05.03.2019 йилдаги ПҚ-4224-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан шерикликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислом тараққиёт банки гуруҳи (кейинги ўринларда — ИТБ) ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари (кейинги ўринларда — АМГ) билан узоқ муддатли шерикликни янада кенгайтириш, шунингдек, устувор лойиҳаларни ва улар билан ҳамкорлик дастурларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йилдан буён ИТБ гуруҳи Ўзбекистон Республикасига йўл-транспорт, энергетика ва коммунал инфратузилма, қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини модернизация қилиш, ичимлик суви таъминоти, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларини ривожлантириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун умумий миқдори 1,9 млрд. доллар бўлган узоқ муддатли кредитлар берилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АМГ жамғармалари 1998 — 2018 йиллар мобайнида соғлиқни сақлаш, таълим, ичимлик суви таъминоти, ирригация ва мелиорация, автомобиль ва темир йўллар қурилиши, қишлоқларда уй-жой қурилиши соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун умумий миқдори 529,5 млн. доллар маблағ ажратди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 18-19 сентябрь кунлари Тошкентда ИТБ гуруҳи куни ва АМГ «давра суҳбати» ўтказилиб, уларнинг якунлари бўйича Ўзбекистонда истиқболли дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишиб олинди ва ИТБ гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасида 1,3 млрд. доллар миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси билан ИТБ гуруҳи ўртасида 2018 — 2021 йилларга мўлжалланган Шериклик стратегияси имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг ИТБ гуруҳи ва АМГ билан узоқ муддатли шериклигининг асосий йўналишлари ҳамда вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергетика, йўл-транспорт, коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, уй-жой қурилиши, банк-молия тизимини ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорлик секторини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларини такомиллаштириш ҳамда республика тармоқлари ва ҳудудларини комплекс ривожлантиришнинг бошқа йўналишлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишга ИТБ гуруҳининг, шу жумладан Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси (кейинги ўринларда — ХСРБИК), Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (кейинги ўринларда — ХИСМК), Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси (кейинги ўринларда — ИЭКСИК), Ислом тадқиқот ва таълим институти, шунингдек, АМГ жамғармаларининг молиявий маблағларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк секторида исломий молиялаштириш асосларини жорий этиш, давлат-хусусий шериклиги механизмларини, жумладан вақф-жамғармаларни ташкил этиш йўли билан қўллаб-қувватлаш дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш ва Ўзбекистонда татбиқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг экспорт имкониятларини мустаҳкамлаш учун ХСРБИК, ХИСМК ва ИЭКСИК молиявий ресурслари ва маҳсулотларини фаол жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги салоҳиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий Халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2019 йилда Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи (АМГ) жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режаси (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари зиммасига «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларнинг сўзсиз ва сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2-* ва 3-иловаларга* киритилган инвестиция лойиҳаларини ИТБ ва АМГ жамғармалари билан ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари — масъул ижрочилар «Йўл харитаси»нинг тадбирлари сўзсиз ва сифатли бажарилишини, шунингдек, ИТБ ва АМГ жамғармалари билан инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилишини таъминласин ҳамда уларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисобот ойидан кейинги календарь ойининг 5 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ахборот тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ҳисоб палатаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл харитаси»даги тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда 2- ва 3-иловаларда кўрсатилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва хўжалик бирлашмаларининг ишлари самарали мувофиқлаштирилишини таъминласин, шунингдек, юзага келадиган масалаларни тезкорлик билан ҳал этишда уларга кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилишини тизимли асосда мониторинг қилсин ҳамда вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари — масъул ижрочилар томонидан «Йўл харитаси»нинг бириктирилган бандларини сўзсиз амалга ошириш юзасидан кўрилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисида уларнинг ҳисоботларини мунтазам эшитиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда ушбу қарор ва «Йўл харитаси»нинг бажарилиши ҳамда 2- ва 3-иловаларга киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳолати таҳлилини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 5 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4224-сон