17.04.2019 йилдаги 327-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шоличилик соҳасида илмий-тадқиқот ишларини янада кенгайтириш, шолининг янги рақобатбардош, шунингдек, Хоразм воҳасининг табиий-иқлим шароитларига мос, серҳосил навларини яратиш ва етиштириш ишларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлигининг Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм илмий-тажриба станцияси негизида Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалини (кейинги ўринларда филиал деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига мос, юқори ҳосилли, касалликларга чидамли, гуручининг юқори сифат кўрсаткичлари бўйича ажралиб турувчи шоли навлари ва дурагайларини яратиш бўйича тадқиқотларни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ва истиқболли шоли навларининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, уруғчиликнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шоли етиштиришда замонавий ресурстежамкор ва сув тежовчи технологияларни яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл илғор тажрибаларини қўллаган ҳолда ҳосилдорликни ошириш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шоли экинидаги касаллик ва зараркунандаларга қарши курашда атроф-муҳитнинг экологик мувозанатига таъсир этмайдиган усулларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шоли экинини етиштиришдаги асосий агротехник тадбирларни инновацион технологиялар асосида механизациялашни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳанинг етакчи хорижий илмий муассасалари билан қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, шоличиликни ривожлантириш муаммоларига бағишланган лойиҳа ва инвестицияларни жалб қилиш, тажриба алмашиш, конференциялар, симпозиумлар ва семинарлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шоли ва дуккакли дон экинларини етиштиришни ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириш ва такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, филиал илмий муассаса шаклидаги юридик шахс бўлиб, у Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм илмий-тажриба станциясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Хоразм филиали тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директорига, зарур ҳолларда, филиал тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 274-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/274/0414-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Шоличилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда бир ой муддатда филиалнинг уставини тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар филиални молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда филиалга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Шоликор қишлоғи, «Чинобод» муқобил машина трактор парки ҳудудидаги 1800 м2 бўш турган ер майдонини — бино ва иншоотлар қуриш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, Гурлан туманидаги 82 гектар суғориладиган ер майдонларини — доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида илмий-тадқиқот ишлари учун ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, Хоразм вилояти ҳокими Ф.Ў. Эрманов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 17 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
327-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 327-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Хоразм филиали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган умумий сони — 17 нафар, шу жумладан илмий ходимлар сони — 9 нафар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдамчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалдаги нормативларига асосан аниқланади. Илмий лойиҳаларни бажариш учун шартнома асосида илмий ва техник ходимлар жалб қилиниши мумкин.
(1-илова изоҳ қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* хўжалик маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2019 й., 09/19/327/2968-сон; 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/274/0414-сон, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)