Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024 14.05.2019 йилдаги 401-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли «Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрсида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг бугунги кундаги жадал ривожланиб бораётган иқтисодиёти, жаҳон миқёсидаги ўрни ва етарли салоҳияти сабабли спорт соҳасида юқори натижаларга эришилиб келинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2018 йилнинг 14 август — 3 сентябрь кунлари Индонезияда бўлиб ўтган 18-ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси 231 нафар спортчи билан спортнинг 30 та тури бўйича иштирок этиб, 70 та медални (21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза) қўлга киритган ҳолда, умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади (2014 йилда 9 та олтин медаль билан 11-ўринни эгаллаган).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилнинг 6 — 13 октябрь кунлари Индонезияда 17 та спорт тури бўйича бўлиб ўтган 3-Параосиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси 54 нафар спортчи билан спортнинг 5 та тури бўйича иштирок этиб, 77 та медални (35 та олтин, 24 та кумуш, 18 та бронза) қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 42 та давлат ичида 6-ўринни эгаллади (2014 йилда 22 та олтин медаль билан 5-ўринни эгаллаган).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё Олимпия Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ навбатдаги XIX ёзги Осиё ўйинлари 2022 йил Ханчоу шаҳрида (Хитой), XX ёзги Осиё ўйинлари 2026 йил Нагоя шаҳрида (Япония) бўлиб ўтиши белгиланган бўлиб, 2030 йил XXI ёзги Осиё ўйинлари ўтказилиши жойи белгиланмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси даъвогар сифатида Осиё Олимпия Кенгашига буюртма бериш имкони мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш орқали мамлакатнинг обрўси, бренд сифатида мамлакат тўғрисидаги маълумотлар орқали меҳмонларнинг xабардорлигини ошириш, мамлакат инфратузилмасини ривожлантириш, туризмни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш, нафақат пойтахт, балки мамлакат ҳудудлари қиёфасини яхшилаш натижасида мамлакатнинг ички қиёфасига ҳам ўз ижобий таъсирини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бир қаторда, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб бера оладиган спорт инфратузилмасини яратиш борасида мамлакатнинг мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, мустақилликка эришилгандан сўнг шу кунга қадар халқаро талабларга жавоб бера оладиган спорт инфратузилмаси (шу жумладан, олимпия шаҳарчаси) яратилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, йирик халқаро комплекс мусобақа ўтказиш учун халқаро талабларга тўлиқ жавоб бера оладиган логистика, транспорт инфратузилмаси мавжуд эмаслиги боис, ёзги Осиё ва Олимпия ўйинлари Ўзбекистонда шу кунга қадар ўтказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида йирик нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ўтказишга тайёргарлик кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани яратишга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани яратишга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини (кейинги ўринларда мусобақалар деб аталади) ўтказиш бўйича ташкилий масалаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусобақаларни ўтказиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусобақаларни ўтказиш бўйича республикада мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаларини ўрганиш ҳамда янгиларини барпо этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишчи гуруҳ (А.А. Абдухакимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусобақаларни ўтказиш бўйича ташкилий масалаларни тезкор ва сифатли ҳал этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда назарда тутилган барча тадбирлар тўлиқ амалга оширилиши юзасидан масъул вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганилган халқаро тажриба натижаларини таҳлил қилиш ва мусобақаларни ўтказишни ташкил этишда самарали фойдалансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд инфратузилмалар қувватини таҳлил қилиш асосида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларни белгилаш, қўшимча инфратузилмаларни яратишга бўлган сарф-харажатларни, шунингдек, тақдим этилган маълумотлар, таклифлар ва ҳисоб-китобларни комплекс таҳлил қилиш асосида таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда 2020 йил 10 январга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан ишлаб чиқилган ҳудудий дастурларда белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусобақаларни ўтказиш бўйича ташкилий масалалар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маблағлари, хорижий инвесторларнинг маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусобақаларни ўтказиш учун танловга буюртма бериш, бадал пули, кафолат депозити ҳамда Ўзбекистонда мусобақаларни тарғибот (реклама) қилиш учун маблағларни Осиё Олимпия Кенгашига ўтказиб бериш Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва хорижий инвесторларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг буюртманомаларига мувофиқ спорт турлари бўйича халқаро федерациялар (уюшмалар), Осиё федерациялари (уюшмалари) ва Осиё Олимпия Кенгаши вакилларига визаларни консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмасдан, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида расмийлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 14 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
401-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 майдаги 401-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани яратишга мўлжалланган чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича ташкилий масалалар

1.

Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш учун тегишли кўргазмали материаллар илова қилинган ҳолда белгиланган тартибда тегишли буюртманома билан Осиё Олимпия Кенгашига мурожаат қилиш.

1. Ўзбекистонда Осиё ўйинларини ўтказиш учун тегишли кўргазмали материалларни тайёрлаш.

2. Осиё Олимпия Кенгашига Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номидан тегишли буюртманомани тайёрлаш ва имзолаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

3. Имзоланган мурожаат хатини Осиё Олимпия Кенгашига юбориш.

2019 йил

20 июнь

2019 йил

25 июнь

2019 йил

30 июнга қадар

Миллий олимпия қўмитаси,

Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги,

Ташқи ишлар

вазирлиги

2.

Халқаро олимпия қўмитаси, Осиё Олимпия Кенгаши ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш.

1. Халқаро олимпия қўмитаси, Осиё Олимпия Кенгаши ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича музокаралар олиб бориш.

2. Халқаро олимпия қўмитаси, Осиё Олимпия Кенгаши ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича кутиб олиш дастурини тайёрлаш.

3. Халқаро олимпия қўмитаси, Осиё Олимпия Кенгаши ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг ташрифи билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, авиачипталар, ички транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатларини қоплаш.

2019 йил

июнь

Келишувга мувофиқ

Миллий олимпия қўмитаси маблағлари, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

маблағлари,

хорижий инвесторларнинг маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси,

Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги,

Ташқи ишлар

вазирлиги, Спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

3.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида Ўзбекистонда халқаро нуфузли мусобақаларни, шу жумладан, ёзги Осиё ўйинларини юқори савияда ўтказиш бўйича жамғарма ташкил этиш.

Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш ва Ўзбекистонда турли даражадаги халқаро нуфузли мусобақаларни ўтказишни ўз ичига олган жамғармани ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2019 йил

июль

Миллий олимпия қўмитаси,

Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги

II. Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш

4.

2017-2018 йилларда ўтказилган ёзги Осиё ўйинлари тажрибасини ўрганиш, шу жумладан:

2017 йил 12 — 28 сентябрь кунлари Ашхобод шаҳрида (Туркманистон) ёпиқ спорт иншоотларида бўлиб ўтган жанг санъатлари ва V Осиё ўйинлари;

2018 йил 14 август — 3 сентябрь кунлари Жакарта ва Палембанг шаҳарларида (Индонезия) бўлиб ўтган XVIII ёзги Осиё ўйинлари.

1. Осиё ўйинларини ўтказиш тажрибасини ўрганиш бўйича вазирлик ва идоралараро ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) таркибини шакллантириш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

2. Ўрганилган тажриба натижаларини таҳлил қилиш ва Ўзбекистон Республикасида Осиё ўйинларини ўтказишда самарали фойдаланиш.

2019 йил июль-август ойлари

Миллий олимпия қўмитаси,

Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги,

Ташқи ишлар

вазирлиги,

Спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар),

тегишли вазирликлар
ва идоралар

III. Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича республикада мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика,
транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаларини ўрганиш ва янгиларини барпо этиш бўйича таклифлар тайёрлаш

5.

Ёзги Осиё ўйинларини оммавий ахборот воситалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиш.

Ишчи гуруҳ томонидан ёзги Осиё ўйинларини тўғридан-тўғри оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш масалаларини ўрганиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2019 йил июль

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

6.

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари марказий кўчалари ва Тошкент — Самарқанд йўналиши автомагистрал йўлларини таъмирлаш.

Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ва уларни амалга ошириш харажатлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2019 йил

август

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

7.

Республикада мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, транспорт, меҳмонхона инфратузилмалари қувватларини таҳлил қилиш ва чет эл тажрибасини ўрганган ҳолда йирик нуфузли халқаро комплекс мусобақаларни ўтказиш учун талаб этиладиган тегишли қўшимча инфратузилмалар ва объектлар рўйхатини шакллантириш, уларнинг қурилиши ҳажмлари ва қийматларини аниқлаш ҳамда эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда объектларни таъмирлаш ва қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш.

Ишчи гуруҳ томонидан мавжуд инфратузилмалар қувватини ўрганиш таҳлили асосида қўшимча инфратузилмалар ва уларни яратишга харажатлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2019 йил

сентябрь

Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Давлат статистика қўмитаси,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

8.

Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинлари иштирокчиларини (30 000 нафар) қабул қилиш, маиший шарт-шароитларни ўз ичига олган Олимпия шаҳарчаларини Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида қуриш.

Ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирларга аниқлик киритиш ва уларнинг сарф-харажатлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2019 йил сентябрь

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

9.

Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган маълумотлар, таклифлар ва ҳисоб-китобларни таҳлил қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда йирик нуфузли халқаро комплекс мусобақаларни ўтказиш учун спорт инфратузилмани яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган маълумотлар, таклифлар ва ҳисоб-китобларни комплекс таҳлиллар асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

апрель

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

тегишли вазирликлар ва идоралар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 майдаги 401-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани яратишга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, республика ишчи гуруҳи раиси

2.

Д.Х. Набиев

жисмоний тарбия ва спорт вазири, республика ишчи гуруҳи раиси ўринбосари

3.

У.М. Ахматджанов

Миллий олимпия қўмитаси раиси, республика ишчи гуруҳи раиси ўринбосари

4.

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими, республика ишчи гуруҳи раиси ўринбосари

5.

Э.О. Турдимов

Самарқанд вилояти ҳокими, республика ишчи гуруҳи раиси ўринбосари

6.

А.Х. Тухтаев

қурилиш вазири

7.

Р.А. Гулямов

иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари

8.

С.Х. Бекенов

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

9.

И.Т. Неъматов

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

10.

Б.А. Бегалов

Давлат стастистика қўмитаси раиси

11.

А.Я. Хайдаров

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

12.

Ш.Б. Назаров

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

13.

А.А. Аккулов

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б.

14.

К.Ф. Баязитов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, республика ишчи гуруҳи котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Республика ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2019 й., 09/19/401/3130-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)