Ҳужжат кучини йўқотган 05.02.2024 19.04.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3155
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори, 19.04.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3155
Кучга кириш санаси
19.04.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 05.02.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 19 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3155]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2024 йил 29 январдаги 01/11-05/02-сонли ««Қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3155-2, 05.02.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорининг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Н. ШАРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 19 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-11/01-05-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 19 мартдаги 01-11/01-05-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕТОДИКАСИ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Методика Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, қўмиталар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳаларини (бундан буён матнда лойиҳалар деб юритилади), шунингдек амалдаги қонунчилик ҳужжатларини товар ва молия бозоридаги рақобатга таъсирини баҳолаш (бундан буён матнда рақобатга таъсирни баҳолаш деб юритилади) тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 25 майдаги 05/05-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами 3155-1, 06.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 07.06.2023 й., 10/23/3155-1/0338-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Методикада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 25 майдаги 05/05-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами 3155-1, 06.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 07.06.2023 й., 10/23/3155-1/0338-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжат — «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатга таъсирни баҳолаш — лойиҳалар ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларда товар ва молия бозорларида рақобатни бевосита ёки билвосита чеклайдиган ҳолатларни аниқлаш.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лойиҳалар ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларда товар ва молия бозорларида рақобатни бевосита ёки билвосита чеклайдиган ҳолатларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда тегишли чоралар кўриш мақсадида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Методика фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ва лойиҳаларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар рақобатга таъсирни баҳолашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг ҳуқуқий оқибатларини товар ёки молия бозорларида рақобатни чеклаш қисми бўйича умумий баҳолаш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларини қўллаш жараёнида товар ёки молия бозорларида рақобатни чеклаш хавфини аниқлаш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнес юритиш учун рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва қисқартириш масалаларини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ва молия бозорининг барча иштирокчиларига товарлар (ишлар, хизматлар) учун тенг имкониятлар яратишда тўсқинлик қилиши мумкин бўлган омилларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда товар ва молия бозорларида рақобатни чеклайдиган лойиҳаларни ёки амалдаги қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар киритиш.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Рақобатга таъсирни баҳолаш ваколатли орган томонидан қуйидаги усуллар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ex-ante» — лойиҳаларнинг рақобатга таъсирини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ex-post» — амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Рақобатга таъсирни баҳолашнинг асосий мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳа ёки амалдаги қонунчилик ҳужжатининг рақобатга таъсири қуйидаги оқибатларнинг бирига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлганда унинг таъсири рақобат учун салбий деб баҳоланади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларининг (бундан буён матнда етказиб берувчилар деб юритилади) доираси ва сонини чеклашга олиб келса, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ёки молия бозорининг алоҳида иштирокчиларига рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи солиқ ва йиғимлар бўйича имтиёзлар, эксклюзив ҳуқуқлар, кафолатлар, енгилликлар, преференцияларни берса ёки муддатини узайтирса;
(6-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 25 майдаги 05/05-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами 3155-1, 06.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 07.06.2023 й., 10/23/3155-1/0338-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият юритиш шарти сифатида рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи лицензиялаш ёки рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартибини ўрнатса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим етказиб берувчиларнинг ўз товар ва хизматларини реализация қилиш имконини чекласа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчининг товар ва молия бозорига киришидаги ёки ундан чиқишидаги харажатларини сезиларли даражада оширса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ёки молия бозори иштирокчиларига уларнинг бозорга киришига тўсқинлик қиладиган техник тартибга солишнинг янги шартларини ўрнатса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларнинг товар ва хизматларини реализация қилиш ёки иш ўринларини яратиш, шунингдек инвестиция киритиш имконини чекловчи географик тўсиқ ўрнатса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имкониятини чегараласа, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчиларнинг товарларга ва хизматларга нарх белгилаш имкониятини чегараласа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчиларнинг ўз товар ва хизматларининг рекламаси ёки маркетингини амалга ошириш эркинлигини чегараласа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим етказиб берувчиларга бошқалар олдида афзаллик берувчи ёки товар ва хизматлар харид қиладиган хўжалик юритувчи субъектлар ёки жисмоний шахслар (бундан буён матнда истеъмолчилар деб юритилади) танлаши мумкин бўлган даражадан ошувчи товар сифати стандартларини ўрнатса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш харажатларини оширса, шунингдек ресурсларни (моддий, молиявий ва меҳнат) айрим етказиб берувчиларга, шу жумладан товар ёки молия бозорининг янги иштирокчисига ажратиш йўли билан, бошқаларнинг харажатларига нисбатан кўпроқ сарфланишига олиб келса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ёки молия бозорларида тадбиркорлик субъектлари иштирокида давлат корхонаси ёки давлат улуши бор корхоналар тузишни назарда тутса ва унинг натижасида рақобатни чеклайдиган ҳолат юзага келса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) етказиб берувчиларнинг бозор муносабатларида ўзаро рақобатлашишга қизиқишини пасайтирса, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи ўзини ўзи бошқарадиган ёки биргаликда бошқариладиган тартиб яратса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи маълумотларни, шу жумладан етказиб берувчиларнинг ишлаб чиқариш, нархлар, айланмалар ёки харажатлар бўйича ахборотларини ёритишни талаб этса ёки рағбатлантирса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг амал қилишидан ҳар қандай алоҳида тармоқ ёки етказиб берувчилар гуруҳи фаолиятига иммунитет тақдим қилса;
(6-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имконини чегараласа, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг ўз хоҳишлари асосида улар кимдан товар (иш, хизмат) сотиб олиш масаласини ҳал қилиш имкониятларини чегараласа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг бир товар ёки маҳсулот етказиб берувчилардан бошқасига ўтишида нархни ошириб, уларнинг имкониятларини камайтирса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчи учун товар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олишда зарур бўлган ахборотнинг асл моҳиятини ўзгартириб, натижада уларнинг адашишига олиб келса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. «Ex-ante» усули бўйича рақобатга таъсирни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагиларни назарда тутувчи лойиҳалар ваколатли органга мажбурий тарзда киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) янги чекловларни, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар ва лицензиянинг янги турларини киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни, шунингдек қўшимча техник тартибга солиш шартларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) товар ёки молия бозори иштирокчиларида ортиқча харажатларга олиб келиши мумкин бўлган талаблар (шартлар)ни киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) товар ёки молия бозори иштирокчиларига солиқ ва йиғимлар бўйича имтиёз, кафолат ҳамда бошқа преференциялар белгилаш, шунингдек айрим товар ёки молия бозори иштирокчиларига эксклюзив ҳуқуқларни бериш;
(7-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 25 майдаги 05/05-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами 3155-1, 06.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 07.06.2023 й., 10/23/3155-1/0338-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) табиий монополия субъектларининг товар (иш, хизмат)лари нархи (тариф)ини ва бошқа тартибга солинадиган нарх (тариф)ни ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) истеъмолчилар ёки товар ва молия бозори иштирокчилари учун инфратузилма ва табиий монополия субъектларининг товар (иш, хизмат)ларидан фойдаланиш шартларини ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) табиий монополия субъектларининг товар ва молия бозорларида иштирокининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) давлат корхоналари ва табиий монополия субъектларини ташкил этиш ва қайта ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) товар ва молия бозорларида давлат иштироки ёки давлат органларининг исталган кўринишдаги ҳаракатларининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) товар ва молия бозори иштирокчиларининг исталган кўринишдаги ресурслар, жумладан хом ашё, материаллар, ишчи кучи ва молиявий ресурслардан фойдаланиш шартларининг ўзгариши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Методиканинг 7-бандида келтирилган масалалар ишлаб чиқилаётган лойиҳада мавжуд бўлган тақдирда, лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан тегишли масаласига кўра қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) товар ва молия бозори иштирокчиларининг товар ва молия бозорига кириш харажатлари (бевосита ёки билвосита) ҳисоб-китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лойиҳани қабул қилинишидан барча манфаатдор бўлган томонлар учун фойданинг (бевосита ёки билвосита) ҳисоб-китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) рақобатчи хўжалик юритувчи субъектларининг харажатлари ва фойдалари ҳисоб-китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) лойиҳанинг қабул қилиниши юзасидан манфаатларига таъсир кўрсатадиган тегишли товар ва молия бозори иштирокчиларининг сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) муқобил нархлар ва тарифлар, шу жумладан бозорга кириб келувчи импорт маҳсулотларнинг нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) лойиҳа билан тартибга солинадиган товар (иш, хизмат)га эҳтиёжнинг даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) лойиҳани тайёрлашга асос бўлган ҳужжатлар ва таҳлилий маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилот тақдим қилинган ҳисоб-китоблар ва маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари (бундан буён матнда юқори юридик кучга эга бўлган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламентида (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) белгиланган тартибда мазкур Методиканинг 8-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатлар билан бирга ваколатли органга киритилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ваколатли орган томонидан юқори юридик кучга эга бўлган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш Регламентда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан вазирликлар, қўмиталар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари (бундан буён матнда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари деб юритилади) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларида (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) белгиланган тартибда мазкур Методиканинг 8-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатлар билан бирга ваколатли органга киритилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 25 майдаги 05/05-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами 3155-1, 06.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 07.06.2023 й., 10/23/3155-1/0338-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган томонидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган Қоидаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилгач, мазкур Методиканинг 8-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатлар билан бирга ваколатли органнинг ҳудудий органларига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органнинг ҳудудий органлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқиш Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қоидаларида (рўйхат рақами 3333, 2021 йил 18 ноябрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 25 майдаги 05/05-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами 3155-1, 06.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 07.06.2023 й., 10/23/3155-1/0338-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ваколатли орган Регламентда белгиланган муддатларга мувофиқ рақобатга таъсирни баҳолаш ўтказилаётган лойиҳа юзасидан хулоса тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса икки нусхада тузилади. Бир нусхаси ваколатли органда қолади, иккинчи нусхаси ҳужжатни ишлаб чиққан ташкилотга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Лойиҳа юзасидан рақобатга таъсирни баҳолаш натижалари ваколатли органнинг хулосаси лойиҳа ишлаб чиқувчи томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан Регламентга асосан ваколатли органнинг хулосаси лойиҳа билан бирга ҳуқуқий экспертизадан ўтказиши учун Адлия вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилганда унга ваколатли органнинг хулосаси мажбурий тартибда илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. «Ex-post» усули бўйича рақобатга таъсирни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Рақобатга таъсирни баҳолашнинг «ex-post» усули бўйича рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишини аниқлаш юзасидан амалдаги қонун ҳужжатлари йилига камида икки маротаба хатловдан ўтказилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ваколатли органнинг ташаббусига, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига, жамоатчилик назорати субъектларининг таклиф ва тавсияларига, оммавий ахборот воситалари орқали ўрганилган ёки чоп этилган бошқа материалларни ўрганиб чиқиш натижаларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Рақобатга таъсирни баҳолашнинг «ex-post» усули бўйича ўтказилганда ваколатли орган ҳамда унинг ҳудудий органлари амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ваколатли органнинг ҳудудий органлари ўтказилган хатловлар натижаси юзасидан ваколатли органга белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ваколатли орган амалдаги қонунчилик ҳужжатини рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига зид деб топганида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори юридик кучга эга бўлган қонунчилик ҳужжатлари юзасидан — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тегишли тартибда таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, қўмиталар ва идоралар томонидан қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари юзасидан — рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиш ҳолатини белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдимнома киритади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 25 майдаги 05/05-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами 3155-1, 06.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 07.06.2023 й., 10/23/3155-1/0338-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органнинг ҳудудий органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига зид деб топганда улар юзасидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиш ҳолатини белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдимнома киритади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Рақобатга таъсирни баҳолаш учун ахборот манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Рақобатга таъсирни баҳолашни ўтказишда расмий ва норасмий ахборотлардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Расмий ахборотларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмий эълон қилишлар, шу жумладан интернет жаҳон ахборот тармоғининг расмий ресурслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органларининг статистик маълумот ва ҳисоботлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд амалиёти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Норасмий маълумотларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органга нодавлат ташкилотлар ҳамда фуқаролар томонидан киритилган мурожаатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интернет тармоғининг норасмий жаҳон ахборот ресурслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик орасидан ўтказиладиган сўровномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ваколатли орган қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатга таъсирни баҳолаш ўтказилаётган ҳужжат предметига тааллуқли бўлган маълумотлар билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда танишишга;
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатга таъсирни баҳолаш ўтказилаётган ҳужжатларнинг нормаларига аниқлик киритишга ва улар бўйича тегишли тушунтиришлар олишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа бўйича манфаатларига алоқадор томонларнинг, шунингдек мустақил экспертлар ва бошқа малакали мутахассисларнинг фикрларини ўрганишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ваколатли орган қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатга таъсирни баҳолашни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун қонунчилик ҳужжатлари билан ўрнатилган талабларга риоя қилишга;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатга таъсирни баҳолашни ўтказишда унга маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор этмасликка;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланишини таъминлашга.
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ваколатли органнинг лойиҳалар бўйича берган хулосаси ушбу ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мазкур Методикада қайд этилган масалалар юзасидан келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мазкур Методика талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Мазкур методика Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Бош прокуратураси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд раиси К. КАМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 11 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокурор О. МУРОДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 15 март
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2019 й., 10/19/3155/2975-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 07.06.2023 й., 10/23/3155-1/0338-сон)