Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Элчихонаси ташкилий-штат тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) ҳамда Ядро синовларини бутунлай тақиқлаш тўғрисидаги шартномани тайёрлаш қўмитаси билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Элчихонаси (кейинги ўринларда — Элчихона)нинг иш ҳақи фондига тегишли ўзгартириш киритган ҳолда унинг штат жадвалига МАГАТЭ билан ўзаро ҳамкорлик бўйича маслаҳатчи лавозими киритилсин.
2. Элчихонанинг штат жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Элчихонанинг 2019 йил учун мўлжалланган харажатлар сметасини мазкур хориждаги муассасанинг ташкилий-штат тузилмаси янгиланишини ҳисобга олган ҳолда тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йил бюджетида тасдиқланган хориждаги муассасаларни молиялаштириш ҳажмлари доирасида Элчихона харажатларини молиялаштирсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг хорижий дипломатия ваколатхоналаридаги штатлар сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 560-сон қарорининг 5-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 2 апрель,
ПҚ-4261-сон