1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ваколатли иқтисодий оператор институтини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва халқаро стандартларга мувофиқ халқаро савдо хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига асосан 2019 йил 1 февралдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган талабларга жавоб берадиган, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 июнгача ваколатли иқтисодий операторлар институтини жадал ривожлантириш мақсадида Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш мезонларига мос келадиган юридик шахсларни тажриба сифатида танлаб олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба доирасида танлаб олинган юридик шахсларни уларнинг розилиги билан Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритишни ва божхона операцияларини амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича тушунтиришлар берилишини таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 декабргача Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда махсус соддалаштиришлар рўйхатини, шунингдек, Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш учун танлаш мезонларини янада такомиллаштириш ёки кенгайтириш бўйича таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари орасида кенг ёритилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базаларини интеграциялаштириш ва мавжуд маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш имконини бермайдиган ҳимояланган алоқа каналларини таъминлаш орқали давлат божхона хизмати, ички ишлар, прокуратура ва солиқ органлари ўртасида аниқланган ва фош қилинган жиноятлар ёки бошқа тергов натижалари, жиноятларни содир этган шахслар, шунингдек, солиқлар бўйича қарздорлик (жарималар, пенялар ва солиқ қонунчилик соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарликлар) бўйича ахборот алмашишнинг электрон шаклини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
363-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 363-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом ваколатли иқтисодий оператор мақомини олиш масалаларини тартибга солиш тартибини, шунингдек, божхона операцияларини амалга оширишда бериладиган махсус соддалаштиришлар тоифалари ва турларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда оператор деб аталади) — божхона операцияларни амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш учун ушбу Низом талабларига жавоб берувчи юридик шахсларга бериладиган мақом;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус соддалаштиришлар — ваколатли иқтисодий операторнинг тоифасига қараб қўлланиладиган алоҳида божхона операциялари ва божхона назоратини амалга ошириш хусусиятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли иқтисодий операторлар реестри (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) — божхона операцияларни амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) томонидан шаклланитириладиган ва Қўмитанинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг (операторнинг) ваколатли шахси — тегишли шартнома ёки ишончнома асосида юридик шахс номидан ҳаракат қилувчи шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органлар — суд, прокуратура органлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси, шунингдек, солиқ органлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Оператор ва махсус соддалаштиришлар қуйидаги тоифаларга киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«А» тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Б» тоифаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Оператор Реестрга киритилган вақтдан бошлаб, хавф даражаси паст бўлган тоифага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари операторлар бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Махсус соддалаштириш тоифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «А» тоифасини ва ушбу тоифадаги махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун юридик шахс мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган мезонларга мос келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Б» тоифасини ва ушбу тоифадаги махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун оператор камида бир йил «А» тоифасидаги оператор сифатида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши ва «Б» тоифасини олиш учун ариза тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Операторнинг тоифаси ва ушбу тоифадаги махсус соддалаштиришлар юридик шахс (оператор) Реестрга киритилган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Реестрни шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсни Реестрга киритиш, шунингдек, мақомни тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ёки операторни Реестрдан чиқариш тўғрисидаги қарор Қўмитанинг фармойиши кўринишида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қўмита юридик шахсни Реестрга киритиш, шунингдек, унинг мақомини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ёки операторни Реестрдан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг ушбу маълумотни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ваколатли иқтисодий оператор мақоми ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Реестрга киритиш учун танлаш мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс қуйидаги мезонларга мос келиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органларига мурожаат қилингунга қадар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 174, 175, 176, 177 ва 227-22727-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун юридик шахснинг раҳбари ва бош бухгалтери, шунингдек, ваколатли шахсининг маъмурий жавобгарликка жалб қилинганлик ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органларига мурожаат қилингунга қадар сўнгги беш йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари ва бош бухгалтери, шунингдек, ваколатли шахси Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 182, 184, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилган ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шу жумладан улар бўйича жарима ва пенялар тўлаш юзасидан қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органларига мурожаат қилгунга қадар камида уч йил ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт ва (ёки) экспорт қилинган товарларнинг фактура қиймати йилда камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилиши ва сўнгги ўн икки ой мобайнида камида 100 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирган бўлиши ёки тўланган божхона тўловларининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 20 000 баробарини ташкил қилиши ва камида 50 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирган бўлиши лозим.
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қўмита ҳар йили амалга оширилган ўрганишлар якунлари бўйича оператор фаолиятининг ушбу Низом 12-бандида келтирилган мезонларга мослиги тўғрисидаги хулоса тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Реестрга киритиш тўғрисида ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Юридик шахс Реестрга киритиш учун Қўмитага ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ёзма ариза тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани давлат хизматлари марказлари орқали ҳам тақдим этиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Аризага алоҳида ҳужжатлар илова қилинмайди, агарда Қўмита бундай ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни ва (ёки) улардаги маълумотларни давлат божхона органлари фойдаланадиган ахборот тизимлари, шунингдек, идоралараро ахборот ҳамкорлиги доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали олиши мумкин бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қўмита аризани рўйхатга олинган кундан бошлаб 30 иш куни ичида кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қўмита ушбу Низомнинг 16-бандида белгиланган муддатдан кечиктирмай, юридик шахсни Реестрга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида ёзма хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахснинг ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ эмаслиги уни Реестрга киритишни рад этишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Оператор Реестрга киритилган кундан эътиборан махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Божхона операцияларни амалга ошириш учун махсус соддалаштиришлар турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «А» тоифасидаги операторга қўйидаги махсус соддалаштиришлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ва транспорт воситаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинганда, операторнинг товарлари ва транспорт воситаларига божхона назорати шаклларини қўлламаслик, таваккалчиликларни бошқариш тизими томонидан белгиланадиган чоралар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни декларациялаш ва чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларни биринчи навбатда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор томонидан ташиладиган товарларга нисбатан товарни ташиш йўналишини белгиламаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни операторнинг очиқ майдонлари, бинолари ва бошқа ҳудудларига божхона назоратида жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органлари билан келишилган ҳолда, операторнинг очиқ майдонлари ва бошқа ҳудудларида товарларни чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операторнинг транспорт воситасида божхона транзити амалга оширилаётганда божхона тўловлари тўланиши таъминланишини талаб қилмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари тўланишини таъминламасдан, божхона тўловларини бўлиб тўлаш ва (ёки) муддатини йигирма иш кунигача кечиктирган ҳолда, товарларни эркин муомалага чиқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Б» тоифасидаги операторга «А» тоифасига қўшимча равишда қўйидаги махсус соддалаштиришлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни чиқаришда уларнинг божхона қийматини шартли равишда аниқлашда божхона тўловлари тўланиши таъминланишини талаб қилмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида ҳужжатлар (мувофиқлик сертификати) мавжуд бўлмаганда, товарларни (озиқ-овқат товарлари ва фармацевтика маҳсулотлари бундан мустасно) шартли равишда чиқариш ва ҳужжатларни кейинчалик олтмиш календарь куни давомида тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспортга жўнатиладиган товарлар юкланган транспорт воситаларининг юк хоналари (отсеклари) ёки уларнинг бир қисмига оператор томонидан қўйилган пломбаларни давлат божхона хизмати органлари томонидан идентификация воситалари сифатида тан олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари тўланишини таъминламасдан, божхона тўловларини бўлиб тўлаш ва (ёки) муддатини олтмиш иш кунигача кечиктирган ҳолда, товарларни эркин муомалага чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божхона хизмати органлари томонидан божхона операцияларини амалга ошириш вақтини қисқартириш ва тартибини такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган тажриба лойиҳалари синовларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона масалаларини мувофиқлаштириш ва ҳал қилишда операторга кўмаклашиш учун давлат божхона хизмати органларининг масъул ходимини (кейинги ўринларда координатор деб аталади) тайинлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Операторларни ўзаро тан олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикасининг «Б» тоифасидаги операторларига ушбу Низомда назарда тутилмаган ва Ўзбекистон Республикаси ўзаро тегишли шартномалар тузган хорижий давлатлар ҳудудида қўлланиладиган бошқа имтиёзлар ва махсус соддалаштиришлар тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ушбу Низомда назарда тутилган имтиёзлар ва махсус соддалаштиришлар хорижий давлатларнинг ваколатли хўжалик юритувчи субъектларига ҳам ўзаро асосда берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Оператор мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174, 175, 176, 177, 227-22727-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери, шунингдек, ваколатли шахсини маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида суд қарори кучга кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182, 184, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери ёхуд ваколатли шахсига нисбатан жиноят иши қўзғатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабарномада белгиланган муддатда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ёки тўлиқ бажарилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 12-банди еттинчи хатбошига мувофиқ белгиланган импорт ва экспорт кўрсаткичлари камайганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, Қўмита операторнинг мақомини тўхтатади ва тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг бир иш кунидан кечиктирмаган ҳолда уни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қуйидагилар юзага келганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати бир йилни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати суднинг оқлаш ҳақидаги қарори чиққунига қадар бўлган даврни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-банднинг бешинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати 12-банднинг еттинчи хатбошида кўрсатилган мезонларга мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар бўлган, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган даврни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мақомни тўхтатиб туриш билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этилганда ёки суднинг оқлаш ҳақидаги ҳукми чиқарилганда, оператор беш иш куни ичида Қўмитага тегишли хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Қўмита хабарномани олган кундан эътиборан беш иш куни ичида операторнинг мақомини қайта тиклаш ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қабул қилинган қарор тўғрисида уни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 23-бандида келтирилган ҳолатларнинг бартараф этилмаслиги мақомни қайта тиклашни рад этишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Операторларни Реестрдан чиқариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операторнинг ўз хоҳиши билан Реестрдан чиқариш тўғрисидаги ёзма мурожаати бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор мақомига эга бўлган юридик шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182, 184, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери ёхуд ваколатли шахсига нисбатан суд ҳукми кучга кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор мақомини тўхтатиб қўйишга олиб келган ва ушбу Низомнинг 23-банди тўртинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар ўттиз иш куни ичида бартараф этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор мақомини тўхтатиб қўйишга олиб келган ва ушбу Низомнинг 23-банди бешинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бир йил ичида бартараф этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор қайта ташкил этилганда, ўзгартириш орқали қайта ташкил этиш бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор мақоми ваколатли орган томонидан тақдим этилган ва бундай мақомни бериш учун асос бўлиб хизмат қилган ишончсиз маълумотлар асосида берилгани аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор томонидан ушбу Низомнинг 32-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бир йил мобайнида икки мартадан ортиқ бажарилмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қўмита ушбу Низомнинг 28-бандида назарда тутилган асослар юзага келиши тўғрисида хабар олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан, операторни Реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита операторни Реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида чиқариш учун асосларни кўрсатган ҳолда, операторни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Оператор Реестрдан чиқарилган тақдирда, юридик шахс уч йилдан сўнг, ушбу Низомнинг 28-банди тўртинчи хатбошида келтирилган ҳолатда — беш йилдан сўнг Реестрга киритиш тўғрисида такроран ариза бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Операторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Оператор қўйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестрга киритилган кундан бошлаб, ушбу Низомнинг 6-бобида назарда тутилган махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш, оператор мақомини тўхтатиб туриш ҳолати бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона операцияларини махсус соддалаштиришларни қўллаган ҳолда амалга оширишга масъул раҳбарлар ва ўз штатидаги шахслар орасидан координатор билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун масъул шахсни белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Оператор қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестрга киритилганидан сўнг ушбу Низомнинг 12-бандида келтирилган мезонларга мувофиқ бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органларига Реестрга киритишда тақдим этилган маълумотлар ўзгариши ҳақида хабар бериш ва бундай ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни ушбу маълумотлар ўзгарган кундан эътиборан беш иш куни ичида тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлиб тўлашга рухсат берилган ёки муддати кечиктирилган божхона тўловларининг божхона органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ юборилган хабарномада кўрсатилган муддатнинг охирги кунидан кечиктирмасдан тўланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божхона хизмати органлари мансабдор шахслари операторларнинг божхона назоратида турган товарлар сақланаётган иншоотлари, бинолари (биноларнинг қисмлари) ва (ёки) очиқ майдонларига (очиқ майдонлар қисмларига) тўсиқсиз кириши тўғрисида давлат божхона хизмати органларининг талабларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божхона хизмати органлари талабларига мувофиқ божхона назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божхона хизмати органи божхона назорати шакллари ва божхона назоратининг амалга оширилишини таъминлаш чораларини қўллаш зарурлиги тўғрисида хабар бермаган тақдирда, товарлар чиқарилгунига қадар қонунбузарликларни мустақил равишда аниқлаш ва бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни декларациялаш ва ҳисобга олиш бўйича божхона операцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган автоматлаштирилган тизимга эга бўлиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Оператор фаолиятини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Агар назорат чораси таваккалчиликларни бошқариш тизимида мавжуд бўлса, давлат божхона хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда операторларнинг товарларига нисбатан божхона назорати шакллари қўлланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Божхона назоратида бўлган операторнинг товарларига ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (чеклаш) бўйича ваколатли органлар томонидан тақдим этилган асослар мавжуд бўлса, давлат божхона хизмати органи ушбу товарларга нисбатан божхона тартиб-таомилларини ваколатли органнинг алоҳида қарори қабул қилингунига қадар тўхтатиб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органлар аниқланган ва фош этилган жиноятлар ёки бошқа тергов натижалари, жиноятларни содир этган шахслар, шунингдек, операторларнинг солиқлар бўйича қарздорлиги (жарималар, пенялар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар) тўғрисида уч иш кунидан кечиктирмасдан, давлат божхона хизмати органларини ахборот тизимлари орқали (мавжуд ахборотдан ноқонуний фойдаланиш имконини бермайдиган ҳимояланган алоқа каналлари орқали) хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-боб. Давлат божхона хизмати органларининг операторлар билан ўзаро ҳамкорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Қўмита операторнинг Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилиги ва ушбу Низом талабларига риоя этиши юзасидан назоратни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Давлат божхона хизмати органлари ушбу Низомда белгиланган тартибда оператор декларант бўлган товарларга нисбатан божхона операцияларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Божхона органлари махсус соддалаштиришларни қўллашда, шу жумладан божхона қонунчилигини қўллаш масалалари юзага келганда, операторлар билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш мақсадида бундай ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш учун масъул ходимларни (координаторларни) белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Давлат божхона хизмати органлари мансабдор шахсларининг қарорлари, шунингдек, ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Давлат божхона хизмати органлари айрим операторларга қайд этилган фаолиятни амалга ошириш учун бошқа имтиёзли шароитлар яратишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсни Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддат
1-босқич
Юридик шахс
Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисида Давлат божхона қўмитасига ариза тақдим этади:
а) ёзма шаклда бевосита;
б) давлат хизматлари марказлари орқали.
Юридик шахснинг хоҳишига кўра
2-босқич
Давлат божхона қўмитаси
1. Аризани кўриб чиқади.
2. Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича юридик шахсга қуйидагилар ҳақида хабарнома юборади:
а) Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисида;
б) Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритишни рад этиш тўғрисида.
30 кундан ошмаган муддатда
3-босқич
Давлат божхона қўмитаси
1. Юридик шахсни Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
2. Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилган юридик шахслар ҳақидаги ахборотни Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.
Қарор қабул қилинган кунда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш ҳақида АРИЗА
Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритишни ва қуйидаги махсус соддалаштиришлар тоифасини беришни сўрайди:
«А»
«Б»
ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 363-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомнинг 4-бобида белгиланган мезонларга мувофиқлигини маълум қилади.