгартириш учун ариза берилган товарнинг хусусиятлари ва сифатини батафсил тавсифлаб беринг: _________________________________________________________________________________________________ ‎

Товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш жараёнларининг моҳиятини тушунтиринг: _________________________________________________________________________________________________‎‎‎

Товар ишлатиладиган соҳани тушунтиринг (тармоқлар, ташкилотлар, ишлаб чиқариш жараёни ва бошқалар): _________________________________________________________________________________________________

‎‎Ўзингиз ишлаб чиқарган ва импорт қилинадиган ўхшаш маҳсулотларнинг қиёсий тавсифини беринг (агар мавжуд бўлса): _________________________________________________________________________________________________

Тавсиф‎‎

Импорт қилинган товар

Маҳаллий товар

Изоҳ‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎‎
Ўхшаш товарни ишлаб чиқарадиган маҳаллий саноат тармоғи ёки манфаатдор субъект томонидан товарнинг рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида кўрилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот беринг: ‎
______________________________________________________________________________________
‎‎______________________________________________________________________________________
______________________________________________________________________________________‎
IV. Бож ставкасини ҳисоблаш ва ўзгартириш учун маълумот‎‎‎

‎‎‏Кўрсаткичлар

йиллар (охирги 3 йилдаги маълумотлар келтирилади): ‎‎

‎‎20 ___ й.

20 ___ й.‎‎

20 ___ й.‎‎‎

Ички бозорда маҳаллий товарнинг нархи, минг сўм минг АҚШ доллари ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
Ички бозорда ўхшаш (импорт қилинадиган) товар нархи, минг сўм минг АҚШ доллари ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎
Республикада ишлаб чиқариш ҳажми**, минг тонна (ёки бошқа бирликларда) минг сўм минг АҚШ доллари ‎‎ ‎‎‎
‎‎
‎‎
Манфаатдор субъектнинг ишлаб чиқариш ҳажми, минг тонна (ёки бошқа бирликларда) минг сўм минг АҚШ доллари ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎
Тармоқ ташкилотларининг ишлаб чиқариш қуввати**, минг тонна ‎‎ ‎‎
‎‎Манфаатдор субъектнинг ишлаб чиқариш қуввати, минг тонна ‎‎ ‎‎
‎‎Тармоқда ишлайдиган ходимлар сони**, киши ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Манфаатдор субъектнинг ишловчилари сони, киши ‎‎ ‎‎ ‎‎
Ушбу товар импорти, минг тонна минг сўм ми?г АҚШ доллари ‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎
Ушбу маҳсулот экспорти, минг тонна минг сўм минг АҚШ доллари ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎
Маҳсулот бирлигининг ўртача таннархи, сўм/тонна АҚШ доллари/тонна ‎‎ ‎‎
‎‎‎
‎‎Импорт қилишда харажатлар (божхона божи, ҚҚС, божхона йиғими, акцизлар) ‎ ‎‎ ‎‎
Истеъмол ҳажмида импортнинг улуши (ишлаб чиқариш), % ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Ишлаб чиқариш рентабеллиги, % ‎‎ ‎‎ ‎‎
Маҳаллий товарни ишлаб чиқариш ҳажмида экспортнинг улуши, % ‎‎ ‎‎ ‎‎
Маҳаллий товарнинг экспорт нархи (етказиб бериш шартларини кўрсатинг)‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
Ушбу жадвалдаги маълумотларга исталган зарур изоҳларни келтиринг.‎‎
V. Бож ставкаси ўзгаришининг таъсири таҳлили‎‎
Товарни ишлаб чиқаришни�г юзага келиши мумкин бўлган ўсиши (камайиши)ни баҳолаш:
_____________________________________________________________________________________‎‎
Товарга (импорт ва маҳаллий) юзага келиши мумкин бўлган талабнинг камайиши (ўсиши) ни баҳолаш:__________________________________________________________________________________________
‎‎_____________________________________________________________________________________
Ички бозорда маҳаллий ва импорт товарларини сотиш нисбати бўйича мумкин бўлган ўзгаришларни (камайиш/ўсиш) баҳолаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Агар ташкилотлар бирлашмаси ариза берувчи сифатида иш кўраётган бўлса, тегишли бирлашмага кирадиган ҳар бир ташкилот бўйича материаллар тақдим этилади.

** Манфаатдор субъектда бўлмаган маълумотларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш ёки имтиёзларни бекор қилиш
‎юзасидан мурожаат

______________________________________________________________________________________________
‎(манфаатдор субъектнинг номи)

‎‎Манзил ва телефон рақами: ____________________________________________________________________________

Директор (раҳбар): ___________________________________________________________________________________
Рўйхатга олинган сана: ________________________________________________________________________________‎
Рўйхатга олиш жойи: _________________________________________________________________________________‎
‎‎Молиявий реквизитлари (банк реквизитлари): ______________________________________________________________
Раҳбар:

___________________‎‎

__________________‎‎

имзо‎‎

сана

Бош бухгалтер:‎‎

___________________‎‎

__________________

‎‎(агар мавжуд бўлса)

имзо

сана

‎‎Баъзи жавоблар учун жой етарли бўлмаган ёки кўриб чиқилаётган муаммони ҳал этиш билан боғлиқ бирор-бир ўзига хос жиҳат ҳисобга олинмаган тақдирда, қўшимча варақларни илова қилинг.

Манфаатдор субъектнинг бухгалтерия ва статистика ҳисоботлари ахборотнинг асосий манбаи ҳисобланади.

I. Товарнинг номи ва божхона божининг ставкаси‎‎

ТИФ ТН коди (10 та рақамдан иборат) ва маҳсулот номи:
‎__________________________________________________________________________________________________

Кўрилаётган товарни киритиш (чиқариб ташлаш)да зарур бўлган норматив ҳужжатнинг номи, санаси ва рақамини кўрсатинг:___________________________

Божхона тўловларининг амалдаги ставкаси:________________________________
Ушбу товар учун имтиёзларни бериш (бекор қилиш)дан мақсад:
‎__________________________________________________________________________________________________
‎‎II. Манфаатдор субъект ҳақида умумий маълумотлар‎
‎‎Фаолиятнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:
‎‎_________________________________________________________________________________________________
‎‎Манфаатдор субъект ишлаб чиқариш ва/ёки сотиш билан шуғулланадиган асосий товарларнинг рўйхати*:
_____________________________________________________________________________________
Ариза берилган товар иштирокида маҳсулот ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотлар рўйхати (агар мавжуд бўлса):
‎‎______________________________________________________________________________________‎
‎‎______________________________________________________________________________________
‎‎Манфаатдор субъект ишлаб чиқарадиган товар истеъмолчилари бўлган ташкилотлар рўйхати:‎

______________________________________________________________________________________‎

‎‎______________________________________________________________________________________‎
‎‎III. Товар ҳақида умумий маълумот‎

Имтиёзларни бериш ёки уларни бекор қилиш сўралган товарнинг хусусиятлари ва сифатини батафсил тавсифланг:_______________________________________________

Товар қўлланиладиган соҳани тушунтиринг (тармоқлар, ташкилотлар, ишлаб чиқариш жараёни ва бошқалар):________________________________________________

Сиз импорт қиладиган ва маҳаллий ишлаб чиқаришнинг ўхшаш товарининг қиёсий тавсифини беринг (агар мавжуд бўлса): ________________________________________________________

Тавсиф‎‎

Импорт қилинган товар

Маҳаллий товар

Изоҳ‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎‎
IV. Имтиёзларни бериш (бекор қилиш) мақсадга мувофиқлигини ҳисоблаш учун маълумот‎‎‎

‎‎‏Кўрсаткичлар

йиллар (охирги 3 йилдаги маълумотлар келтирилади): ‎‎

‎‎20 ___ й.

20 ___ й.‎‎

20 ___ й.‎‎‎

Ички бозорда маҳаллий товарнинг нархи, минг сўм минг АҚШ доллари ‎‎ ‎‎
Ўхшаш (импорт қилинадиган) товар нархи, минг сўм минг АҚШ доллари ‎‎‎ ‎‎‎
Республикада ушбу товарни ишлаб чиқариш ҳажми**, минг сўм минг АҚШ доллари
‎‎
‎‎
Таклиф этилган товар иштирокида ишлаб чиқариладиган товарлар (хизматлар) ҳажми, минг сўм минг АҚШ доллари
Таклиф этилган товар иштирокида ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ўртача таннархи, сўм/тонна АҚШ доллари/тонна ‎‎ ‎‎
Ушбу товарни импорт қилишдаги харажатлар (божхона божи, ҚҚС, божхона йиғими, акцизлар) ‎‎ ‎‎
Истеъмол (ишлаб чиқариш) ҳажмида таклиф этилаётган товар импорти улуши, % ‎‎ ‎‎ ‎‎
Ишлаб чиқариш рентабеллиги, % ‎‎ ‎‎ ‎‎
Ушбу жадвалдаги маълумотларга исталган зарур изоҳларни келтиринг.‎‎
V. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш (бермаслик)нинг таъсирини таҳлил қилиш
Ишлаб чиқаришнинг юзага келиши мумкин бўлган ўсишини (камайишини) баҳолаш: __________________________________________________________________________________________________
Импорт ҳажми динамикасини баҳолаш:
‎‎______________________________________________________________________________________
Ушбу товар иштирокида ишлаб чиқарилган товарлар (хизматлар) қийматининг камайишига (ўсишига) баҳо бериш:
‎__________________________________________________________________________________________________
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг зарарларини қоплаш манбаларини кўрсатинг, компенсация миқдори бўйича ҳисоб-китоблар келтиринг (агар ҳисоб-китоблар мавжуд бўлса):
‎__________________________________________________________________________________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Агар ташкилотлар бирлашмаси ариза берувчи сифатида иш кўраётган бўлса, тегишли бирлашмага кирадиган ҳар бир ташкилот бўйича материаллар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Манфаатдор субъектда бўлмаган маълумотларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича кенгаши томонидан манфаатдор субъектларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2019 й., 09/19/408/3138-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)