1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 413-сонли «Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ тизимини янада такомиллаштириш, чақирилувчиларни танлаб олишда шаффофлик, ошкоралик ва жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 14 январдаги 10-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й, 3-сон, 13-модда) 2-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилаётган ҳарбий хизматчиларни алоқадор вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган жадвалларга мувофиқ тест синовларидан ўтказиш юзасидан шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 9 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
291-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 291-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Танлов кенгаши чақирилувчиларни танлаб олиш мақсадида чақирилувчиларнинг ҳужжатларини ўрганиш, уларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ҳамда якка тартибда суҳбат ўтказиш тадбирларини ташкил қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибда суҳбат ўтказиш — Ўзбекистон тарихи, Амир Темур (тузуклари) ва бошқа улуғ аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига доир билимларини аниқлаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибда суҳбат жараёнида чақирилувчиларнинг маҳалла ва жамиятда тутган ўрни, оилавий аҳволи, обрў-эътибори, юриш-туриши, қизиқишлари, Ўзбекистон тарихи, буюк саркардаларимиз ва аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига доир билимлари аниқланади, шунингдек, умумжисмоний тайёргарлик бўйича ўтказилган синов натижалари асосида чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ёки уларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташи юзасидан тавсия берилади ёки тавсия берилмайди.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши Танлов кенгаши томонидан берилган тавсия асосида чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ёки муддатли ҳарбий хизматга чақириш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Чақирилувчилар танловда бир йилда фақат бир марта иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Танлов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг умумий раҳбарлиги остида ташкил этилади ва амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Танловни ташкил этиш ва ўтказишнинг умумий талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловга чақириш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, соғлигининг ҳолати бўйича ҳарбий хизматни ўташга яроқли бўлган чақирилувчилар жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиш ёки муддатли ҳарбий хизматни ўташ истагида бўлган чақирилувчилар яшаш жойидаги туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимларга мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда иштирок этишда чақирилувчиларнинг сони чекланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Танловнинг шаффофлигини бевосита кузатиб бориш учун мазкур жараёнга чақирилувчиларнинг ота-оналари таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашга ва якка тартибда суҳбатга чақирилувчилар рўйхат асосида фуқаролик паспорти билан киритилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Танлов натижалари Танлов кенгаши томонидан расмийлаштирилади ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимларга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Танловни ўтказиш жараёнида тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт ходимлари, зарур ҳолларда жамоат тартибини сақлаш учун ички ишлар органлари ходимлари жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Танловга жалб этиладиган Танлов кенгаши аъзоларининг иш жойи, лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи улар мазкур Низомда белгиланган вазифаларни бажараётган бутун давр мобайнида сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Танловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан чақирув тадбирлари учун ажратиладиган маҳаллий бюджет маблағлари доирасида молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3-параграф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Якка тартибда суҳбат ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Якка тартибда суҳбат жараёнининг шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлаш, уни тўғридан-тўғри кўриб бориш учун ота-оналарга шароит яратиб бериш мақсадида якка тартибда суҳбат ўтказиш хонаси видеокузатув камералари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Якка тартибда суҳбат ўтказиш хонасини тайёрлаш учун мудофаа ишлари бошқармаси ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлими бошлиғи шахсан масъул ҳисобланади. Якка тартибда суҳбат, заруратга кўра, туман (шаҳар) чақирув участкасининг маънавият ва маърифат хонасидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Якка тартибда суҳбат чақирилувчининг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка ёки муддатли ҳарбий хизматга бориш сабабини, етакчилик фазилатлари, ақлий қобилияти ва бошқа муҳим профессионал хусусиятларини аниқлаш мақсадида умумжисмоний тайёргарлик даражаси натижалари асосида ўтказилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Якка тартибда суҳбат коллегиал принцип бўйича Танлов кенгаши томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Якка тартибда суҳбатдан ўтаётган чақирилувчининг шахсий ҳужжатлар жилди, умумжисмоний тайёргарлик даражаси натижаларининг баҳолар қайдномалари Танлов кенгаши аъзоларига туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлими томонидан тақдим этилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Якка тартибда суҳбат якунида Танлов кенгаши чақирилувчини ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрликка жалб этиш ёки муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун тавсия этади ёки тавсия этмайди. Тавсия мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Чақирилувчининг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этилиши ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташи юзасидан Танлов кенгаши томонидан қабул қилинган қарор қайднома китобига ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Якка тартибда суҳбат якунида Танлов кенгаши аъзолари томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ тавсия расмийлаштирилади. Мазкур тавсия Танлов кенгаши аъзолари томонидан имзоланиб, қабул қилинган қарор билан танишганлиги тўғрисида чақирилувчи томонидан ҳам имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва ҳудудий бўлинмаларининг танловни ўтказиш жараёнидаги вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши билан ҳамкорликда танлов тадбирларини ўз вақтида, холисона ва шаффоф ўтказилишига амалий ёрдам кўрсатади;
(48-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳарбий округ штаблари томонидан тақдим этилган танлов тадбирларига жалб этиладиган чақирилувчилар сони, умумжисмоний тайёргарлик нормативларини қабул қилиш ва якка тартибда суҳбат ўтказиш жадваллари, Танлов кенгаши раиси ва аъзоларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига тақдим этиш учун умумлаштиради;
(48-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги танлов тадбирларининг сифатли ташкил этилганлиги ва тегишли даражада ўтказилаётганлигини ўрганади, бу борада уларга амалий ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилнинг 25 августига қадар мудофаа ишлари бошқармалари томонидан тақдим этилган танлов тадбирларига жалб этиладиган чақирилувчилар сони, улар билан ўтказиладиган умумжисмоний тайёргарлик нормативларини қабул қилиш ва якка тартибда суҳбат ўтказиш жадваллари, Танлов кенгаши раиси ва аъзоларининг рўйхатини умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тақдим этади;
(49-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлаб олиш тадбирлари жараёнини бевосита жойларга бориб ўрганади, амалий ёрдам кўрсатади, юзага келаётган муаммоларни бартараф этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, кейинчалик ҳар ойнинг 28 санасига қадар мудофаа ишлари бошқармалари томонидан тақдим этилган, танловда қатнашган чақирилувчиларнинг умумий сонидан, Танлов кенгаши аъзолари томонидан чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ёки муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун тавсия этилган ёки тавсия этилмаганлар сони ҳақидаги маълумотларни умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Мудофаа ишлари бошқармалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилнинг 1 августига қадар шаҳар ва туманларда «Чақирилувчиларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимларининг қарори лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилнинг 1 августига қадар мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг танловга оид буйруғини тайёрлайди. Мазкур буйруқ билан танлов режасини ҳамда бошқарма ҳарбий хизматчилари орасидан масъул шахслар таркибини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилнинг 10 августига қадар танлов тадбирларини ўтказишга масъул бўлган шахслар билан семинар машғулотларини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилнинг август ойидан бошлаб ҳар ойда шаҳар ва туманларда ўтказилаётган танлов тадбирлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари — телевидение, радио, газета ва журналлар, интернет сайтлари ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали эълонлар бериб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлари томонидан тақдим этилган чақирув ресурсларини ўрганиш натижалари, танлов тадбирларига жалб этиладиган чақирилувчилар сони, улар билан ўтказиладиган умумжисмоний тайёргарлик нормативларини қабул қилиш ва якка тартибда суҳбат ўтказиш жадваллари, Танлов кенгаши раиси ва аъзоларининг рўйхатини умумлаштириб, йилнинг 15 августига қадар ҳарбий округ штабига тақдим этади;
(50-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда танловнинг ўз вақтида ўтказилишини ташкил этади ва амалий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, кейинчалик ҳар ойнинг 25 санасига қадар туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлими томонидан тақдим этилган, танловда қатнашган чақирилувчиларнинг умумий сонидан, Танлов кенгаши аъзолари томонидан чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ёки муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун тавсия этилган ёки тавсия этилмаганлар сони ҳақидаги маълумотларни ҳарбий округ штабига тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилнинг 1 июлидан 30 июлига қадар чақирув ресурсини тўлиқ ўрганади, умумжисмоний тайёргарлик нормативларни топшириш учун тиббий кўрик натижаларига кўра ҳарбий хизматга яроқли бўлган чақирилувчилар рўйхатини тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни танлаб олиш ишларини ташкил этиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими қарорининг лойиҳасини ишлаб чиқади ва йилнинг 1 августига қадар туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этади. Қарорда мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган тарзда Танлов кенгаши таркиби, танлов ўтказиш режаси ва умумжисмоний тайёргарлик нормативлари ўтказиладиган таълим муассасалари рўйхати, чақирилувчилар билан якка тартибда суҳбат ўтказиш жойи белгиланади;
(51-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилнинг август ойидан бошлаб ҳар ойда танлов тадбирлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари — телевидение, радио, газета ва журналлар, интернет сайтлари ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали эълонлар бериб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловни ўтказиш тартиби, вақти ва жойи ҳақидаги эслатмани туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлими ҳудудида фуқароларга кўриниш учун қулай жойларга, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг маъмурий бинолари ва аҳоли гавжум бўлган бошқа жойларга жойлаштиради;
(51-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловда рўйхатдаги чақирилувчиларнинг тўлиқ иштирокини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловнинг якуний натижаларини туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимининг фуқароларга кўриниши қулай бўлган жойларига жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Танлов натижалари бўйича берилган апелляцияларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Апелляция мурожаатларини кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашлари вакилларидан иборат апелляция комиссияси ташкил этилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Танлов натижасидан норози бўлган чақирилувчи танлов натижаси эълон қилингандан кейин уч иш куни давомида апелляция комиссиясига ёзма равишда мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини икки иш куни ичида чақирилувчи иштирокида кўриб чиқади. Апелляцияни кўриб чиқиш натижаси бўйича баённома тузилади ҳамда баённома апелляция комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади. Апелляция комиссиясининг баённомасидан кўчирма чақирилувчига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси қарори юзасидан чақирилувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонунининг 63-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Танлов натижаларига оид ҳужжатлар 2 йил давомида туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимларида сақланади ва ушбу муддат ўтганидан сўнг ўрнатилган тартибда йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси вакили;
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгаши вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларнинг ота-оналари орасидан вакиллар.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Чақирув ресурслари ва чақирилувчиларнинг ҳужжатларини ўрганиш
мудофаа ишлари бўлими
1 июлдан 30 июлгача
2-босқич
Танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини қабул қилиш
мудофаа ишлари бўлими, туман (шаҳар) ҳокимлиги
Ҳар йили 1 августгача
3-босқич
Ҳарбий хизматга яроқли бўлган чақирилувчилар рўйхатини тузиш
мудофаа ишлари бўлими
10 августдан 10 февралгача алоҳида график асосида
4-босқич
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш
Танлов кенгаши аъзолари
10 августдан 10 февралгача алоҳида график асосида
5-босқич
Якка тартибда суҳбат ўтказиш
Танлов кенгаши аъзолари
10 августдан 10 февралгача алоҳида график асосида
6-босқич
1.Якка тартибда суҳбат натижалари бўйича чақирилувчиларни:
ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этишга тавсия этиш;
муддатли ҳарбий хизматга чақиришга тавсия этиш.
2. Натижаларни чақирув комиссиясига юбориш
Танлов кенгаши
1.Якка тартибда суҳбат ўтказилган куни
2.Танлов тадбирлари якунлангандан сўнг 3 кун ичида
7-босқич
Чақирув комиссияси томонидан Танлов кенгаши тавсиясига асосан чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ёки муддатли ҳарбий хизматга чақириш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилиш
Чақирув комиссияси
1 мартдан 30 апрелгача
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш