15.05.2019 йилдаги ПФ-5719-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 27.01.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инновацион тадбиркорлик ва юқори технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш, шунингдек, Навоий вилояти ҳудудида минерал хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ҳамда ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича қўшимча қувватларни ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Навоий вилояти ҳудуди кейинчалик белгиланган тартибда муддатини узайтириш имконияти билан 2030 йил 1 январга қадар инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилоятининг ҳудудий чегаралари ичида инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция дастурларини амалга ошираётган корхоналарга, ҳудудда мавжуд бўлган ёки енгил барпо этиладиган инфратузилмаларда ишлаб чиқаришларни ихчам жойлаштирган ҳолда «Навоий» эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда — «Навоий» ЭИЗ) иштирокчиси мақоми берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз зиммасига олган инвестиция мажбуриятларини бажармаган тақдирда, «Навоий» ЭИЗ иштирокчилари билан инвестиция битимларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш ва уларни «Навоий» ЭИЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум этиш фақатгина суд тартибида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Навоий вилоятидаги Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашига инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар сифатидаги янгидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ҳамда «Навоий» ЭИЗ дирекциясининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда, уларга «Навоий» ЭИЗ иштирокчиси мақомини тақдим этишни мустақил равишда белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Навоий вилоятидаги Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналар маъмурий кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни белгилаш, шунингдек, «Навоий» ЭИЗ иштирокчиси мақомини бериш учун инновация лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда унинг қатнашчиларини рўйхатга олишнинг соддалаштирилган тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Эркин иқтисодий зона сифатида Навоий вилоятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятни ривожлантириш, шунингдек, илғор тажрибани жорий этиш ҳамда юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори қўшилган қийматга эга экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни барпо этиш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимё маҳсулотлари ва замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, табиий тошларни қайта ишлаш ҳамда маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида саноатнинг бошқа йўналишлари бўйича кластерлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматбаҳо тошлар ва металларни қайта ишлаш соҳасида янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, шунингдек, заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасига инновацион технологияларни жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят корхоналари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш орқали юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришларни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятнинг, биринчи навбатда туман марказлари ва йирик аҳоли пунктларининг транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, вилоят ҳудудида йирик логистика марказини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуд иқтисодиётининг ихтисослашган кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Навоий вилояти ҳудудида инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона ташкил этиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унга Навоий вилоятини комплекс ривожлантириш ҳамда унинг ҳудудида инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш масъулияти юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Навоий» ЭИЗ иштирокчиси мақомини олган Навоий вилоятидаги корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон — 2020 йил 1 октябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Фармоннинг 7-бандида назарда тутилган имтиёзлар киритилган инвестицияларнинг ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, шу жумладан эквиваленти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 3 йил муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 5 йил муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 7 йил муддатга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори ҳажмдаги инвестициялар — 10 йил муддатга берилади;
(8-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон — 2020 йил 1 октябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Навоий» ЭИЗ иштирокчиси мақомини олган хўжалик юритувчи субъектларга экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китобларнинг ўзи учун қулай шарт ва шаклларидан фойдаланишига рухсат этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 октябрдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2019 йил 1 июндан бошлаб хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таъсисчилари — «Навоий» ЭИЗ қатнашчилари ва уларнинг оила аъзоларига республика ҳудудидан чиқмасдан узайтириш имконияти билан, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган «инвестиция визаси» берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасини «Навоий» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» акциядорлик жамиятига (кейинги ўринларда — «Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖ) айлантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖ тузилмасида Экспортни қўллаб-қувватлаш марказини ташкил қилсин ҳамда «Навоий» ЭИЗ қатнашчиларига маслаҳат, воситачилик хизматларини кўрсатиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ва хориждаги кўргазма ва ишбилармонлик тадбирларига иштирокини ташкил қилиш, иштирокчининг буюртмасига кўра тижорат асосида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш орқали уларга маҳсулотлар экспортида кўмаклашиш Марказнинг асосий вазифаси ва фаолият йўналиши этиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖнинг дастлабки устав капитали қайта ташкил этилаётган «Навоий» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» ДУКнинг мулклари ҳисобига шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИЗ ҳудудида жойлашган муҳандислик-коммуникация тармоқларига хизмат кўрсатиш «Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖ буюртманомаларига биноан вазирликлар ва идораларнинг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖ «Навоий» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» ДУКнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖнинг устав капиталида давлат номидан акциядорлик функцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИЗ ҳудудида бинолар қуриш «Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖ томонидан ўз маблағлари ва/ёки хусусий инвесторлар маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин ҳамда кейинчалик ушбу бино ва иншоотлар тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижарага ёки сотиб олиш учун тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖ ўзига берилган ваколатлар доирасида Навоий вилояти ҳудудида жойлашган давлат ихтиёридаги кўчмас мулк объектларини бошқаради ҳамда Навоий вилоятидаги Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши билан келишган ҳолда Навоий вилояти ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун умумий майдони 5000 метр квадратдан кўп бўлмаган, фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги «Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3067-сон қарорининг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган объектлардан ташқари) «Навоий» ЭИЗ иштирокчиларига тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИЗ иштирокчилари учун барча, шу жумладан лицензиялаш ва рухсатномалар олиш бўйича давлат хизматлари «Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖ ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан «ягона дарча» тамойили асосида тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар «Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭИЗ иштирокчиларини рўйхатдан ўтказганлик учун бир марталик тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфида ва бошқарувида бўлган ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖ томонидан кўрсатиладиган хизматлар, шу жумладан маркетинг, консалтинг, логистика, меҳмонхона, таълим ва кадрлар билан боғлиқ хизматларни реализация қилишдан тушган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли бюджет ажратмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги «Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖ билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) белгиланган тартибда «Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖнинг тузилмаси тасдиқланиши, таъсис ҳужжатлари, эмиссия рисоласининг рўйхатдан ўтказилиши, шунингдек, унинг органлари, шу жумладан янги ташкил этилаётган Экспортни қўллаб-қувватлаш марказини инобатга олган ҳолда шакллантирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИЗ ҳудудида янги корхоналарни жойлаштириш бўйича «Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖ билан иштирокчилар ўртасида тузиладиган намунавий инвестиция келишуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖ томонидан «Навоий» ЭИЗ иштирокчиларига хизматлар кўрсатиш бўйича намунавий шартнома ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Навоий» ЭИЗнинг ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини келгуси йил учун шакллантиришда «Навоий» ЭИЗнинг транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Навоий вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2019 йил 1 июнга қадар инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Навоий вилоятидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган фойдаланилмаётган ер участкалари, фойдаланилмаётган ва бўш турган давлат мулки объектларини хатловдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар Навоий вилоятидаги ҳар бир туман марказлари, йирик аҳоли пунктларининг транспорт тизими ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2019 — 2021 йилларда Навоий вилоятида инновацион фаолиятни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2019–2020 йилларда Навоий вилояти ҳудудида амалга оширилиши таклиф этилаётган инновацион ва юқори технологияли лойиҳалар рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси билан биргаликда Навоий вилоятида Инновацион технологияларни жорий этиш маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин, қуйидагилар ушбу марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро даражада патентлаш имкониятига эга бўлган илмий ҳажмдор ва илғор технологияли ишланмаларни яратиш, янги инновацион маҳсулотларнинг намуналарини моделлаштириш, макетлаштириш, тайёрлашда иштирок этиш ва замонавий лаборатория ускуналаридан фойдаланган ҳолда уларни синовдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори технологияли инновацион ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун янги истиқболли ғоялар ва инновацион илмий ҳажмдор ишланмаларни шакллантириш ҳамда илмий фаолият натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда инновацион экотизим, шу жумладан бизнес акселераторлар, стартаплар ва кичик инновацион корхоналарни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкорликда илмий тадқиқотларни бажариш учун академик, олий таълим ва тармоқ фанлари билан самарали ҳамкорликни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖ буюртманомаларига биноан «Навоий» ЭИЗ иштирокчилари бўлган корхоналарнинг хорижий ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига кириш, шу жумладан кўп марталик визаларни консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда салоҳиятли хорижий инвесторларни жалб қилиш учун яратилган шароитлар ва имкониятлар, ҳудуднинг ва мавжуд минерал-хом ашё ресурслар салоҳиятини халқаро ишбилармон доираларда доимий равишда кенг ёритилишини (тақдимотини) таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда мазкур Фармоннинг моҳияти ва мақсадларини хорижий ҳамкорлар ва инвесторларга етказиш чора-тадбирларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖнинг буюртманомаларига биноан «Навоий» ЭИЗ иштирокчилари бўлган корхоналарнинг хорижий ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига давлат божини ундирмасдан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда эркин иқтисодий зоналар ҳудудида лойиҳаларни шакллантириш ва амалга оширишнинг барча жиҳатларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ишлаб чиқилишини якунласин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зоналарнинг ихтисослашувини, инвестиция лойиҳаларини танлашнинг аниқ мезонларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторларни жалб қилиш учун эркин иқтисодий зоналарни муҳандислик-транспорт инфратузилмаси, ижтимоий-маиший ва маданий-жамоат объектлари билан таъминлаган ҳолда зарур шароитлар яратиш механизмларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зоналарни бошқариш тизимини, шу жумладан дирекциялар фаолиятини ташкил этишнинг ягона стандартларини белгилаш, кўрсатилаётган хизматлар рўйхатини кенгайтириш ҳамда эркин иқтисодий зоналар дирекцияларини тадбиркорлик субъектларининг ишончли бошқарувига, шу жумладан хорижий компанияларга топшириш орқали такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги «Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖ ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда икки ой муддатда «Навоий» ЭИЗ» ҳудудида иш юритишда инглиз тилидан фойдаланиб, инглиз стандартлари, тамойиллари ва нормалари асосида «Навоий» ЭИЗ» иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишни назарда тутувчи алоҳида ҳуқуқий режим ўрнатиш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда Навоий вилоятида саноат, инжиниринг, технологиялар ва IT дастурлашнинг устувор йўналишлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлашга ихтисослаштирилган хорижий олий ўқув юрти филиалини ташкил қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда «Навоий» ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг 1 млрд АҚШ долларидан кам бўлмаган ҳажмдаги кредит линияларини босқичма-босқич жалб қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5719-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 майдаги ПФ-5719-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти ҳудудида инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона ташкил этиш бўйича комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Э.М. Ғаниев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Комиссия раиси

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — молия вазири

К.Б. Турсунов

Навоий вилояти ҳокими

С.Х. Бекенов

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Р.А. Гулямов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари

Д.Ш. Султонов

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

М.М. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

А.Д. Асамов

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

У.М. Исломов

Навоий вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, саноатни, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ўринбосари, Комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 майдаги ПФ-5719-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИЗнинг ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Муҳандислик-коммуникация
ёки ишлаб чиқариш инфратузилмаси тури

Эҳтиёж

Қиймат(млн. сўм)*

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги «Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш ва Навоий вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3774-сон қарорига мувофиқ ЭИЗ таркибига киритилган объектлар

1.

Ички муҳандислик коммуникациялари(ичимлик суви)

8,5 км

1 500,0

2019 йил августгача

Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиши вазирлиги

2.

Ички муҳандислик коммуникациялари(канализация)

8,5 км

2 300,0

2019 йил августгача

Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиши вазирлиги

3.

Ички муҳандислик коммуникациялари (табиий газ)

3,7 км

2 330,0

2019 йил августгача

Маҳаллий бюджет маблағлари

Энергетика вазирлиги

4.

Ички муҳандислик коммуникациялари (электр энергияси)

6,8 км, 18 ТП

20 130,0

2020 йил мартгача

Маҳаллий бюджет маблағлари

Энергетика вазирлиги

5.

Ички автойўллар қопламаларини таъмирлаш

4500 м.кв

1 125,0

2020 йил ноябргача

Маҳаллий бюджет маблағлари

Навоий вилояти ҳокимлиги

Кармана тумани ҳудудида

1.

Ички автойўллар қуриш

17,5 км

35 000,0 гача

2019 йил декабргача

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида

Навоий вилояти ҳокимлиги

Моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар

1.

Моддий-техник базани мустаҳкамлаш

3 000,0

2019 йил июнгача

Маҳаллий бюджет маблағлари

Навоий вилояти ҳокимлиги

2.

IT-кластер учун ишлаб чиқариш биносини капитал таъмирлаш

5000 м.кв

1 500,0

2019 йил декабргача

Ўз маблағларива маҳаллий бюджет маблағлари

«Навоий» ЭИЗ дирекцияси, Навоий вилояти ҳокимлиги

3.

Ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш

170,0

2019 йил сентябргача

Маҳаллий бюджет маблағлари

Навоий вилояти ҳокимлиги

4.

«Навоий» ЭИЗ дирекцияси» АЖ маъмурий биносини таъмирлаш

680,0

2019 йил июнгача

Ўз маблағлари

«Навоий» ЭИЗ дирекцияси

Жами харажатлар:

67 735,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: Лойиҳаларнинг якуний параметрлари лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда тендер савдолари ўтказиш натижалари бўйича аниқлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 майдаги ПФ–5719-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4853-сон Фармонининг 3-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«бўшаб қоладиган маблағларни янги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техник, технологик қайта жиҳозлаш, кенгайтириш, ишлаб чиқариш биноларини қуриш, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом ашё ва материаллар харид қилишга мақсадли йўналтирган ҳолда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, хом ашё, материаллар ҳамда бутловчи буюмларни, маҳсулот экспорт қилинганда вужудга келадиган қўшилган қиймат солиғининг манфий суммаси қайтарилмаслиги ҳуқуқи билан божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКнинг товарлар рўйхатини комплекс экспертиза қилиш натижалари бўйича ижобий хулосаси бўлган тақдирда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5600-сон Фармони 1-банди учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2019 й., 06/19/5719/3136-сон; 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)