Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 апрель,
293-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 293-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 8-банднинг тўртинчи-бешинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги бешта хатбоши шаклида баён этилсин:
«Белгилансинки, «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖнинг биржа битишувларидан ундириладиган воситачилик йиғимларининг чекланган миқдорларини декларация қилиш чоғида «Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ учун фойда солиғини ҳисоблашда харажатлар билан чегириладиган юқори ликвидли товарларни сотиш бўйича «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ хизматларига 0,1% миқдордаги воситачилик йиғимлари ҳисобга олинади ва улар қуйидаги улушларда ўтказилади:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига — 0,05 %;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига — 0,03 %;
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига — 0,02 %.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Молия вазирлиги биржалар ва уларнинг аъзолари томонидан воситачилик йиғимларининг чекланган миқдорларига риоя этилишини назорат қилсин».
2. 9-банддаги «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» очиқ акциядорлик жамиятининг» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2019 й., 09/19/293/2916-сон)