13.04.2019 йилдаги 309-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларни шакллантириш ва белгилашда истеъмолчилар учун кўрсатиладиган хизматлар таннархини тўлиқ қоплаш назарда тутилади, шунингдек, сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш харажатлари ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 июлгача бўлган муддатда барча гуруҳдаги истеъмолчиларнинг совуқ ва иссиқ сув приборлари билан жиҳозланиши ҳамда ушбу приборларнинг текширилиш ҳолатини хатловдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 августгача бўлган муддатда «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жой фондида совуқ ҳамда иссиқ сув приборларининг ўрнатилишини молиялаштириш манбалари ва тўлиқ якунлашнинг аниқ муддатлари назарда тутилган Совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш дастурини ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2019 йил 1 июлгача бўлган муддатда аҳолининг ичимлик сувни истеъмол қилиш нормативларини қайта кўриб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг раиси Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 13 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
309-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 309-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом сув таъминоти ва канализация ташкилотлари — Табиий монополиялар субъектлари давлат реестрига киритилган табиий монополиялар субъектлари томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) (кейинги ўринларда тарифлар деб аталади) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва канализация ташкилоти (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) — сув таъминоти ва канализация хизматларини кўрсатиш мақсадида ташкил этилган ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархларни тартибга солиш органи — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг топшириғига асосан — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бош бошқармалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рентабеллик — зарур фойда миқдорини (давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва соф фойда суммаси) кўрсатиладиган сув таъминоти ва канализация хизматлари ҳажмига тўғри келадиган ишлаб чиқариш харажатлари суммасига бўлиш орқали ҳисоблаб чиқариладиган ташкилотлар фаолияти фойдасининг нисбий кўрсаткичи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солиш коэффициенти (камайтирувчи ёки оширувчи) — нарх (тариф) даражасини аниқлаш учун белгиланадиган нисбий миқдор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тариф сметаси — даромадлар ва харажатлар, ишлаб чиқариладиган товарлар ҳажмлари кўрсаткичлари ҳамда хўжалик субъектининг фаолиятини акс эттирувчи ва тартибга солиш коэффициентини белгилашда асос сифатида қабул қилинадиган бошқа иқтисодий кўрсаткичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициялар ва хизматлар кўрсатиш режаси — Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (кейинги ўринларда «Уйжойкоммунхизмат» вазирлиги деб аталади) билан келишилган шакл бўйича ташкилот томонидан ишлаб чиқиладиган ва хизматлар кўрсатиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар, инфратузилмага ва фаолиятнинг бошқа турларига киритилган ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун зарур бўлган инвестициялар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, амал қилиш давридаги операцион харажатлар сметасини ўз ичига олган режа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва хизматлар кўрсатиш режаси тегишли ҳокимликлар билан келишилган ҳолда уч йилга ишлаб чиқилади ва сув таъминоти ҳамда канализация хизматлари учун тарифларни тасдиқлаш бўйича буюртманоманинг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромаднинг талаб қилинадиган даражаси — сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларни қўллаш давридаги даромадларнинг барча операция харажатлари, сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш, кенгайтириш харажатлари, ташкилотнинг молиявий фаолияти бўйича харажатларни қоплаш, шунингдек, соф фойда олиш учун зарур бўлган жамланган суммаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сув таъминоти ва канализация ташкилотлари Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади) билан биргаликда сув таъминоти ва канализация хизматлари тарифларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун нархларни тартибга солиш органларига ушбу Низом билан белгиланадиган тартибда мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сув таъминоти ва канализация ташкилотлари сув таъминоти ҳамда канализация хизматларини кўрсатишда ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун тарифларни асослашда қабул қилинадиган харажатларни аниқлашда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ташкилот декларация қилинган (тасдиқланган, белгиланган) тарифларни мустақил пасайтириш ҳуқуқига эга, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монопол паст нархларни белгилаш мақсадида тарифларни пасайтиришга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарифлар барча истеъмолчилар учун бир вақтнинг ўзида пасайтирилади ва кейинчалик нархларни тартибга солиш органига бу ҳақда хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартиби ушбу Низомга 1-иловага* мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларни шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифлар ташкилот томонидан талаб қилинган даражадаги даромадга эришиш вазифасига мувофиқ шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тарифлар алоҳида юридик шахс ҳисобланган ёки ажралиб чиққан ташкилот сифатида фаолият кўрсатадиган ташкилотлар учун алоҳида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўртача тарифлар ташкилотнинг ушбу Низом 3-бобида кўрсатилган харажатлар таркибий қисмларини ўз ичига оладиган даромадининг талаб қилинадиган даражасини сувни реализация қилиш бўйича кутиладиган ҳажмга бўлиш орқали ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳар бир турдаги истеъмолчилардан пул маблағлари тушумининг кутиладиган умумий суммаси ташкилотнинг ушбу Низомга мувофиқ белгиланадиган даромадининг талаб қилинадиган даражасига эришиш учун етарли бўлиш шарти билан уларнинг ҳар бирига турли тарифлар белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳар бир турдаги истеъмолчилар учун тарифлар тегишли турдаги истеъмолчига етказиб берилган куб метр сув миқдорига мос равишда ҳисоб-китоб қилинади. Шу тариқа, етказиб берилган дастлабки куб метр сув учун тўлов истеъмол қилинган сўнгги куб метр сувга тўланган тўлов каби ҳисобланади. Кейинчалик ҳисобга олиш приборлари ёрдамида истеъмол ҳажмлари тўғрисида қўшимча ахборот тўпланишига қараб, ташкилотлар ва «Уйжойкоммунхизмат» вазирлиги ўсиб борувчи тарификацияни ишлаб чиқиб, таклиф этиши мумкин. Бунда паст тарифлар энг кам ҳажм доирасидаги истеъмол, юқори тарифлар эса катта ҳажмдаги истеъмол учун белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларни ҳисоб-китоб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифлар харажатларни, шу жумладан ташкилотларнинг «Уйжойкоммунхизмат» вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган инвестициялар ва хизматлар кўрсатиш режаларига мувофиқ сув таъминоти ҳамда канализация тизимларини кенгайтириш ва модернизация қилиш харажатларини тўлиқ қоплаш принципларига асосан белгиланади ва ушбу режалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режалаштириш даврида хизматлар кўрсатиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш ёки кенгайтириш учун инвестицияларга бўлган эҳтиёжлар, шунингдек, келишилган молиялаштириш манбалари (ўз маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари ва (ёки) тижорат банкларининг қарз маблағлари ҳисобидан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтган йиллардаги харажатлар асосида ҳисобланган йиллик даврий харажатлар сметаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромаднинг йиллик талаб қилинадиган даражасини ҳисоблаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни реализация қилишдан кутиладиган ҳажмни ҳисоблаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва канализация хизматлари учун ўртача тарифни ҳисоблаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли истеъмолчилар учун сув таъминоти ва канализация хизматлари бўйича таклиф этиладиган тарифлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Инвестициялар ва хизматлар кўрсатиш режасининг амал қилиш давридаги ўртача тарифлар ташкилотнинг «харажатлар плюс» услуби бўйича аниқланадиган даромадининг талаб қилинадиган даражасини сувни реализация қилишдан кутиладиган йиллик ҳажмга бўлиш орқали ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Харажатлар плюс» услубининг мақсади — хизмат кўрсатиш учун доимий (йиллик) харажатлар, инфратузилмани капитал таъмирлаш ва модернизация қилиш харажатлари, янги инфратузилма барпо этиш ёки хизматларни кенгайтиришга йирик миқдорда капитал сарфлаш қийматини қоплаш учун узоқ муддатли истиқболда етарли даражадаги даромадни шакллантиришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Даромаднинг талаб қилинадиган даражасининг «харажатлар плюс» услуби бўйича ҳисоб-китоби қуйидагиларни ўз ичига оладиган операцион харажатлар (инвестициялар ва хизматлар кўрсатишнинг тасдиқланган режасига мувофиқ) ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиллик барча ишлаб чиқариш харажатлари (масалан, материаллар, иш ҳақи, электр энергияси, амортизация ажратмалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давр харажатлари (масалан, сотиш харажатлари, бошқарув харажатлари, бошқа операцион харажатлар ва зарарлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
модернизация ва реконструкция қилиш учун ташкилотнинг йиллик даромади ҳисобидан тўланадиган харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий фаолиятни амалга ошириш харажатлари (фоизли харажатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотнинг фойда олиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада ҳосил бўлган сумма режалаштириш даврида ташкилот келишилган қарзлар бўйича асосий қарз суммасини ўзининг пулли харажатларини инобатга олган ҳолда, инвестициялар ва хизматлар кўрсатиш режаси амал қиладиган муддатда қоплаши учун етарли бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тариф кўрсатиладиган хизматларга тўғри келадиган харажатлар ва соф фойда кўрсаткичлари базасида ҳисоб-китоб қилинади ва қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нормаланадиган харажатлар бўйича — норматив-техник ҳужжатларни (рецептура, хомашё ва материаллар, иссиқлик ва электр энергияси, меҳнат сарфлаш нормаларини ва бошқалар) ҳамда тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни (ДС, ТС, ТШ, ТБ ва шу кабиларни) ҳисобга олган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нормаланмайдиган харажатлар бўйича — ҳисобот кўрсаткичларининг таҳлили асосида ва нархларнинг прогноз бўйича ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хомашё, материаллар, ёқилғи, энергия ва бошқа ресурсларнинг техник ва технологик нормалари тегишли ваколатли органлар томонидан ушбу ресурсларнинг энг кам ва энг кўп сарфлаш диапазонларида тасдиқланган тақдирда, нархни (тарифни) ҳисоб-китоб қилиш мақсадида нархларни тартибга солувчи орган уларнинг ўртача кўрсаткичидан нормаларнинг ушбу диапазони доирасида фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун харажатлар алоҳида ҳисоб-китоб қилинади ва бунда билвосита моддий харажатлар, ишлаб чиқариш хусусиятидаги қўшимча харажатлар, меҳнат учун билвосита харажатлар, давр харажатлари ва молиявий фаолият харажатлари ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақига мутаносиб равишда ушбу турдаги хизматлар бўйича тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Харажатлар тарифлар амал қилиш даврининг ҳар бир йили учун харажатларнинг инфляция оқибатида кутиладиган ошиши ҳисобга олинмаган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Сув таъминоти хизматлари учун талаб қилинадиган ўртача тариф даврнинг дастлабки йилида қуйидаги тарзда ҳисоб-китоб қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎТ = (Дд1 + Дд2 + Дд3 + ҳ.к.з.) / (Ҳс1 + Ҳс2 + Ҳс3 ва ҳ.к.з)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎТ — сув таъминоти хизматлари учун талаб этиладиган ўртача тариф;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дд — даромаднинг талаб қилинадиган даражаси (йиллар бўйича);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳс — реализация қилинадиган сув ҳажми (йиллар бўйича).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Канализация хизматлари учун талаб қилинадиган ўртача тариф даврнинг дастлабки йилида қуйидаги тарзда ҳисоб-китоб қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎТ = (Дд1 + Дд2 + Дд3 + ва ҳ.к.з) / (Ҳс1 + Ҳс2 + Ҳс2 ва ҳ.к.з)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎТ — канализация хизматлари учун талаб қилинадиган ўртача тариф;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дд — даромаднинг талаб қилинадиган даража (йиллар бўйича);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳс — сув чиқариш ҳажми (йиллар бўйича).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Йиллик операцион харажатлар аввалги харажатлар, шунингдек, бундай харажатларда таклиф этиладиган ва асосланган ўзгартиришлар асосида ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ривожлантириш ва модернизация қилиш учун харажатлар ташкилотнинг соф фойдаси таркибига қўшимча равишда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Молиявий фаолият бўйича харажатлар қисқа ва узоқ муддатли молиялаштириш учун барча йиллик харажатларни (яъни, фоиз кўринишидаги харажатлар) ўз ичига олади. Молиявий фаолият харажатлари кредитлар ёки облигациялар бўйича асосий қарзни қоплаш харажатларини ўз ичига олмайди. Молиявий фаолият харажатлари фақат узоқ муддатли тегишли қарзлар инвестициялар ва хизматлар кўрсатиш режаси доирасида тасдиқланган ҳолатда, даромаднинг талаб қилинадиган даражаси ҳисоб-китобига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Агар олдинги ҳисобот даврида ташкилот технологик жараёнларни такомиллаштириш ва ресурс тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобидан ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга эришса, тарифларни навбатдаги қайта кўриб чиқишда ёқилғи-энергетика ресурслари, хомашё ва материаллар учун харажатлар ресурс тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш натижасида қўлланиладиган қайта кўриб чиқилган харажатлар нормалари ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ресурс тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобидан тежаб қолинган маблағлар соф фойда таркибида ҳисобга олинади ва 50 фоизи инфратузилмани ривожлантириш, модернизация қилиш, энергия ва ресурс тежайдиган технологиялар ҳамда ускуналарни жорий қилишга йўналтирилади. Қолган 50 фоизи эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 19 июндаги ПҚ-655-сон қарорига мувофиқ ташкилот ходимларини рағбатлантириш жамғармасига йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Бунда инвестициялар ва хизматлар кўрсатиш режасига асосан ташкилотни ривожлантириш ва модернизация қилишга йўналтирилган маблағлар, шунингдек, энергетика ресурсларини тежашдан олинган маблағларни соф фойда таркибида ҳисобга олиш ҳисобидан ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида» 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон Фармонига мувофиқ белгиланган рентабеллик чекланган миқдорининг 10 фоиздан ошиши монополияга қарши қонунчиликни бузиш ҳисобланмайди ва ошган суммага нисбатан иқтисодий санкциялар қўлланилмайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 147-моддасида назарда тутилган харажатлар сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тасдиқланадиган тарифларни шакллантиришдаги харажатларда ҳисобга олинмайди. Бунда аҳолига кўрсатиладиган сув таъминоти ва канализация хизматлари «ноль» ставка бўйича қўшилган қиймат солиғига тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. «Уйжойкоммунхизмат» вазирлиги сув таъминоти ва сув чиқаришни назорат қилувчи орган ҳисобланади ва давлат бошқарувининг турли даражаларида сиёсатни бир хиллаштириш ҳамда сектор фаолиятини умумий мувофиқлаштириш учун масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Сув таъминоти ва канализация ташкилотлари сув таъминоти ҳамда канализация хизматларини кўрсатишдан ташқари инвестициялар ва хизматлар кўрсатиш бўйича кўп йиллик режалар тайёрланиши учун ҳам масъулдир. Инвестициялар ва хизматлар кўрсатиш режалари маҳаллий давлат ҳокимиятининг тегишли органлари билан келишилган ҳолда тайёрланади. Инвестициялар ва хизматлар кўрсатиш режаларида сув таъминоти ва канализация хизматларини кўрсатиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланади, бундай мақсадларга эришиш учун зарур бўлган капитал қўйилмалар ва операцион харажатлар, шунингдек, барча даврий харажатлар аниқланади. Режалар даромаднинг талаб қилинадиган даражаси ва ўртача тарифларни ҳисоб-китоб қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ташкилотлар инвестициялар ва хизматлар кўрсатиш режаларини ҳамда тарифларни тасдиқлаш буюртманомаларини аввалги инвестициялар ва хизматлар кўрсатиш режасини амалга ошириш натижаларини инобатга олган ҳолда, жорий режани амалга ошириш даври тугагунига қадар тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ташкилотлар инвестициялар ва хизматлар кўрсатиш режаларини «Уйжойкоммунхизмат» вазирлигига тегишли ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида кўриб чиқиш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ташкилотлар тегишли ҳокимликлар билан келишган ҳолда, инвестициялар ва хизматлар кўрсатиш режаларини ишлаб чиқиш давомида тарифлар бўйича таклифлар юзасидан истеъмолчилар билан маслаҳатлар ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Сув таъминоти ва канализация ташкилотлари тарифларни декларация қилиш (тасдиқлаш) учун ҳудудий бўлинмалар билан биргаликда нархларни тартибга солиш органларига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ариза билан мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) тарифнинг ушбу Низомга 2-иловага* мувофиқ шакл бўйича ҳисоб-китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) молиявий ҳисоботлар нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) меҳнат бўйича статистика ҳисоботининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) даромадлар ва харажатлар тўғрисида ташкилот бўйича харажатлар ва ҳар бир хизмат бўйича алоҳида харажатлар моддалари акс эттирилган ва қуйидагилар илова қилинган йиғма маълумотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 3-иловага* мувофиқ шакл бўйича тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш моддий харажатларининг мазмуни (хомашё ва материаллар, ёқилғи, электр энергиясидан фойдаланиш бўйича тасдиқланган нормалар кўрсатилган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 4* ёки 4а-иловаларга* мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш учун тўғридан-тўғри харажатлар ва ижтимоий суғурталаш учун ишлаб чиқаришга тааллуқли ажратмаларнинг мазмуни (меҳнат харажатларининг тасдиқланган нормалари кўрсатилган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 5-иловага* мувофиқ шакл бўйича асосий маблағлар ва номоддий активлар бўйича аммортизация ажратмалари суммасининг ҳисоб-китоби (дастлабки ва қолдиқ қиймат, асосий маблағлардан ва номоддий активлардан фойдаланиш муддатлари, фойдаланишга топшириш муддатлари кўрсатилган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 6-иловага* мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқариш мақсадлари учун қўшимча харажатлар, материалларга ва меҳнатга билвосита харажатларнинг мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал ва жорий таъмирлаш харажатлари, шунингдек, ташкилотни ривожлантириш ва модернизация қилиш харажатларининг мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 7-иловага* мувофиқ шакл бўйича давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва соф фойданинг мазмуни (шу жумладан, асосий қарз ва фоизларни қоплаш юзасидан тасдиқланган жадваллар тақдим этилган ҳолда, жалб этилган кредитларга хизмат кўрсатиш учун зарур маблағлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 8-иловага* мувофиқ шакл бўйича фаолиятнинг асосий молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ушбу Низомга 9-иловага* мувофиқ шакл бўйича натура шаклида ифодаланган кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги маълумотлар (ишлаб чиқариш (етказиб бериш) ҳажмлари пасайганда пасайиш сабабларининг ёзма асосларини тақдим этиш зарур);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ривожланиш давлат дастурларини (мавжуд бўлса) амалга ошириш учун маблағларга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоблари кўрсатилган ҳолда ушбу дастурларнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ўтган ҳисобот даври учун ривожланиш давлат дастурларининг амалга оширилиши (ёки амалга оширилаётган) натижасида кўрсатиладиган хизматларнинг материал, энергия ва меҳнат талаб қилиш даражасини ўзгартириш тўғрисидаги ахборот;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) давлат дотацияларига бўлган эҳтиёж ёки қонунчиликда (зарурат бўлганда) назарда тутилган давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа чора-тадбирлари тўғрисидаги ахборот.
(32-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар билан биргаликда барча ҳисоб-китоб материалларининг электрон шакллари ҳам тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тарифларни декларация қилиш (тасдиқлаш) учун бошқа ваколатли органлардаги зарур ҳужжатлар ва ахборотни ахборот ҳамкорлиги орқали, шу жумладан электрон кўринишда белгиланган тартибда мустақил олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборот бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. «Уйжойкоммунхизмат» вазирлиги тарифлар ҳисоб-китобларни таҳлил қилиб, зарур тузатишларни тегишли ташкилотлар билан муҳокама қилади ва уларнинг якунлари бўйича тарифларни келишиш учун буюртманомаларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. «Уйжойкоммунхизмат» вазирлиги ташкилотнинг режалаштириш ва тарифларни шакллантириш бўйича комплекс жараёнини қўллаб-қувватлаш ва назорат қилиш учун жавоб беради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, тарифларни тасдиқлаш буюртманомаларини келишиш жараёнини мувофиқлаштиради. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тарифларни якуний келишишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ташкилотлар тегишли ҳокимликлар билан келишган ҳолда, тасдиқланган тарифлар истеъмолчиларга етказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Тарифлар декларациясида (тасдиғида) нархларни тартибга солиш органи томонидан ушбу Низомга 10-иловага* мувофиқ шакл бўйича кўрсатилган сана ташкилот хизматлари учун декларация қилинган (тасдиқланган) янги тарифни жорий этиш санаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда нархларни тартибга солиш органининг тарифларни декларация қилиш (тасдиқлаш) тўғрисидаги қарори ташкилотлар томонидан оммавий ахборот воситаларида улар кучга киришидан 15 кун аввал мажбурий тартибда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Тарифларни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) тариф ҳисоб-китоби (ушбу Низомга 2-илова*) ёки тариф сметасининг (ушбу Низомга 11-иловага* мувофиқ) битта асл нусхаси тарифлар декларация қилинган (тасдиқланган) санадан бошлаб уч кун муддатда ташкилотга, иккинчи нусхаси Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига юборилади, учинчи нусхаси нархларни тартибга солиш органида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — 11-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларация қилинган (тасдиқланган) нарх даражаси сақлаб қолинган тақдирда, декларация қилинаётган (тасдиқланаётган) тарифни ҳисоб-китоб қилиш таркибидаги сарфларнинг (харажатларнинг) битта сатри суммаси сарфларнинг (харажатларнинг) бошқа тури сатри суммаси ўзгариши ҳисобига ўзгарганда, ташкилот тузатиш киритилган ҳисоб-китобни (ушбу Низомга 2-илова*) тақдим этган ҳолда, нархларни тартибга солиш органини ушбу ўзгариш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Тарифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Уйжойкоммунхизмат» вазирлиги билан келишилган ҳолда, тарифларни тасдиқлаш учун янги ёки қайта кўриб чиқилган буюртманомаларни юбормасдан инфляция индекси ҳисобга олиниб, ҳар йили автоматик равишда тузатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ташкилотларнинг харажатлари ҳаддан ортиқ ошиб кетган ҳолларда, тасдиқланган тарифларни қайта кўриб чиқиш учун оралиқ буюртманомаларни юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ташкилотлар чораклик молиявий-операцион ҳисоботларни, шунингдек, тегишли йилда ташкилотнинг молиявий ҳамда операцион кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотни (инвестициялар ва хизматлар кўрсатиш режасида кўрсатилган мақсадли кўрсаткичлар билан таққослаган ҳолда) ўз ичига олган молиявий натижалар ҳақида йиллик ҳисоботлар ҳамда инвестициялар ва хизматлар кўрсатиш бўйича келишилган режалар бўйича ҳисоботларни тайёрлайди ва «Уйжойкоммунхизмат» вазирлигига кўриб чиқиш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ташкилотлар «Уйжойкоммунхизмат» вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимиятининг тегишли органлари (ҳокимликлар) билан биргаликда қайта кўриб чиқилган тарифлар жорий этилгандан сўнг ҳисобга олиш приборлари билан қамраб олинмаган истеъмолчиларнинг тўловларини ҳисоблаш мақсадида сув истеъмоли нормаларини қайта кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ташкилотлар «Уйжойкоммунхизмат» вазирлиги ва тегишли ҳокимликлар билан биргаликда ишлаб чиқариш объектлари ва истеъмолчиларни келишилган муддатларда ҳисобга олиш приборлари билан 100 фоиз қамраб олинишини таъминлайдиган ҳисобга олиш приборларини жорий қилиш дастурининг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2020 й., 09/20/259/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2020 й., 09/20/259/0507-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Давлат монополияга қариш курашиш органлари тартибга солинадиган тарифлар тўғри шакллантирилиши ва қўлланиши учун давлат назоратини амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат монополияга қарши курашиш органи ушбу Низом талабларига қонунчиликда белгиланган тартибда риоя этилишини текширади ва ўрганади (таҳлил қилади).
(45-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2019 й., 09/19/309/2947-сон; 27.04.2020 й., 09/20/259/0507-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)