ИЛОВА
ИЛОВА
|
Босқичлар |
|
Субъектлар |
|
Тадбирлар |
|
Бажариш муддатлари |
|
|
|
| ||||
|
|
|
|
|
|||
|
1-босқич |
Таҳликали-таҳлил ва камерал назорат бўлими |
Тушумларнинг ҳақиқий ҳажмларини, пул тушуми суммаларини, ишлаб чиқариш ҳажмларини, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ҳажмларини аниқлаш заруриятидан келиб чиқиб хронометраж кўздан кечириш тайинланадиган солиқ тўловчиларнинг рўйхати шакллантирилади. |
Доимий | |||
|
2-босқич |
Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими |
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишнинг ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш бўйича хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан қабул қилинади. |
Хронометраж кўздан кечириш ўтказишдан 1 кун олдин | |||
|
3-босқич |
Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари |
Давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг бошқа ҳудудлардаги объектларида хронометраж кўздан кечириш ўтказиш юзасидан объект жойлашган ҳудудий давлат солиқ хизмати органига режалаштирилган хронометраж кўздан кечиришнинг аниқ санасини кўрсатган ҳолда хронометраж кўздан кечириш бошланишидан 3 кун олдин ёзма хабарнома юборади. |
Хронометраж кўздан кечириш ўтказишдан 3 кун олдин | |||
|
4-босқич |
Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари |
Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари хронометраж кўздан кечириш ўтказиш учун биринчи навбатда солиқ тўловчига ёки унинг вакилига хизмат гувоҳномаси асосида ўзини таништириб, солиқ тўловчини давлат солиқ хизмати органининг хронометраж кўздан кечириш тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ билан таништиради ва нусхасини тақдим этади. |
Хронометраж кўздан кечириш бошлашдан олдин | |||
|
5-босқич |
Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари |
Солиқ тўловчи томонидан хронометраж кўздан кечириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан танишишдан бўйин товланганда ёки кўздан кечириш ўтказишга тўсқинлик қилинганда, шунингдек хронометраж кўздан кечириш ўтказиш жараёнида назорат-касса машинасининг яроқсизлиги ёки бошқа субъектга тегишли назорат-касса машинаси ва тўлов терминалидан фойдаланилаётганлиги аниқланган тақдирда аниқланган ҳолат бўйича маълумотнома расмийлаштириб ваколатли органни хабардор қилиш тартибида текширув ташкил этиш учун давлат солиқ хизмати органининг раҳбарига таклиф киритади. |
Хронометраж кўздан кечириш ўтказишни бошлашдан олдин ёки жараёнида | |||
|
6-босқич |
Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари |
Хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш муддати етти календарь кундан ортиқ бўлмаган ҳолда, солиқ тўловчининг белгиланган иш режими ва фаолият туридан келиб чиқиб ўтказилади. Хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш муддати дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, дам олиш кунлари ҳисобига ўтказиб юборилган муддат кейинги иш кунидан бошлаб ҳисобланади. Бунда, хронометраж кўздан кечириш солиқ тўловчининг кунлик иш вақтини тўлиқ қамраб олган ҳолда, жойлашган жойидан қатъий назар барча объектларида бир вақтнинг ўзида ўтказилади. |
1 кундан 7 календарь кунигача бўлган муддатда | |||
|
7-босқич |
Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари |
Хронометраж кўздан кечириш якунида кассадаги мавжуд кунлик нақд пул тушуми билан, назорат касса машинасининг «Z» ҳисоботи маълумоти ва қайд этиш варақасидаги тушумлар миқдорини солиштириб чиқади ҳамда ижобий фарқ суммасини назорат-касса машинаси хотирасига киритилишини кузатиб боради. |
Аниқланган вақтнинг ўзида | |||
|
8-босқич |
Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари |
Хронометраж кўздан кечириш якуни билан давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишнинг ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш бўйича хронометраж кўздан кечириш натижалари бўйича икки нусхада маълумотнома тузади. Маълумотноманинг бир нусхаси солиқ тўловчига топширилади. |
Хронометраж кўздан кечириш якунида | |||
|
9-босқич |
Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари |
Солиқ тўловчининг бошқа ҳудудлардаги объектларида ўтказилган хронометраж кўздан кечириш натижаси бўйича расмийлаштирилган маълумотлар кўздан кечириш якунлангандан кейин солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органига 3 (уч) иш куни ичида юборилади. |
3 кун муддатда | |||
|
10-босқич |
Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари |
Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари хронометраж кўздан кечириш натижасига кўра тузилган маълумотнома бўйича хронометраж кўздан кечириш якунлангандан кейин 1 (бир) иш куни ичида раҳбариятга билдиришнома киритади. |
Хронометраж кўздан кечириш якуни билан 1 кун | |||
|
11-босқич |
Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари |
Хронометраж кўздан кечириш якуни бўйича расмийлаштирилган маълумотномалар асосида солиқ тўловчи томонидан хронометраж кўздан кечириш даври учун солиқ ҳисоботи тақдим этилгандан сўнг аниқланган тафовут юзасидан Солиқ кодексининг 70-моддасига мувофиқ талабнома юборади. |
Ҳисобот тақдим қилингандан кейин | |||
|
12-босқич |
Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари |
Солиқ тўловчида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумнинг камайтирилганлиги такроран аниқланган тақдирда, бу ҳаракатлар солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик сифатида таснифланади ва қонунда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади. |
Тушумнинг камайтирилганлиги такроран аниқланган тақдирда | |||