03.04.2019 йилдаги 2437-III-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қўшма қарори, 03.04.2019 йилдаги 2437-III-сон
Кучга кириш санаси
03.04.2019
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 28-бандида белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Ташкилий тадбирлар

1.

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти, уларга раислик қилувчи номзодларни илгари суриш ва сайлаш тартиби, уларнинг мақоми ва ваколатлари, депутатларнинг доимий асосда фаолият олиб боришини ташкил этиш бўйича илғор хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш

Ахборот-таҳлилий маълумот

2019 йил апрель

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Вазирлар Маҳкамаси

2.

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид мавзуларда олиб борилган фундаментал ва амалий-илмий тадқиқотларни ўрганиш

Ахборот-таҳлилий маълумот

2019 йил май

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Давлат бошқарув академияси, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

3.

Ҳокимнинг халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатидаги мақоми бекор қилиниши муносабати билан келиб чиқиши мумкин бўлган масалаларни жойларга чиқиб ўрганиш (Кенгашнинг фаолиятини қайта ташкил этиш, бинога жойлаштириш, штат бирликларига эҳтиёж ва бошқа масалалар), натижаси бўйича аниқ таклифларни ўз ичига олган маълумотнома тайёрлаш

Жойларга чиқиб ўрганиш ва маълумотнома

2019 йил июнь

Ишчи гуруҳи, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар Кенгашлари

II. Қонун ҳужжатларини мувофиқлаштиришга қаратилган тадбирлар

4.

Амалдаги қонун ҳужжатларини тўлиқ инвентаризация қилиш

Ўзгартиш ва қўшимча киритиладиган қонун ҳужжатларидаги нормаларнинг рўйхати

2019 йил апрель-май

Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Ҳокимнинг халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатидаги мақоми бекор қилиниши юзасидан ижтимоий сўровлар ўтказиш

Ижтимоий сўров

2019 йил апрель-май

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Республика маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари

6.

Ўрганишлар ва инвентаризация натижаларидан келиб чиқиб, ҳокимнинг халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш, уларга маҳаллий ижро органидан алоҳида равишда раҳбарлик қилувчи раислар номзодини кўрсатиш ва сайлаш тартиби, Кенгашларнинг маҳаллий ижро органлари, давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш бўйича ваколат доирасини кенгайтириш масалаларини кўриб чиқиш ва қонунчиликка тегишли таклифлар тайёрлаш

Ахборот-таҳлилий маълумот Қонун лойиҳасининг концепцияси

2019 йил май

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Адлия вазирлиги

7.

Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тайёрланган таклифларнинг мутахассис ва экспертлар иштирокидаги муҳокамасини ташкил этиш

Давра суҳбатлари

2019 йил май-июнь

Сенат, Қонунчилик палатаси, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Адлия вазирлиги

8.

«Ҳокимнинг халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва айрим қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш

Қонун лойиҳаси

2019 йил июнь

Вазирлар Маҳкамаси, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти