Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021 06.03.2019 йилдаги Х-977/03-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғузор туманида 2019 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомни ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993., 9-сон, 320-модда)нинг 5-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилганига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган холда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган йили аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи марта — 1 март — 30 июнда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи марта — 1 сентябрь — 31 октябрда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март — 30 июнда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь — 31 августда ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник транспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа-жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январь кунидаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги қарори 3-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январь кунидаги 54-сон билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман ҳокимининг 2018 йил 20 февраль кунидаги Х-350/02-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари З. Зокиров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоким С. БАБАКУЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғузор т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 6 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х-977/03-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғузор туман ҳокимининг 2019 йил 6 мартдаги Х-977/03-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил Ғузор тумани ҳудудидаги транспорт воситаларини техник кўригидан намунали ўтказиш учун автотранспорт воситаларини текшириш, ҳарбий сафарбарлик транспорт воситаларини техник кўригидан ўтказиш бўйича комиссия аъзолари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
И. Донаев —‎ туман ИИБ ЙХХГ катта инспектори, майор, комиссия раиси
‎

аъзолари‎

‎
Х.Мавлонов —‎ вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман бўлими инспектори
Ж. Носиров —‎ жамоатчилик вакили. Автомотоҳаваскорлар Ғузор туман филиали ходими
Б. Қобилов —‎‎ туман мудофаа ишлар бўлим бошлиғи ўринбосари
Т. Тошмуродов —‎‎ «ШАМШОД» хусусий фирмаси устаси
Б. Саидов —‎‎ «Автомотоҳаваскорлар» Ғузор туман филиали раҳбари
Д. Рустамов —‎‎ «Ўзагросуғурта» АК Ғузор тумани бўлими мутахассиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғузор туман ҳокимининг 2019 йил 6 мартдаги Х-977/03-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилда туман ҳудудига қарашли автохўжаликлар, жамоа ва ширкат хўжаликларни автомашина, автобус, мотоцикль, мотороллерлар, тиркама ва ярим тиркамалари ҳамда фуқароларга қарашли шахсий автомобиль ва мотоциклларни техника кўригидан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Автохўжаликлар номи

ТВ сони

Кўрик ўтадиган кун

Кўрик ўтадиган жой

1.

ЛТЦ-23

4

22.03.2019

ЙХХБ да

2.

Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси

2

23.03.2019

Шу бошқарма а/саройида

3.

4.

5.

Туман электр тармоқлари

Туман газлаштириш идораси

Подстанция-500

11

3

6

25.03.2019

-//-

-//-

Электр тармоқлари идораси а/саройида

6

Нефть махс. таъминоти корхонаси

17

26.03.2019

Нефт мах. А/с-да

7.

8.

МК «Ватанпарвар» жамияти

Бурҳон фермер хўжалиги

3

3

27.03.2019

-//-

МК «Ватанпарвар» автосаройида

9.

Туман йўллардан фойдаланиш корхонаси

10

28.03.2019

Бошкарм. А/сарой

10.

15.

К.Т.Т. АЖ га қарашли 4 автосарой Пачкамар сув омбори

76

6

1-2.04. 2019

-//-

Шу ТТБ-4 а/саройида

16.

Марказий шифохона ва барча қишлоқ врачлик пунктлари

16

3.04.2019

Марк. Шифохона автосаройида

17.

18.

Юқумли касалликларга қарши кураш маҳкамаси

Зарарсизлантириш маҳкамаси

1

1

4.04.2019

-//-

ЙХХБда

19.

Шўртан Вакиллик-2

49

5-6.04. 2019

Шу авто/х саройида

20.

Вилоятга қарашли ТЭА автожамланмаси

4

15.04. 2019

Шу авто/х саройида

21.

Қишлоқ хўжалик агрохимиявий хизмат кўрсатиш бирла

3

16.04. 2019 йил.

Шу авто/х саройида

22.

Шўртан ОРП

7

17.04. 2019 йил.

Шу авто/х саройида

23.

№ 2532-автожамланма

132

18-19.04.2019 йил

Шу авто/х саройида

25.

Шўртан нефтгаз МЧЖ автосаройи

214

22-23.04.2019 йил

Шу авто/х саройида

26.

Шўртан кимё мажмуаси автожамланмаси

164

24-25.04.2019 йил.

Шу мажмуа автосарой

27.

«Автомобилчи» О.Х.Ж.

15

26.04. 2019 йил.

Шу хўжалик саройида

28.

КООП саноат и/ч корхонаси

1

27.04. 2019 йил

Шу хўжалик саройида

29.

КООП саноат и/ч корхонаси

1

27.04. 2019 йил

Шу хўжалик саройида

30.

Ғузор наслчилик жамоа ширкат хўжалиги

10

29.04. 2019 йил.

Шу хўжалик саройида

31.

«Қашқадарётелеком» Ғузорфилиали

1

03.05. 2019 йил.

ЙХХБда
-//-

32.

Махсус омборхона

1

04.05.2019 йил

ЙХХБда

33.

«Нефтгазалоқа нақл» МЧЖ

2

06.05.2019 йил

ЙХХБда

34.

ДСЭН Маркази

4

07.05.2019 йил

ЙХХБда

35.

Шўртан Г.К.М. МЧЖ КМТБ

4

08.05.2019 йил

ЙХХБда

36.

«Сайёҳ» корхонаси

8

09.05.2019 йил

ЙХХБда

37.

«Тоза ҳудуд» ДУК

9

10.05.2019 йил

ЙХХБда

38.

«Хайдаров Рашид» хусусий савдо дўкон

6

11.05.2019 йил

ЙХХБда

39.

«Араб Ковчиникболи» хусусий ИЧК

3

13.05.2019 йил

ЙХХБда

40.

Яккабоғ-Ғузор ирригация тизими

5

14.05.2019 йил

ЙХХБда

41.

Шахсий автомобиль ва мотоцикллар

01.02.2019 йил

31.08.2019 йил

ЙХХБда

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 11/19/Х-977/03/3059-сон)