02.04.2019 йилдаги ПҚ-4256-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 — 26 март кунлари Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи Ўзбекистон ва Амирликларнинг дўстлик ҳамда шериклик муносабатлари тарихида янги саҳифа очди, кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтиришга кучли туртки берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ, дўстона ва конструктив муҳитда ўтган олий даражадаги самарали музокаралар, Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида ўтказилган учрашувлар томонларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган интилишлари кучайганлигини яна бир бор тасдиқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Араб Амирликларида улкан инвестиция имкониятлари мавжудлигини, илғор технологияларни илдам ривожлантириш, модернизация қилиш ва самарали татбиқ этиш, диверсификация қилинган ва барқарор иқтисодиётни шакллантиришни таъминлайдиган кенг миқёсли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш соҳасида катта тажрибага эга эканлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи давомида энг муҳим йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада фаоллаштириш чора-тадбирлари белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида Қўшма баёнот, 9 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, шунингдек, 10 миллиард доллардан ортиқ миқдорда савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги битимлар имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари (кейинги ўринларда — БАА) ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, инновацион ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича имзоланган битимлар ва эришилган келишувларни сўзсиз амалга оширишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи давомида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни амалга ошириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар, шунингдек, хавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган Амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи давомида имзоланган савдо-иқтисодий ва инвестициявий битимларни амалга ошириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи давомида имзоланган икки томонлама битимлар ҳамда эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилишни таъминлаш механизми 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 3-иловасига* киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бирлашган Араб Амирликларига олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш масалалари бўйича Ишчи гуруҳ 5-иловага* мувофиқ тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳнинг (С.У. Умурзоқов, Ш.А. Вафоев) асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзоланган ҳужжатларнинг сўзсиз ва сифатли бажарилишини доимий ҳамда тизимли мониторинг ва назорат қилишни, шу жумладан БААда олий даражада эришилган келишувлар ҳамда айрим ҳужжатларнинг кучга кириши бўйича ички давлат тартиб-таомилларининг ўз вақтида бажарилишини доимий асосда мониторинг ва назорат қилишни ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари»)нинг сўзсиз ижро этилиши бўйича масъул ижрочилар — вазирлик, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари томонидан кўрилаётган амалий чоралар тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар ойда эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, инновацион ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, ушбу масалалар бўйича Амирликлар томони, аввало, Ўзбекистон — БАА Ҳукуматлараро комиссияси доирасида мунтазам ва самарали ҳамкорликни ташкил қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича жорий масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш ва олға силжитиш, музокаралар олиб бориш учун тегишли вазирлик, идора ва компанияларнинг вакиллари билан биргаликда Ишчи гуруҳ раҳбариятини Бирлашган Араб Амирликларига мунтазам хизмат сафарларига юбориб туриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2019-2020 йилларда БАА билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда амалга ошириш бўйича вазирлик ва идораларнинг ишлари самарали мувофиқлаштирилишини, шунингдек, Амирликлар томони билан ўзаро сермаҳсул ҳамкорликни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Ш.А. Вафоев фаолиятининг асосий вазифаси этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ш.А. Вафоев фаолиятининг аниқ натижалари ҳисобот йили якунлари бўйича кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Масъул ижрочилар — вазирлик, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланган ҳолда тармоқ жадвалларини ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режаларини ўз вақтида ва сифатли бажаришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 3-санасига қадар тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ижроси юзасидан маълумотларни тегишлилиги бўйича Ташқи ишлар вазирлигига — 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига — 3-иловага* мувофиқ тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 7-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасига тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режаларининг ижроси бўйича умумлаштирилган маълумотларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппаратига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига мазкур қарор ҳамда тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ижросининг танқидий таҳлилини тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси ва БАА ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик лойиҳаларини сифатли тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича тизимли ҳамда узлуксиз ишларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг БААда ваколатхонаси «UzFDI» (кейинги ўринларда — «UzFDI») ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «UzFDI»нинг ташкилий тузилмаси ушбу қарорнинг 6-иловасига* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 6-иловалар рус тили матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда «UzFDI»нинг харажатлар сметаси, уни бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириш манбалари, ходимларга ҳақ тўлаш (шу жумладан, аниқ фаолият натижалари учун мукофотлаш) ва моддий-техник таъминоти даражаси кўрсатилган ҳолда ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда барча ташкилий масалалар ҳал этилишини, ваколатхона малакали мутахассислар билан тўлдирилишини ва БААда «UzFDI» фаолият бошлашини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан ошадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг хорижий давлат идоралари, чет эл ҳукумат молия ташкилотлари ва халқаро молия институтлари билан инвестициявий масалалар бўйича ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракати фақат Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги орқали, хорижий компаниялар ва салоҳиятли инвесторлар билан ҳамкорлик йўналишлари ва лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан мажбурий келишиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 2 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4256-сон