Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Қарори
Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 16 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2981-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 11-87, 20-сон қарори (рўйхат рақами 2981, 2018 йил 15 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 10/18/2981/0900-сон) билан тасдиқланган Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий суд раиси К. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 20 март,
11-24 ққ-сон
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 20 март,
26 ққ-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 20 мартдаги 11-24 ққ, 26 ққ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 141-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«141. Адвокат ўз профессионал фаолиятини амалга ошириши учун, Ўзбекистон Республикасининг процессуал кодексларига қатъий риоя этган ҳолда, суд биносига компьютер, мобиль ва бошқа алоқа воситаларини монеликсиз олиб кириш ҳуқуқига эга, ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно. Бунда қайд этилган қурилмалардан суд биноси ичкарисида фойдаланиш суд жараёнини ўтказиш тартибини бузмаслиги керак.».
2. 25-банднинг учинчи хатбошисидаги «девонининг» деган сўз «Администрациясининг» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси А. ЭРНАЗАРОВ
2019 йил 20 март
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2981-2/2946-сон)