Ҳужжат кучини йўқотган 30.10.2024 13.04.2019 йилдаги 308-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.10.2024
Ҳужжат 29.09.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли «Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини (кейинги ўринларда «Ягона реестр» АТ деб аталади) жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. «Ягона реестр» АТ қуйидагиларни назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда аҳолига давлат томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва ёрдам бериш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг барча турлари тўғрисидаги маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий ёрдамини тайинлашда оилаларнинг эҳтиёжмандлиги даражасини ва ариза берувчиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган мезонларга мувофиқлигини реал вақт режимида баҳолаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор ташкилотларга уларга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун «Ягона реестр» АТдан зарур ахборотни бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси «Ягона реестр» АТнинг эгаси ва фойдаланувчиси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам беришни (кейинги ўринларда ижтимоий нафақалар деб аталади) кўриб чиқиш ва тайинлаш тартиб-таомиллари Сирдарё вилоятида тажриба лойиҳаси доирасида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали реал вақт режимида маълумотлари базасига кириладиган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали улар билан айирбошланадиган маълумотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар томонидан маълумотлар базалари шакллантирилгунга қадар Идоралараро интеграция платформаси (кейинги ўринларда ИИП деб аталади) орқали идоралараро электрон сўровга мувофиқ реал вақт режимида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига ахборот тақдим этувчи, кейинчалик «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига кириш имкони бериладиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 3-иловага мувофиқ;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/286/0592-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш тадбирлари режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона реестр» АТни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шу жумладан, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг барча турларини маъмурий таъминлаш ва ҳисобга олиш жараёнларини бирлаштиришни назарда тутадиган унинг такомиллаштирилиши таъминлаган ҳолда босқичма-босқич 2019-2020 йилларда амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятида кам таъминланган оилаларга 2019 йил 1 октябргача тайинланган ижтимоий нафақалар 2020 йил 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда, 2020 йил 1 майдан бошлаб «Ягона реестр» АТ орқали тўланади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/286/0592-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 165-Ф-сон фармойишининг амал қилиши кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун ариза берган фуқароларга интерактив хизматларни кўрсатишда татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўзларининг маълумотлар базаларини шакллантириш жадвалини киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2019 йил охиригача ўз маълумотлар базалари шакллантирилишини таъминласинлар, уларни ИИПга уласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил охиригача реал вақт режимида «Ягона реестр» АТга кириш учун электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотларни узатиш тармоғига (кейинги ўринларда ИМУТ деб аталади) уланишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2019 йил 1 июндан бошлаб ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари белгиланган тартибда электрон ҳукуматнинг ИМУТга уланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги 2019 йил 1 октябргача ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари «Ягона реестр» АТнинг реал вақт режимида уларнинг маълумотлар базасига кириши учун ИИПга уланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлигига риоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ҳисобга олинган ҳолда реал вақт режимида «Ягона реестр» АТнинг уларнинг базаларига кириши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИИП орқали «Ягона реестр» АТнинг идоралараро электрон сўрови асосида ахборот ўз вақтида шакллантирилиши ва берилиши таъминланиши учун масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Ягона реестр» АТни ишлаб чиқиш ва жорий этиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019-2020 йилларда Қўшма икки йиллик иш режаси асосида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонасининг грант асосида бериладиган молиявий, техник ва эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бериладиган кредит, шунингдек, Жаҳон банкининг техник ва эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватлаши ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан «Ягона реестр» АТни ишлаб чиқишга ихтисослаштирилган халқаро компания билан контракт тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 октябргача бўлган муддатда ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари билан ахборот айирбошлашни назарда тутувчи «Ягона реестр» АТ ишлаб чиқилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона реестр» АТнинг узлуксиз ишлашини ва у зарур техник жиҳатдан қўллаб-қувватланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заруратга кўра электрон ҳисобот маълумотлари шакллантирилиши ҳисобга олинган ҳолда «Ягона реестр» АТ янада такомиллаштирилиши ва кузатиб борилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базаларига кириш тартибини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор ижросининг тизимли мониторингини олиб борсин ва таҳлил қилсин ва зарурат бўлганда ижтимоий ёрдамни кўриб чиқиш ва кўрсатиш тартибини, шу жумладан, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тайинлаш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тажриба лойиҳасини амалга ошириш доирасида ва даврида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Сирдарё вилояти меҳнат органларининг 12 нафар инспекторлари ва мутахассисларининг штат бирликларини берсин.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/286/0592-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Сирдарё вилоятидаги Бошқармасига «Ягона реестр» АТни жорий этиш ва кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тўлаш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси «Ягона реестр» АТ Сирдарё вилояти ҳудудида самарали жорий этилиши ва ишлаши билан боғлиқ вазифаларни ҳал этиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Сирдарё вилоятидаги Бошқармасига комплекс кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тайинлаш учун мурожаат қилиш ва тайинлаш тартиби Сирдарё вилояти аҳолиси орасида мунтазам ва ҳар томонлама ёритилишини белгиланган тартибда таъминлаш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 октябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига Сирдарё вилоятидаги тажриба лойиҳасини амалга оширишнинг таҳлили натижалари ҳисобга олинган ҳолда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини республиканинг бутун ҳудудида жорий этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритсин;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/286/0592-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 13 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
308-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали реал вақт режимида маълумотлари базасига кириладиган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали улар билан айирбошланадиган маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Маълумотлар номи

Маълумот олувчи ташкилот

Маълумот тақдим этувчи ташкилот

Маълумотни етказиб бериш шартлари

1.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, мулкий даромадлар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган даромадлар.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Давлат солиқ қўмитаси

ЖШШИР** бўйича автоматлаштирилган
сўров орқали

11.

Жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги мақоми

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Давлат солиқ қўмитаси

ЖШШИР бўйича автоматлаш-

тирилган сўров орқали

2.

Оила аъзоси (аъзолари) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тўғрисидаги маълумот.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Давлат солиқ қўмитаси

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

3.

Пенсиялар, кексалик ва ногиронлик нафақалари, боқувчисини йўқотганлик пенсиялари ва нафақалари тарзидаги даромадлар.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

4.

Олий таълим муассасаларида талабаларга стипендиялар.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Молия вазирлиги Ғазначилиги

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

5.

Меҳнат органларига мурожаат қилувчининг мақоми (ишсиз, иш изловчи ва бошқалар) ҳамда тайинланган ишсизлик нафақаси миқдори

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

6.

Ҳақи тўланадиган жамоат ишларида қатнашишдан олинган даромадлар.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

8.

Ногиронлиги мавжуд шахс мақоми мавжудлиги, ногиронлик гуруҳи тўғрисида маълумот.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

9.

Ўз автотранспорт воситаси мавжудлиги тўғрисида маълумот (ишлаб чиқарилган сана, тури, маркаси, техник ҳолати ва ҳоказолар)

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

10.

Кўчмас мулк мавжудлиги тўғрисида маълумот.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Ўздавергеодезкадастр

Кўчмас мулк маълумотлар базасидан автоматлаштирилган сўров бўйича

11.

Оила аъзоларининг фуқаролик ҳолати тўғрисида маълумот («ФҲДЁ ягона электрон архиви» АТга сўров).

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Давлат хизматлари агентлиги

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

12.

Тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотлар.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Мажбурий ижро бюроси, «Ўзбекистон почтаси» АЖ

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

13.

Ота-оналари ота-она тўловини тўлашдан озод этилган болаларни аниқлаш мақсадида оила «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТда кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот.

Мактабгача таълим вазирлиги

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

ЖШШИР бўйича ёки боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси орқали

14.

Қуйидаги ўқувчиларни аниқлаш мақсадида оила «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТда кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот:

умумтаълим мактабларининг бепул дарсликлар, қишки кийим-бош тўплами билан таъминланиши, куни узайтирилган гуруҳларда ота-оналар тўловларидан ва шу кабилардан озод этилиши керак бўлган ўқувчилари;
бепул озиқ-овқат билан таъминлаган мактаб-интернатлар ўқувчилари;
мактабдан ташқари таълим муассасаларида бепул таълим олиши керак бўлган ўқувчилар ва бошқалар.

Халқ таълими вазирлиги

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

ЖШШИР бўйича ёки боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси орқали

15.

Тиббиёт муассасаларида бепул даволаниш учун юборилиши таъминланиши керак бўлган беморларнинг имтиёзли контингентини аниқлаш мақсадида оилани оила «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТда кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

16.

Оғир уй-жой-маиший шароитларда яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронларни парвариш қилаётган оилаларга беғараз ёрдам кўрсатиш мақсадида оила «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТда кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

17.

Қабул қилинган ва кўриб чиқилган аризалар, тайинланган ва тўланган нафақалар ва моддий ёрдам тўғрисида маълумот.

Молия вазирлиги

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Хар ойда реал
вақт режимида

18.

Озодликдан маҳрум этиш жойларидан чиққан шахсларни ижтимоий мослаштириш учун бир марталик нафақалар тўланганлиги тўғрисида маълумот.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Ички ишлар вазирлиги

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

19.

Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхати, шу жумладан, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

20.

Маҳаллий бюджетда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам харажатлари учун назарда тутилган маблағларнинг аниқланган режаси тўғрисида маълумот.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Молия вазирлиги

Реал вақт режимида

21.

Тўланган ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам ҳамда ҳисобварақлардаги қолдиқ маблағлар тўғрисида ҳисобот.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

АТ «Халқ банки»

Ҳар ойда автоматик режимда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Реал вақт режимида маълумотлар базасига кириш дастурий комплекс ва маълумотлар базаси тузилмасига аралашиш ҳуқуқисиз берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** ЖШШИР — жисмоний шахснинг паспорти бўйича аниқланадиган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар томонидан маълумотлар базалари шакллантирилгунга қадар Идоралараро интеграция платформаси орқали идоралараро электрон сўровга мувофиқ реал вақт режимида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига ахборот тақдим этувчи, кейинчалик «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига кириш имкони бериладиган давлат органлари ва ташкилотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Қонун ҳужжатларида белгиланган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» автоматлаштирилган ахборот тизимининг сўрови бўйича ва ваколатлари ва вазифалари доирасида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Вақтинчалик низом 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа (кейинги ўринларда — болали оилаларга нафақа), бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси (кейинги ўринларда — бола парвариши бўйича нафақа), кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам (кейинги ўринларда — моддий ёрдам) ҳамда ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пулли компенсацияни (кейинги ўринларда — компенсация) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Сирдарё вилояти туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси бўлимлари) томонидан тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Вақтинчалик низомнинг бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш ва тўлашга оид қисмининг амал қилиши нафақанинг ушбу тури қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз маблағлари ҳисобига тўланадиган ташкилотларда ишлайдиган оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) татбиқ этилмайди (бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Болали оилаларга тўланадиган нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам миқдорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақалар эса — 12 ойга тайинланади, бироқ бола икки ёшга тўлган ойдан ортиқ эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа бир фарзанд учун тайинланган миқдорда кичик бола икки ёшга тўлгунига қадар тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам, жумладан, компенсация тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Ягона реестр» АТ) ишлаб чиқилади ва шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ягона реестр» АТ томонидан кам таъминланган деб белгиланган оила ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга (ижтимоий нафақа ва моддий ёрдамнинг бир тури билан бирга тайинланадаган ва тўланадиган компенсациядан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сирдарё вилояти туман (шаҳар)ларининг бюджет маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тўловларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамни тайинлаш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромадга эга бўлган оилаларга тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам, жумладан, компенсация ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича тайинланади ҳамда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган тартибда ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзосидан бири (ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс, ўғли ёки қизи (ёки фарзандликка олинган ўғли, қизи ёки васийликка олинган шахслар) 18 ёшга тўлган ёки шу ёшдан ошган, ўз оиласига эга бўлмаган шахс (ота-онасининг бири билан ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс билан бирга яшовчи) ариза берувчи бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бола парвариши бўйича нафақани кейинчалик олишга муҳтож бўлган шахс (ёки оиланинг муомалага лаёқатли аъзосидан бири) тўловнинг олдинги 12 ойлик муддати тугашидан бир ой олдин ушбу нафақа бола икки ёшга тўлгунига қадар танаффуссиз тўланиши давом эттирилиши учун аризани белгиланган тартибда такроран бериш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагач, ариза берувчи ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тўланишини янги муддатга давом эттириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган ижтимоий нафақани ва моддий ёрдамни тўлаш муддати тугаётган ойдан кейинги ойда берилади. Такрорий мурожаатлар умумий белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам учун мурожаат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг яшаш жойи бўйича Сирдарё вилоятида доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхати мавжуд бўлганда, ўзининг ёки оила аъзосининг бирининг ёзма аризасига асосан тайинланади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда, оилада муомалага лаёқатли аъзолар бўлмаган тақдирда, нафақа ва моддий ёрдам ушбу оиланинг яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг ёзма тақдимномасига асосан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза бевосита ариза берувчининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхати бўйича яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарига қайд этилади, бунда аризанинг тушган санаси, ариза берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш манзили кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза тақдим этилган кун ариза рўйхатга олинган кун деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғининг номига ариза ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи оила аъзоларининг паспорти нусхалари, чет эл фуқаролигини ёки фуқаролиги бўлмаган шахслигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва никоҳ тўғрисидаги, бола туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар нусхаси;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма илова қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Вақтинчалик низомга 2а-иловага мувофиқ шакл бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун оиланинг мурожаат қилган ойдан олдинги охирги уч ой учун бошқа даромадлари тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Вақтинчалик низомга 2б-иловага мувофиқ шакл бўйича тижорат банкларида ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги банк ҳисобварақларидаги қолдиқлар ва ариза берилган ойдан олдинги 6 ой мобайнида номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни тақдим этиш тўғрисида ариза тақдим этилган санада бирга яшовчи 18 ва ундан катта ёшдаги барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан текширилади. Ушбу бандда келтирилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолларда ариза кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш учун аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни хоҳлаган ойдан олдинги ойнинг 15-кунидан кечикмай, бироқ ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тўлаш муддати тугайдиган ойдан кейин (бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақа бундан мустасно) тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризада кўрсатилган ариза берувчи ва унинг оила аъзолари таркиби, уларнинг иқтисодий ҳолати, оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжаликларининг майдони ва аризада кўрсатилган манзил бўйича ариза берувчи ва унинг оила аъзолари яшаётганлигини текширади ва тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада кўрсатилган маълумотлар ишончлилиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу Вақтинчалик низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар уч иш кунида камида бир маротаба, бироқ ариза берилган ойнинг 18-кунидан кечиктирмай ушбу Вақтинчалик низомнинг 13-бандида кўрсатилган ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни ҳамда ушбу Вақтинчалик низом билан тасдиқланган 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ оиланинг таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни тегишли Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан Пенсия жамғармаси бўлимига аризалар ушбу Вақтинчалик низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига (маҳаллага) нафақа ва моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат этилган аризалар рўйхатига асосан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходими томонидан ариза берилган ойнинг 25-кунидан кечиктирилмай «Ягона реестр» АТга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун аризаларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромаднинг ҳисоб-китоби ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунигача «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, тегишли ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ариза берувчининг Сирдарё вилоятида доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатда йўқлиги;
(19-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромаднинг ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бандида белгиланган мезонлардан кўплиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) идоралараро электрон ахборот тизими орқали кадастр ахборот тизимида ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулк мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилган муддати 10 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида меҳнат органларига мурожаат қилмаган ва ҳисобда турмаган ёки ҳақи тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжудлиги. Ушбу қоида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилувчи оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларида ўқиётганларга (меҳнат шартномасига мувофиқ ишларни амалга ошириш ҳолати бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишламайдиган пенсионерларга, пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқароларга, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахсларнинг оналарига, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахсларга, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, шунингдек, I ёки II гуруҳ ногиронлиги мавжуд шахсларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалда томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини (ўзини ўзи бошқариш органининг оила таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотида ёритилиши лозим) юритиш билан банд бўлган оила аъзосига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосини парвариш қилаётганларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оиланинг «Хар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида (ўзини ўзи бошқариш органининг оила таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотида ёритилиши лозим) оилавий тадбиркорликда банд бўлган, бироқ ушбу дастур бўйича микрокредит олинган санадан бошлаб кўпи билан 12 ой банд бўлган аъзоларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила аъзоларига, агар ариза берувчининг яшаш манзилида 2 ой ва ундан ортиқ муддатда бошқа оила аъзолари билан биргаликда яшамаётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқароларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилган мезонлар асосида тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилганда, ариза берувчига «Ягона реестр» АТ орқали рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон билдиришнома (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-маълумот орқали мобил телефон рақамига) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ариза берувчининг ушбу Вақтинчалик низомнинг 7 ва 19-бандларига мувофиқ тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга эмаслиги «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олинган маълумотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисида тақдим этилган маълумотларга асосан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан ариза берувчи тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади. Ушбу маълумотлардан фойдаланиш ваколати Сирдарё вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг буйруғи билан расмийлаштирилган маъсул ходимга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақа ёки моддий ёрдам тайинланиши ёки рад этилиши юзасидан тушган мурожаатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ариза берувчи ушбу Вақтинчалик низомнинг 7 ва 19-бандларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ бўлганда, «Ягона реестр» АТда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги қарор ўз-ўзидан умумлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ариза берувчига «Ягона реестр» АТ орқали тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида электрон билдиришнома (аризада кўрсатилган электрон манзилга ёки СМС хизмати орқали мобил телефон рақамига) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. 14 ёшгача бўлган болалари бўлган ва нафақа тайинланган оилада болалар сони ўзгарган тақдирда (навбатдаги бола туғилганда, 14 ёшгача болалардан бири вафот этганда, бола (болалар) 14 ёшга тўлганда ва шу кабилар), нафақа миқдори болаларнинг тегишли сони билан оила учун белгиланган миқдорга мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафақа тайинланган оилада 14 ёшгача болалар сони ўзгарганда (бола 14 ёшга тўлиш ҳолати бундан мустасно) ариза берувчи томонидан Пенсия жамғармаси бўлимига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси ёки васийлик ва ҳомийлик органи қароридан кўчирма илова қилинган ҳолда хабар берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафақа миқдорини қайта ҳисоблаш ва янги миқдордаги нафақани тўлаш оиладаги вояга етмаган болалар сони ўзгарган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад ҳажмини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойнинг охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган оила ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлиш орқали аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун оила таркибига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота, она ёки болаларнинг никоҳда бўлган ота-онасининг ҳар иккиси (фарзандликка олувчилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар, шунингдек, ота-оналар билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар (шу жумладан, фарзандликка олинган болалар) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оила таркибига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилган ота-оналарнинг ака-укалари ва опа-сингиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларга нисбатан ота-оналар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган болалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ давлат таъминотидаги болалар, шунингдек, васийлик (ҳомийлик) остидаги болалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтаётганлиги ёхуд ҳарбий таълим муассасасида ўқиётганлиги сабабли оилада бўлмаган ота-она (фарзандликка олувчи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш жойларида эканлиги муносабати билан оилада бўлмаган ота-она (фарзандликка олувчи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар билан бирга яшайдиган боболари ва бувилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг ота-оналари (фарзандликка олувчилар) билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига оила томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул тушумлари, шу жумладан, чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларидан пул ўтказмалари суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсиялар ва нафақалар (ушбу Вақтинчалик низомда назарда тутилган тартибда оила томонидан олинадиган нафақалар, моддий ёрдам ва компенсациялар, ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа, Пенсия жамғармаси бўлимлари орқали бериладиган бола туғилганлиги учун, дафн этиш маросими учун бир йўла тўланадиган нафақа ва компенсациялар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинган даромад;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар ҳисобланган сумма бўйича ҳисобга олинади (қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташлангунига қадар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида микрокредит олинган санадан бошлаб охирги 12 ой мобайнида оилавий тадбиркорликни амалга оширишдан олинган даромадлар оиланинг даромади таркибига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Агар тақдим этилган маълумотларда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган ўртача ойлик даромаднинг миқдори кўрсатилмаган (якка тартибдаги фаолият маълум муддатга тўхтатилган давр бундан мустасно) ёхуд меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам кўрсатилган бўлса, у ҳолда оиланинг ўртача ойлик жами даромадини аниқлаш учун оиланинг якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам даромад кўрсатган ёки даромад мавжудлиги ҳақида хабар бермаган ҳар бир аъзосини ҳисобга олган ҳолда жами даромад аниқланаётган даврда, меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир баравари миқдорига тенг бўлган норматив даромад миқдори қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Агар тақдим этилган маълумотларда томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинган даромад миқдори кўрсатилмаган бўлса ёхуд томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган белгиланган норматив даромаддан паст кўрсатилган бўлса, у ҳолда оиланинг жами даромадини аниқлаш учун томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган ойлик даромаднинг норматив миқдори қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган ўртача ойлик норматив даромад ушбу Вақтинчалик низомга 5-иловадаги тартибга мувофиқ томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун фойдаланилаётган сотихлар миқдорини, жами даромад аниқланаётган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,035-бараварига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томорқа ер участкасининг унумдорлиги холисона шарт-шароитларга кўра (сув билан таъминланмаганлик, тупроқнинг шўрланганлиги ва шу кабилар) юқорида кўрсатилган миқдорда норматив даромадни олиш имконини бермайдиган ёки умуман, даромад олиш имконини бермайдиган алоҳида ҳолларда, туман (шаҳар) ҳокимликлари норматив даромадга пасайиш томонига тузатиш киритишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар, жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлик ва томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромадни ҳисоблаш «Ягона реестр» АТ орқали, шу жумладан тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Оиланинг ўртача ойлик жами даромади ушбу Вақтинчалик низомда назарда тутилган тартибда олинган оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотлар асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ариза берувчи (ёки муомалага лаёқатли оила аъзосидан бири) оила таркибида (аъзолари сони), даромадида ёки яшаш манзилида ўзгаришлар бўлганда, бу тўғрисида Сирдарё вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига бир ой ичида хабар қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Нафақалар ёки моддий ёрдам олувчиларга «Ягона реестр» АТ орқали қонунчиликда белгиланган миқдорларда компенсация тайинланади ва тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамни тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам, шунингдек, компенсация АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимлари (филиаллари) орқали нақд пул шаклида ёки фуқаронинг хоҳишига кўра пул маблағларини нақд пулсиз ўтказиш йўли билан фуқароларнинг банк ҳисобварақлари (карточкалари) орқали тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Электрон тўлов рўйхатлари ҳар ойнинг 4-кунигача бўлган муддатда «Ягона реестр» АТ орқали АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тўловнинг ўтган ойида олинмаган болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсация суммаси тўловнинг жорий ойи тўлов рўйхатига киритилади ҳамда тайинланиб, бироқ ўз вақтида олинмай қолган тўловлар бутун давр учун бир йўла тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсацияни тўлаш қуйидаги ҳолларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан белгиланган тайинланган муддат тугаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзосининг яшаш жойи бўйича тегишли Пенсия жамғармаси бўлимига тўлов тўхтатилишини сўраб ариза тақдим қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий яшаш учун Сирдарё вилоятидан ташқарига кўчиб кетганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатган нотўғри ва ишончли бўлмаган маълумотлар аниқланганда тўхтатилади. Ушбу ҳолатда ўтган даврда асоссиз тайинланганлиги натижасида тўланган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловларни тўхтатиш «Ягона реестр» АТ орқали автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади ва ариза берувчига электрон хабарнома (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-маълумот орқали мобил телефон рақамига) юбориш орқали хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи билан тегишли Пенсия жамғармаси бўлими ўртасидаги тўловлар тўхтатилиши ёки миқдори ўзгариши юзасидан келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд тартибида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсацияларни тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсация тўлови тўлов ойининг 4-кунидан 27-кунига қадар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Маҳаллий бюджет маблағларидан молиялаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тўлаш ушбу мақсадлар учун назарда тутилган туман (шаҳар) маҳаллий бюджети доирасида ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари тегишли иқтисодий таснифлагичи бўйича акс эттирган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов қайдномасида ҳисобланган маблағлар бюджетнинг ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағларидан ортиқ бўлган тақдирда, «Ягона реестр» АТ ушбу Вақтинчалик низомнинг 35-бандига биноан келгуси ой тўлов қайдномасига киритиш учун календарь санаси бўйича охирги тақдим этилган аризалардан бошлаб тайинланган нафақа ва моддий ёрдамни тегишли ой тўлов қайдномасидан чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақа, моддий ёрдам ва компенсацияларнинг ҳар бир тури бўйича АТ «Халқ банки»нинг бўлими (филиали)да алоҳида банк ҳисобварақлари очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АТ «Халқ банки»нинг бўлими (филиали) ҳар ойнинг охирги кунига қадар жорий ой учун, шунингдек, йил бошидан амалга оширилган тўловлар ҳамда тўланмаган маблағлар бюджетга қайтарилиши ҳақида электрон маълумотларни ҳар бир олувчи, нафақа, моддий ёрдам ва компенсациялар бўйича «Ягона реестр» АТга белгиланган тартибда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Туман (шаҳар) молия бўлими нафақа, моддий ёрдам ва компенсация тўлови учун маблағларни Ягона ғазначилик ҳисобварағидан тўлов рўйхатлар бўйича тайинланган суммалар доирасида маҳаллий бюджет даромади тушумидан келиб чиқиб, бироқ бюджетда назарда тутилганидан ортиқ бўлмаган доирада тўлашга ойнинг 4-кунидан бошлаб, бироқ тўлов амалга ошириладиган ойнинг 25-кунидан кечикмай АТ «Халқ банки»нинг махсус ҳисобварағига алоҳида тўлов топшириқлари билан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағлар Ягона ғазначилик ҳисобварағидан тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам тўлови бўйича АТ «Халқ банки» бўлинмалари (филиаллари) хизматлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан АТ «Халқ банки» ўртасида тузиладиган шартнома асосида ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш миқдори ижтимоий нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамга ажратиладиган маблағлар доирасида АТ «Халқ банки» томонидан тақдим этиладиган асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Назарда тутилган бюджет маблағлари Сирдарё вилоятининг туманлари (шаҳарлари) ўртасида ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудида яшайдиган кам таъминланган оилалар сонига қараб, ушбу оилаларнинг таркиби ва олдинги даврлар учун ажратилган маблағлар ўзлаштирилиши (фойдаланилиши) даражаси ҳисобга олинган ҳолда Сирдарё вилояти ҳокимлигининг молия бошқармаси томонидан тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Жорий ой мобайнида олувчилар томонидан талаб қилинмаган ва АТ «Халқ банки»нинг бўлимлари (филиаллари)нинг махсус ҳисобварақларидаги маблағлар ушбу Вақтинчалик низомнинг 35-бандига мувофиқ келгусида тўлаш учун тегишли маҳаллий бюджет ҳисобига қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларига тегишли ахборот автоматлаштирилган режимда фақат «Ягона реестр» АТдан олинадиган ва таҳлил қилинадиган махфий тусдаги ахборот ҳисобланади ва ошкор қилинмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, улар тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобланиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Ички аудит бошқармаси томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Қўйидагилар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила даромадлари, оила таркиби ва турар жойининг ўзгариши тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилиги ва ўзгариши тўғрисидаги маълумотлардан тегишли Пенсия жамғармасининг бўлимини ўз вақтида хабардор қилиш бўйича — ариза берувчига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АТ «Халқ банк»нинг махсус ҳисобварақларига бюджет маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш бўйича — туман (шаҳар) молия бўлими раҳбарига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш бўйича аризаларни «Ягона реестр» АТга белгиланган тартибда ҳамда ўз вақтида киритиш бўйича — туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимининг раҳбарига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳисобварақларидаги маблағлар тўланишининг ўз вақтида ва тўлиқлигини таъминлаш ҳамда олувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган маблағларни тегишли маҳаллий бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш бўйича — туман (шаҳар) АТ «Халқ банки» бўлими раҳбарларига шахсий жавобгарлик юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунига қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва компенсация тўловлари «Ягона реестр» АТдаги ёки манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимидаги техник носозлик натижасида тайинланганлиги аниқланган тақдирда, ушбу хато аниқланган санадан бошлаб 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунига қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва компенсация тўловлари тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда тўловлар Пенсия жамғармаси бўлимининг қарорига асосан тўхтатилади ва ариза берувчига электрон билдиришнома (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-маълумот орқали мобил телефон рақамига) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Сирдарё вилоятида тажриба лойиҳасини амалга ошириш даврида тайинлаш жараёнидаги техник хатолик натижасида тўланиб юборилган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунига қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва компенсация тўловлари қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ушбу Вақтинчалик низом 2020 йил 1 октябргача амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ____________________туман (шаҳар) бўлими раҳбарига ‎‎
‎‎ ‎Қуйидаги манзилда яшайдиган: ‎

Маҳалла‎‎ ‎‎_______________
кўча (квартал)‎‎ _______________‎‎
уй‎‎ _______________‎‎
квартира‎‎ _______________‎
‎____________________________ томонидан,

‎‎(ариза берувчининг Ф.И.О.)

АРИЗА‎

‎‎Сиздан менинг оиламга:

‎

‎‎14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа

‎

‎‎бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа

‎‎

‎‎кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам
‎‎(мурожаат қилган нафақа ёки моддий ёрдам тури танлансин)
Менинг оилам қуйидаги сабабларга кўра ушбу нафақа (моддий ёрдам)га муҳтож: ‎‎
‎‎_____________________________________________________________________________

‎‎(мурожаат сабаби кўрсатилади)

‎‎Ижтимоий нафақани (моддий ёрдамни) қуйидаги тартибда олмоқчиман:

‎

‎‎нақд пулда

‎

‎‎нақд пулсиз АТ «Халқ банки» бўлими (филиали)нинг банк ҳисобварақлари (карточкалари) орқали
‎‎Аризага қуйидагиларни илова қиламан:

?‎

‎‎паспорт ва никоҳ тўғрисидаги (никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги) гувоҳнома нусхалари.

‎

‎‎Оила аъзоси таркибига кирадиган фарзандларнинг туғилганлик ҳақиидаги гувоҳномалари.

‎

‎‎болалар васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори.
‎‎Бошқа ҳужжатлар:____________________________________________________________
‎‎Аризани кўриб чиқиш тўғрисидаги хабарномани қуйида келитирилган телефон рақамига:
‎‎+998_______________ ёки электрон почта __________________га юборишингизни сўрайман.

‎

‎‎Пенсия жамғармаси бўлимини оила таркиби (бола туғилганлиги, вафот этганлиги ёки бошқа ҳолатлар), даромади, яшаш жойи ўзгарганлиги ва нафақа (моддий ёрдам) миқдорига таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар каби ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини кафолатлайман.

‎

‎‎Мен ва оилам аъзолари «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» ахборот тизими орқали оиламни меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа барча даромадлари, мулкий ва моддий ҳолатини текширишга розилик берамиз.

‎‎Мурожаат қилувчининг имзоси: _________________________
‎‎Сана: 20 ___ й «___» ___________.

‎‎Аризани рўйхатдан ўтказдим

‎‎________________________

‎‎(масъул ходим ФИО)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
2а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оиланинг бошқа даромадлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎_____________________________________

(Ариза берувчининг Ф.И.О.)‎‎

‎‎1. Оила барча аъзоларининг 20__ йил ________ ойидан _________ ойигача (охирги 3 ой, мурожаат қилинган ойгача) бўлган даврдаги бошқа даромадлари (расмий даромадлардан ташқари):

Т/Р‎

‎‎Даромад турлари номи

Уч ойлик даромадлар суммаси (сўм) ‎‎

1‎.

‎‎Кўчар ва кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган мулкий даромадлар (уй-жой, бино, ер, автотранспорт ва шу кабилар)‎

‎‎

2‎.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдан олинган даромадлар‎‎

‎‎

3‎.

‎‎Пул тушумлари суммаси (шу жумладан, хорижда ишлайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга ошираётган оила аъзоларидан)

‎‎

4‎.

Олинган алиментлар‎‎

‎‎

5‎.

‎‎Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромадлар

‎‎

6‎.

‎‎Қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишдан олинган даромадлар

‎‎

7‎.

‎‎Бошқа даромадлар (турлари кўрсатилиши лозим) ‎‎
‎‎2. Мен,________________________________________(Ф.И.О тўлиқ кўрсатилади):

‎‎оилам даромадлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарликни тушунаман ва тўлиқ қабул қиламан ҳамда мен юқорида қайд этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришим ҳақида хабардорман;

‎‎менинг даромадларим ва оила аъзоларим даромадлари тўғрисидаги маълумотлар» Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» ахборот тизими орқали текширилишига розиман;

‎‎аризамда кўрсатилган маълумотларни тасдиқлаш зарурати юзага келганда, менинг моддий ва мулкий ҳолатим Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими масъул ходими томонидан яшаш жойимга ташриф буюрган ҳолда баҳолаш орқали амалга оширилиши мумкинлиги шартини қабул қиламан.

‎‎Ариза берувчининг имзоси: ___________________________
‎‎Сана: 20___ й «____» __________.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
2б-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари рахбарларига

Қуйидаги манзилда яшайдиган:

Маҳалла‎‎ ‎‎_______________
кўча (квартал)‎‎ _______________‎‎
уй‎‎ _______________‎‎
квартира‎‎ _______________‎‎
‎____________________________ томонидан,

‎‎(ариза берувчининг Ф.И.О.)

АРИЗА‎

20.... йил 1 .......... ҳолатига кўра, менинг ёки менинг оилам азолари номига очилган депозит ҳисобварақларидаги қолдиқ маблағлар ҳамда ариза берилган санадан олдинги олти ой мобайнида менинг ёки менинг оилам азолари номига олинган пул ўтказмалари юзасидан маълумотлар берилишини сўрайман.

‎‎Мен ва менинг оила аъзоларим ушбу маълумотларни «Ягона реестр» ахборот тизимига тақдим этишингизни сўраймиз.

‎‎Ушбу ариза билан мен ва менинг оила аъзоларим танишиб, юқорида кўрсатилган маълумотларнинг тақдим этилишига розилик беришимизни тасдиқлаб имзо чекмоқдамиз.
‎‎Ариза берувчи _‎‎________________ ‎‎________________________
‎‎

(ФИО)‎‎

‎‎202___ й «___» _________.

‎‎Ариза берувчининг турмуш ўртоғи _________________ ‎‎________________________

‎‎(ФИО)‎‎

‎‎202___ й «___» _________.
‎‎Оила аъзоси* ‎‎_________________ ‎‎________________________

‎‎‎‎(ФИО)‎‎

‎‎‎‎202___ й «___» _________.
‎‎Оила аъзоси* ‎‎_________________ ‎‎________________________

‎‎‎‎‎‎(ФИО)‎‎

‎‎‎‎‎‎202___ й «___» _________.

‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: Ариза берувчи билан бирга яшовчи, ўз оиласига эга бўлмаган 18 ва ундан катта ёшли ўғли ёки қизи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила таркиби ва оила аъзоларининг иқтисодий ахволи, оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

___________________________маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ариза берувчи ______________________________ оила аъзолари таркиби ва уларнинг иқтисодий аҳволи, шунингдек, шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганиш натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди:‎‎

‎‎
‎‎I. Оила аъзолари сони ____ киши (оила аъзолари таркиби тўғрисидаги батафсил маълумот илова қилинади).
‎‎
‎‎II. Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси (кераклиги тагига чизилсин):
‎‎‎«мавжуд», «мавжуд эмас»
‎‎Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони сотих.
‎‎‎‎III. Оилага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига асосан ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам тўланмайди.
‎‎Маҳалла фуқаролар йиғини раиси
‎‎
_______________ ‎‎_____________________

‎‎(имзо ва муҳр)

(ФИО)‎‎

‎‎Маҳалла фуқаролар йиғини котиби
‎‎_______________
‎‎_____________________

‎‎(имзо)

‎‎(ФИО)

‎‎Ўрганиш ўтказилган сана:
‎‎20____ й «____» ___________.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
3а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ариза берувчи ____________________нинг оила аъзолари таркиби тўғрисида

‎МАЪЛУМОТ ‎‎‎

Оила ҳар бир аъзосининг Ф.И.О. (паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага қатъий амал қилган холда) ‎‎

Қариндошлик даражаси тўғрисидаги (*код кўрсатилади)

Туғилган санаси тўғрисида-ги (кк.оо.йй.) ‎

Паспорт сериясива рақами (туғилган-лик гувоҳномаси) ‎

Ҳар бир оила аъзосининг мақоми (** код кўрсатила-ди) ‎

Меҳнатга лаёқатли (ҳа/йўқ )

Иш ва ўқиш жойи ёки ариза берган пайтдаги фаолият тури (тўлиқ кўрсатилиши лозим) ‎

‎‎Ариза берувчининг оила аъзолари

‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎

Ариза берувчининг бир манзилда истиқомат қиладиган бошқа оила аъзолари‎‎

‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎

* Изоҳ. Қариндошлик даражаси кодланиши: 01-эр; 02-хотин; 03-қиз/ўғил; 04-ота/она; 05-қайнота/қайнона; 06-бошқалар‎‎

‎‎** Мақом турлари кодланиши
07 — иш билан банд;‎‎
‎‎08 — ишсиз;
‎‎09 — уч ёшгача бўлган болани парвариш қилади(лар);
‎‎01 — ўзгалар парваришига муҳтож оила аъзосини парвариш қилади(лар);
‎‎11 — томорқа участкасида ёки деҳқон хўжалигида банд;
‎‎12 — «Хар бир оила — тадбиркор» дастури доирасидаоилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи (бу жойда мазкур код билан бирга кредит олинган сана кўрсатилиши лозим);
‎‎13 — ишламайдиган пенсионер;
14 — ногиронлиги бўлган шахс (ногиронлик гуруҳини кўрсатган ҳолда);‎‎
‎‎15 — олий таълим муассасаси талабаси;
‎‎16 — касб-ҳунар коллежи ёки академик лицей ўқувчиси;
‎‎17 — умумтаълим мактаби, мактаб-интернат ва шу кабилар ўқувчиси;
‎‎18 — мактабгача муассаса тарбияланувчиси ёки уйда тарбияланади (мактабгача ёшдаги болалар учун).
‎‎19 — тўлиқ давлат таъминотидаги бола;
‎‎20 — чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўташ ёхуд ҳарбий таълим муассасасида таълим олиш сабабли оилада бўлмаган шахс;
‎‎21 — суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш жойларида бўлиш муносабати билан оилада бўлмаган шахс;
‎‎22 — хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги сабабли оилада бўлмаган шахс.
‎‎Маҳалла фуқаролар йиғини раиси _______________‎‎ ‎‎_____________________

(имзо ва муҳр)‎‎

‎‎(ФИО)

‎‎Маҳалла фуқаролар йиғини котиби ‎_______________ _______________‎‎

‎‎(имзо)

‎‎(ФИО)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Пенсия жамғармаси __________________ туман (шаҳар) бўлимига __________________ маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тақдим этиладиган нафақа ва моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат этган ариза берувчиларнинг
‎РЎЙХАТИ ‎‎

Т/Р‎

Ариза берувчининг Ф.И.О.‎‎

‎‎Ариза берилган сана

Нафақа ёки моддий ёрдам тури‎‎

1‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎

2‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎

3‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎

4‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎

5‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎

6‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎

7‎.

‎‎ ‎‎‎ ‎‎

8‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎

9‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎
…‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Топширди:
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ‎‎_______________ _______________‎‎

(имзо, мухр) ‎‎

‎‎(ФИО)

Маҳалла фуқаролар йиғини котиби‎‎ ‎‎_______________ ‎‎_______________

‎‎(имзо)

‎‎(ФИО) ‎‎

Қабул қилди:
Пенсия жамғармаси ______________ туман (шаҳар) масъул ходими ‎‎ _______________ ‎‎_______________

‎‎(имзо) ‎‎

‎‎(ФИО) ‎‎ ‎‎

‎‎20___ йил «___» __________.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромадини ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕТОДИКАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромадини ҳисоблаш методикаси ариза берувчи оиласининг натура шаклида олинадиган ёхуд ариза берувчи оиласида мавжуд бўлган шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олиши мумкин бўлган даромадларини ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оила таркиби ва оила аъзоларининг иқтисодий аҳволи, оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони тўғрисида олинган маълумотлар асосида ариза берувчи оиласи томонидан оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган сотихлардаги ер участкаси майдонидан келиб чиқиб, ушбу методиканинг 3-бандига мувофиқ формула бўйича оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган оиланинг ўртача ойлик норматив даромади аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ариза берувчи оиласининг олинадиган ёхуд оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромади қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НД = М (сот) * 0,035* МҲТЭКМ, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НД — оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган ўртача ойлик норматив даромади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
М (сот) — ер участкаси майдони (сотихда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,035 — бир сотих майдондан олинадиган норматив даромадни акс эттирувчи коэффициент;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МҲТЭКМ — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари билан жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам ўртача ойлик миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромадини аниқлашни ҳисоблаб чиқишнинг мисоллари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол. Оилада томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалиги учун 10 сотих ҳажмида ер участкаси мавжуд. Норматив даромад аниқланадиган ойдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон Қарорига мувофиқ 679 330 сўмни ташкил этади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган ўртача ойлик норматив даромади қуйидагини ташкил этади: 10 сотих х 0,035 х 679 330 сўм = 237766 сўм.
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/286/0592-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича ташкилий тадбирлар

1.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, кузатиш ва янада такомиллаштириш жараёнини методик таъминлаш бўйича масъул ижрочилар мутахассисларидан иборат таркибда экспертлар кенгашини ташкил этиш.

Молия вазирлигининг буйруғи

2019 йил
май

Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

2.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнини техник таъминлаш ва кузатиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни ташкил этиш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг буйруғи

2019 йил
май

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Молия вазирлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича), манфаатдор вазирликлар ва идоралар.

II. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

4.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва кузатиш бўйича ишлар (хизматлар) қийматини, шу жумладан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ходимларини ўқитишга ва Сирдарё вилоятида тажриба лойиҳани ташкил этиш доирасида унинг самарали ишлашини таъминлаш учун моддий-техник жиҳозлаш харажатлари қийматини аниқлаш.

Бюджетни тасдиқлаш ҳамда молиялаштириш манбаларини аниқлаш

2019 йил
май

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

5.

Солиқ органлари ва бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаларини таққослаш йўли билан, шу жумладан, мобил илова ишлаб чиқилишини ҳисобга олган ҳолда оилаларнинг ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва олишга бўлган муҳтожлигини реал вақт режимида баҳолашни назарда тутувчи «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими яратиш бўйича техник топшириқни тайёрлаш.

Техник вазифаларни тасдиқлаш

2019 йил июнь

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа давлат органлари.

6.

Давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базаларига интеграция қилинган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

Техник топшириққа мувофиқ

Техник топшириқнинг муддатларига мувофиқ

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

7.

Давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базаларини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими билан интеграция қилиш.

Техник топшириққа мувофиқ

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва бошқа давлат органлари.

8.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган компьютер ва бошқа техникани, инвентарь ва бошқа товарларни сотиб олиш.

Техник топшириққа мувофиқ

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Пенсия жамғармаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги.

9.

Сирдарё вилоятида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими тажриба лойиҳасини жорий этиш ва амалга ошириш ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлинмалари ва бошқа вазирликлар ва идораларнинг ходимларини — ушбу ахборот тизимидан фойдаланувчиларни ўқитиш.

Техник топшириққа мувофиқ

Техник топшириқнинг муддатларига мувофиқ

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

10.

Сирдарё вилоятида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими тажриба сифатида жорий этилиши натижаларини таҳлил қилиш.

Таҳлилий
материал

2020 йил
I чораги

Пенсия жамғармаси, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

11.

Сирдарё вилоятидаги тажриба лойиҳасини таҳлил қилиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини республиканинг бутун ҳудудида жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қарор лойиҳаси

2020 йил октябрь

Пенсия жамғармаси, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

III. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини кузатиб бориш чора-тадбирлари

12.

Янги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимининг моҳияти ва вазифалари тўғрисида ахборот материаллари тайёрлаш, уларни барча фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳолига, айниқса бориш қийин бўлган ва чекка аҳоли пунктларида яшовчи аҳолига етказиш.

Ташкилий
тадбирлар

2020 йил

Пенсия жамғармаси, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

13.

Аҳолига кўрсатиладиган давлат ижтимоий хизматларининг барча турларини хатловдан ўтказиш ва энг яхши хорижий амалиётларни ҳисобга олган ҳолда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига жорий этиш бўйича ижтимоий хизматлар давлат классификаторини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасига аналитик маълумотлар ва таклифлар

2020 йил апрель

Пенсия жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2019 й., 09/19/308/2951-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.05.2020 й., 09/20/286/0592-сон, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; 05.03.2021 й., 09/21/122/0186-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)