Ҳужжат кучини йўқотган 08.02.2026 19.04.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3154
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 19.04.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3154
Кучга кириш санаси
19.04.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 08.02.2026
Ҳужжат 19.04.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 19 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3154]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025 йил 29 декабрдаги 1-сонли ««Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3154-3, 09.01.2026 й.) асосан 2026 йил 8 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис М. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 20 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/12-7-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 20 февралдаги 01-02/12-7-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ божхона органининг мансабдор шахси томонидан товарларни кўздан кечируви, божхона кўригини амалга ошириш ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Йўриқнома жисмоний шахсларнинг қўл юки ва кузатиб борилаётган багажига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона кўздан кечируви — божхона органининг мансабдор шахси томонидан транспорт воситаларининг бўлимларини, товарларнинг ўров-идишини очмаган, кўздан кечирилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратмаган ва бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузмаган ҳолда товарларнинг ва (ёки) транспорт воситаларининг, халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг ҳамда жисмоний шахслар багажининг, шунингдек юк ортилган идишларни, контейнерларни, божхона идентификациялаш воситаларининг ташқи кўринишини кўздан кечириш орқали амалга ошириладиган божхона назоратининг тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона кўриги — қўйилган пломбаларни, муҳрларни ёки божхона идентификациялашининг бошқа воситаларини бузган холда, текширилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратиб, демонтаж қилиб ёки бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузиб, товарларнинг ўрамини ёки транспорт воситасининг юк жойланадиган бўлимини ёхуд идишларини, контейнерларни ва товарлар бўлган ёки бўлиши эҳтимоли бўлган бошқа жойларни очиш орқали амалга ошириладиган божхона назоратининг шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли шахс — товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси ёки товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларант — товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари декларацияланаётган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси, бундан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 13-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган транспорт воситаси мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарни чиқариб юбориш — божхона органларининг божхона расмийлаштирувини якунловчи ва маълум қилинган божхона режими шартларидан келиб чиққан ҳолда товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилганлигини ифодаловчи ҳаракати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф — божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилмаслиги эҳтимолининг даражаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими (бундан буён матнда ХБАТ деб юритилади) — хавфни олдини олиш ёки уни имкон қадар камайтириш мақсадида товарлар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилувчи, уларнинг аниқлилигига баҳо берувчи ҳамда ушбу маълумотларни қайта ишловчи электрон ахборот тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф профили — хавф соҳаси, хавф индикаторлари тўғрисидаги маълумотлар йиғиндиси, шунингдек хавфнинг олдини олиш ёки уни имкон қадар камайтириш бўйича зарур чораларни кўриш тўғрисидаги кўрсатмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Божхона кўздан кечируви божхона назорати остидаги товарлар ва (ёки) транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни, товарларда, юк ортилган идишларда, транспорт воситаларида ва транспорт воситаларининг бўлимларида пломбалар, муҳрлар ва бошқа божхона идентификациялаш воситалари мавжудлигини тасдиқлаш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 195-моддасига мувофиқ божхона кўриги, қоида тариқасида, товарга божхона декларацияси қабул қилинганидан кейин декларант ҳозирлигида ўтказилади. Бунда товарга божхона декларацияси қабул қилингунига қадар божхона кўриги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона мақсадларида товарни идентификациялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баён этилган маълумотларнинг тўғрилигини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги мавжуд ахборотни текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлаб текшириш принципига риоя этган ҳолда хавфни бошқариш тизими асосида божхона назоратини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 275-моддасига мувофиқ декларантнинг ҳуқуқларини амалга ошириш зарур бўлган тақдирда ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни тегишли божхона режимига жойлаштирилишида божхона кўриги божхона юк декларацияси тақдим қилинганидан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Товар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ХБАТ томонидан белгиланган қуйидаги йўлакларни қўллаш йўли билан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сариқ йўлак» — божхона декларацияси, ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш бўйича божхона назорати шакллари хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қизил йўлак» — божхона назорати шакллари хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яшил йўлак» — хавф даражаси паст бўлган товар ва транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«кўк йўлак» — хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танлов асосида аниқланган товарларга нисбатан қўлланилади. Бунда, божхона назорати шакллари товар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона кўригидан фақат «қизил йўлак» бўйича расмийлаштирилган товар ва транспорт воситалари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавф даражаси ХБАТ томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини тоифаларга ажратиш, хавф профиллари ёки тасодифий танлов асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Божхона кўриги божхона органи мансабдор шахсининг билдиргиси асосида божхона пости бошлиғининг ёзма рухсати билан амалга оширилади, бундан мазкур Йўриқноманинг 7-банди иккинчи ва бешинчи хатбошиси мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Божхона кўриги қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона кўригини ўтказиш ХБАТ томонидан буюрилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органларига бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки давлат бошқаруви органларидан тушган материаллар, шунингдек хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа давлат органлари ва халқаро ташкилотлардан олинган маълумотлар мавжуд бўлганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органининг мансабдор шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 188-моддасида кўрсатилган божхона назоратининг бошқа шаклларини қўллаш натижасида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузилганлик аломатлари мавжудлиги маълум бўлганида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона назорати остидаги товарларни битта транспорт воситасидан бошқа транспорт воситасига ёки ушбу транспорт воситасига қайта юкланаётганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ХБАТда божхона кўригини амалга ошириш назарда тутилмаган ҳолларда божхона кўриги ўтказилса, ушбу кўрикни ўтказиш учун божхона пости бошлиғининг ёзма рухсати (асосини кўрсатган ҳолда) ХБАТга киритилиши ҳамда белгиланган йўлак ўзгартирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Божхона органининг мансабдор шахси божхона кўздан кечируви ва божхона кўригини ўтказишда иштирок этувчи шахсларнинг товар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатлилигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Божхона кўздан кечирувидан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган барча товар ва транспорт воситалари божхона кўздан кечирувидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона кўздан кечируви ваколатли шахслар иштирокисиз ўтказилиши мумкин, бундан мазкур шахслар божхона кўздан кечирувида ҳозир бўлиш истагини билдирган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Товарларни божхона кўздан кечирувидан ўтказишда зарур ҳолларда кўздан кечирилаётган товар ва (ёки) транспорт воситасининг ички таркибий тузилиши, ўзига хос физик ва таркибий хусусиятлари ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш мақсадида божхона назорати техник воситаларидан (бундан буён матнда техник воситалар деб юритилади) фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Божхона кўригидан ўтказиш ҳамда товарлардан намуна ва синамалар олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Божхона кўриги бошланишидан олдин божхона органининг мансабдор шахси электрон ёки ёзма равишда божхона кўриги ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида декларантга хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар божхона кўриги учун тақдим қилинаётган товарлар махсус жиҳозланган жойларда, божхона омборлари ёки божхона назорати остида бўлса, божхона органининг мансабдор шахси божхона кўригини ўтказиш вақтини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Божхона органи мансабдор шахсларининг талабига кўра ваколатли шахслар товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона кўриги ўтказилаётганда ҳозир бўлиши ва уларга зарур кўмак кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органининг мансабдор шахси божхона кўригини Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 195-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда декларант ёки ваколатли шахслар иштирокисиз, икки нафар холис ҳозирлигида ўтказишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Олиб кириладиган товарларнинг божхона кўриги уч ой давомида божхона кўриги тартиб-таомили видеоёзуви сақланишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган жойлардагина амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Божхона органининг мансабдор шахси товарларни божхона кўригидан контейнер ёки транспорт воситасининг махсус юк бўлинмасида ўтказиши мумкин, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХБАТ томонидан товарларни контейнер ёки транспорт воситасининг махсус юк бўлинмасидан тўлиқ тушириш орқали божхона кўригидан ўтказиш белгиланган бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай божхона кўриги товарларни йўқолиши ёки уларнинг ҳолатини ўзгаришига олиб келмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўйилувчан, тўкилувчан ёки қуйилувчан ҳолда ортиладиган ва тушириладиган товарлар махсус жиҳозланган жойларда божхона кўригидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Божхона кўриги бошланиш вақти, божхона органининг мансабдор шахси товарлар ўрамини, транспорт воситалари ёки контейнерларни, юк жойлари ва юк сиғимларини, товарлар жойлаштирилган ёки жойлаштириладиган бошқа жойларини кўздан кечириш хатти-ҳаракатларини бошлаган вақтидан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Божхона кўриги ўтказаётганида божхона органининг мансабдор шахси қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона кўригидан ўтказилаётган барча номдаги товарлар партияси транспорт воситасидан тўлиқ тушириш назарда тутилган бўлса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни ўлчаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча юк ўринларини очиб кўриш ва санаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча юк ўринларидаги товарлар сонини санаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) янги хавф ёки шубҳа ва гумон пайдо бўлган ҳолларда божхона кўригининг ҳажми оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тижорат ҳужжатларида товарлар ягона ўлчовда (дона, жуфт ва бошқа ўлчовда) кўрсатилган ва уларнинг умумий оғирлиги божхона тўлови суммасига таъсир этмаган ҳолларда ҳамда ХБАТда бошқа ҳолатлар кўрсатилмаган бўлса, божхона кўриги давомида товарлар ўлчанмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) товарларнинг сонини юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар билан таққослайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Божхона кўриги жараёни асосли сабабларга кўра тўхтатилганда (танаффус, иш вақтини тугаши ва бошқа ҳолатларда), божхона органининг мансабдор шахси товарларни ўзгартирилмаган ҳолда сақланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади, шу жумладан юк жойларига, транспорт воситаларига ёки товарлар турган бинога идентификациялаш воситаларини қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Божхона кўриги натижалари бўйича божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона кўриги давомида товарларнинг амалдаги сони, хусусияти ва (ёки) товарлар ҳақидаги маълумотлар, божхона юк декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мос келмаса, ушбу маълумотлар божхона кўриги далолатномасида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Божхона кўриги натижаларига кўра тафовут аниқланган тақдирда, божхона органининг мансабдор шахси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чоралар қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 189-моддасига мувофиқ божхона кўригидан ўтказилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси собиқ Президентининг шахсий багажи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг ва Қонунчилик палатаси депутатларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ва Ўзбекистон Республикаси дипломатик паспортлари эгаларининг шахсий багажи, агар мазкур шахслар хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда божхона чегарасини кесиб ўтсалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий багажи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл ҳарбий кемалари, жанговар ва ҳарбий-транспорт ҳаво кемалари, шунингдек ўзи юриб келаётган ҳарбий техникаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Товарни хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар етарли бўлмаган ва товарни идентификациялаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, божхона органининг мансабдор шахси божхона экспертизасини тайинлаб, товарлардан намуна ва (ёки) синамалар олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлардан намуна ва (ёки) синамалар олиш Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказилаётган товарларнинг намуналарини ва нусхаларини божхона органлари тизимида тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1269, 2003 йил 29 август) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Товарларни қайта, қўшимча ҳамда товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона кўригидан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қайта божхона кўригини ўтказиш учун қуйидагилардан бири асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар божхона назорати остида бўлганда декларантнинг асослантирилган ёзма талабига асосан божхона пости бошлиғининг рухсати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда хорижий давлатлар ёки халқаро ташкилотлардан олинган тезкор-қидирув натижалари ва маълумотлари. Бунда божхона органи бошқарма бошлиғининг рухсати талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта божхона кўриги мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда қисман ёки тўлиқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қўшимча божхона кўригини ўтказиш учун қуйидагилардан бири асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли шахс кўрикдан ўтказиш натижалари товарнинг бутун туркумига татбиқ этилиши мумкин эмас деб ҳисобласа, товар туркумининг қолган қисми учун унинг ёзма талабига асосан божхона пости бошлиғининг рухсати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона кўригини амалга ошириш жараёнида божхона органининг мансабдор шахсида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши мумкинлиги ҳақидаги асосли шубҳа ва гумон пайдо бўлганда божхона органи мансабдор шахсининг билдиргисига асосан божхона пости бошлиғининг рухсати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Божхона органлари товарлар чиқариб юборилганидан кейин, башарти божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона кўригини амалга оширишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай маълумотлар божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув фаолияти натижасида божхона мақсадлари учун статистик маълумотлар, божхона юк декларацияси ва бошқа ҳужжатлар таҳлили, шахсларнинг хабарнома ва аризалари, чет эл давлатлари, халқаро ташкилотларнинг тегишли органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларидан олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Божхона кўриги жараёнида техник ходимлар, хизмат итлари ва техник воситалардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Божхона кўриги самарадорлигини ошириш ҳамда товарлар ҳақидаги маълумотларни (уларнинг сони, таркиби, физик ва кимёвий хоссалари, асллилиги, махфий жойларнинг борлиги) аниқлаш мақсадида техник воситаларидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Божхона органининг мансабдор шахси техник воситаларни қўллаш жараёнида шахсий хавфсизликка, инсонлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳит ҳамда товар ва транспорт воситаларига зарар етказмаслик чораларини кўриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Божхона кўриги амалга оширилишида юкни тушириш ва ортиш ҳамда божхона кўригини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа вазифаларни амалга оширувчи техник ходимлар иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши тақиқланган товарларни аниқлаш мақсадида божхона кўриги зарур ҳолларда хизмат итларидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Декларант томонидан товарларни кўздан кечируви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Декларант божхона декларацияси ва божхона мақсадлари учун зарур бошқа ҳужжатлар берилгунга қадар товарларни божхона назорати остида кўздан кечириш ҳамда ўлчаш, уларнинг намуналари ва нусхаларини олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Товарларнинг декларант томонидан кўздан кечируви, декларантнинг божхона органига ёзма мурожаатномасига асосан фақат божхона омбори ҳудудида амалга оширилади. Декларантнинг ёзма мурожаатномаси, божхона органининг электрон маълумотлар тизимида рўйхатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Декларант томонидан товарларни кўздан кечируви божхона юк декларацияси берилгунга қадар ўтказилиши мумкин. Бунда божхона органининг мансабдор шахси қуйидагиларни аниқлаши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўздан кечиришни амалга ошираётган шахснинг товарларга нисбатан ваколатлилигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларини ташқи тарафдан кўздан кечириш орқали зиён етказилмаганлигини ҳамда божхона идентификациялаш воситаларини бузилиши орқали товарларни йўқолиш эҳтимоллари мавжудлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона идентификациялаш воситалари мавжудлиги ҳамда уларга шикаст етказилмаганлигини.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Декларант товарларни ўлчаш, улардан намуна ва (ёки) синамалар олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Декларант томонидан товарлардан намуна ва (ёки) синамалар олинганлиги тўғрисида маълумот божхона юк декларациясида кўрсатилади, шунингдек олинаётган намуна ва (ёки) синамалар учун алоҳида божхона декларацияси берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Декларант божхона юк декларацияси берилгунга қадар амалга оширган кўздан кечируви тўғрисида товарларга илова қилинадиган ҳужжатларга белги қўяди (декларантнинг Ф.И.О., кўздан кечирган санаси ва вақти, аниқланган тафовут (мавжуд бўлса)) ва имзоси билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Божхона кўриги далолатномасини расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Божхона кўриги далолатномаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимида мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ шаклда электрон тарзда расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона кўригини ўтказиш жараёнида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бўзилганлик ҳолатлари аниқланганда божхона кўриги далолатномаси А4 форматли оқ қоғозга чоп этилади ҳамда кўрикда иштирок этган барча шахслар томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Божхона кўриги далолатномасининг нусхаси декларантнинг талабига асосан А4 форматли оқ қоғозга чоп этилиб, божхона кўригини амалга оширган божхона органи мансабдор шахсининг имзоси ҳамда шахсий муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона кўриги далолатномасига қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар ўрамида мавжуд бўлган белги намуналари, тамғалар, ёрлиқлар ва бошқа товарларни идентификациялаш воситалари (мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона кўригида қатнашган ёки иштирок этган мутахассисларни ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (улар кўрикда иштирок этишга жалб қилинса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органининг мансабдор шахсидан ташқари божхона кўригида қатнашган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари нусхалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона кўриги далолатномасига илова қилинган маълумотлар божхона кўриги далолатномасининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Божхона кўриги далолатномаси уч йил мобайнида сақланади. Божхона кўриги далолатномасини сақлаш муддати расмийлаштирилган йилдан кейинги йилдан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Товарларни кўрикдан ўтказаётган шахслар учун маълум бўлган маълумотлар тижорат сири ҳисобланиб, ушбу маълумотлар фақатгина белгиланган (алоқадор) шахсларгагина ошкор этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ушбу Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 20 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎Божхона кўриги далолатномаси _______________/ _________________ / ___________________-сон
‎‎Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ____________________________________________
‎‎Божхона кўриги ўтказилишига асослар: ______________________________________________________

‎‎(хавф профили, бошқалар (кўрсатилсин)

‎‎Кўрик бошланган вақт: ___________соат, ___________дақиқа, «_______»_________________20____ йил
‎‎Мазкур далолатнома____________________________________________________ иштирокида тузилди.

‎‎(божхона ходими)

‎‎
‎‎Божхона кўриги ўтказилди:
‎‎[ ] божхона кўриги
‎‎[ ] товарлар чиқарилгандан сўнг божхона кўриги
[ ] қайта божхона кўриги
‎‎[ ] қўшимча божхона кўриги
‎‎Юк ва (ёки) транспорт воситасига илова қилинган ҳужжат:________________________________________
Кўрик ўтказилган жой: ___________________________________________________________________
‎‎Божхона идентификациялаш воситалари олиб ташланди:_________________________________________
‎‎Божхона идентификациялаш воситалари: [ ] бузилган [ ] бузилмаган.
‎‎Товар тақдим этилди:________________________________________________ бир ёки бир неча турдаги

‎‎(сонини кўрсатинг)

‎‎Товар кўрилди __________________________________________________________________________

‎‎(номини кўрсатинг)

‎‎Товар тўғрисидаги маълумот: ___________________________________________, __________________

‎‎(номи)

‎‎(сони)

‎‎Тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, брутто-вазни:_________кг.

‎‎нетто-вазни:_________кг.

Кўрик натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди:
‎‎Товарнинг умумий брутто-вазни:_________кг., нетто-вазни:_________кг.
‎‎Товарнинг вазни қуйидаги йўллар билан аниқланди:
‎‎[ ] аслида ўлчаш
‎‎[ ] ўрамнинг (қути, қоп ва бошқалар) умумий оғирлигини аниқлаш:
‎‎[ ] ҳисоб-китоб
‎‎[ ] турли хилда
‎‎транспорт воситасининг давлат рақами _______________________________________________________

‎‎(автотранспорт, вагон, контейнер, авиарейс)

‎‎Кўрикдан ўтказилган товар декларацияланган товарга мос келади___________________________________

‎‎(ҳа ёки йўқ)

‎‎Кўрикдан ўтказилган товар декларация қилинган товарнинг таърифига мос келмайди:
‎‎______________________________________________________________________
‎‎Кўрикда фойдаланилган божхона назоратининг техник воситалари
‎‎[ ] рентген қурилмаси;
‎‎[ ] металл детектор (станцион, портатив)
‎‎[ ] ҳужжатлар, валюта ва қимматли қоғозларни идентификациялаш воситаси
‎‎[ ] қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни идентификациялаш воситаси
‎‎[ ] наркотик воситаларни масофадан аниқлаш ва идентификациялаш воситаси
‎‎[ ] дозиметрик назорат воситаси
‎‎[ ] фото-_____, аудио-______ видеотехника-______ ва бошқа аппаратлар
‎‎[ ] турли асбоблар йиғими
‎‎[ ] кўрик божхона назоратининг техник воситаларидан фойдаланилмасдан ўтказилди.
‎‎Намуна ва (ёки) синамалар олиш амалга оширилди:_____________________________________________
‎‎______________________________________________________________________
‎‎______________________________________________________________________

(божхона индентификациялаш учун қўйилган воситалардан олинган намуналар ва уларнинг сони)‎‎

______________________________________________________________________
‎‎Қуйидаги қонунбузарликлар аниқланди:_______________________________________________________
‎‎Кўрикдан сўнг қуйидаги божхона идентификациялаш воситалари қўйилди:____________________________
‎‎Кўрик тугатилган вақт: ____________соат, ____________дақиқа, «_______» _______________ 20___ йил
‎‎Божхона органи ходими___________________________________________________________________

‎‎(фамилияси, исми, шарифи ва шахсий муҳри)

‎‎қўшимча варақлар сони ______
‎‎Кўрикда иштирок этган шахслар:
‎‎
___________________________‎‎ ___________________________‎‎

‎‎исми, фамилияси

имзо‎‎

‎‎___________________________ ‎‎___________________________

‎‎‎‎исми, фамилияси

имзо‎‎ ‎‎

‎‎___________________________ ‎‎___________________________

‎‎‎‎исми, фамилияси ‎‎

‎‎имзо‎‎ ‎‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2019 й., 10/19/3154/2972-сон; 13.10.2020 й., 10/20/3154-1/1380-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 25.03.2022 й., 10/22/3154-2/0239-сон; 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)