Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 16 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1344-6]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2021 йил 10 мартдаги 28/20-сонли ««Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1344-7, 03.04.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сон «Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 февралдаги 4/20-сон (рўйхат рақами 1344, 2004 йил 30 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 203-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 март,
5/11-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/11-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 31-банднинг учинчи хатбошисидаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 46-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/1344-6/2944-сон)