02.04.2019 йилдаги ЎРҚ-532-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 7 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат (бундан буён матнда маъмурий назорат деб юритилади) билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Маъмурий назоратнинг асосий вазифаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назоратнинг асосий вазифаси жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларга якка тартибда профилактик таъсир кўрсатишдан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Маъмурий назорат тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назорат тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг маъмурий назорат тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Маъмурий назоратнинг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назоратнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунийлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
демократизм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адолатпарварлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсонпарварлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва уларни ҳурмат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланадиган чекловларнинг дифференциаллашганлиги ва индивидуаллаштирилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунга итоаткорлик хулқ-атворини рағбатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий назорат — назорат остидаги шахсларга суд томонидан белгиланадиган маъмурий чекловларни қўллашдан иборат тарбиявий-профилактик таъсир кўрсатиш чоралари мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий чеклов — ҳуқуқлар ва эркинликларни вақтинчалик чеклаш ёки зиммага мажбуриятлар юклатиш бўлиб, ушбу чеклаш ёки мажбурият юклатиш жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган шахсга нисбатан суд томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахс — ўзига нисбатан маъмурий назорат амалга оширилаётган шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахснинг яшаш жойи (яшаш жойи) — назорат остидаги шахс доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган турар жой.
(5-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзига нисбатан маъмурий назорат ўрнатиладиган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 8-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда қуйидаги вояга етган шахсларга нисбатан суд томонидан маъмурий назорат ўрнатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига биноан оғир ёки ўта оғир жиноят ҳисобланадиган қилмишларни содир этганлик учун бошқа давлат ҳудудида озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назорат судланганлиги олиб ташланган ёки судланганлик ҳолати тугалланган шахсларга нисбатан ўрнатилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Маъмурий назорат чоғида белгиланадиган маъмурий чекловлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат остидаги шахсларга нисбатан суднинг содир этилган қилмишнинг хусусияти ҳисобга олинган ҳолдаги қарори асосида қуйидаги маъмурий чекловлар белгиланиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш жойидан сутканинг белгиланган вақтида ташқарида бўлишни тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян жойларда бўлишни тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан ички ишлар органларининг рухсатисиз чиқишни тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда бир мартадан тўрт мартагача ички ишлар органига (ички ишлар органининг таянч пунктига) келиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголли ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маъмурий чекловлар назорат остидаги шахснинг турмуш тарзига, оилавий аҳволига, шунингдек унинг шахсини тавсифловчи бошқа ҳолатларга қараб тўлиқ ҳажмда ёки алоҳида-алоҳида тарзда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий чекловларнинг рўйхати узил-кесил бўлиб, унга қўшимчалар киритилиши ёки у кенгайтириб шарҳланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўлланиладиган маъмурий чекловлар суд томонидан ички ишлар органининг тақдимномасига ёки назорат остидаги шахснинг ёхуд унинг вакилининг аризасига, шунингдек меҳнат жамоасининг, жамоат бирлашмасининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг илтимосномасига биноан назорат остидаги шахснинг турмуш тарзи ва хулқ-атвори ҳақидаги маълумотлар инобатга олинган ҳолда қисман бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Маъмурий назоратни ўрнатиш, амалга ошириш, узайтириш, тугатиш ва маъмурий чекловларни қисман бекор қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Маъмурий назоратни ўрнатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган тақдимнома судга қуйидагилар томонидан юборилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган шахсларга нисбатан — уларни озод этишдан камида бир ой олдин жазони ижро этиш муассасасининг бошлиғи томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларида турган оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган ёхуд ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга нисбатан, агар улар жазони ўташ даврида белгиланган тартибда сақлаш режимини қасддан бузувчилар деб топилган бўлса, — уларни озод этишдан камида бир ой олдин жазони ижро этиш муассасасининг бошлиғи томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга нисбатан — судланганлик ҳолатининг тугатилиши ёки судланганликнинг олиб ташланиши муддатлари доирасида ички ишлар органининг бошлиғи томонидан ушбу шахслар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганидан кейин бир йил ичида икки ёки ундан кўпроқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганлигидан далолат берувчи материаллар асосида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги тақдимномада маъмурий назоратни ўрнатиш зарурати, ўрнатиладиган маъмурий чекловлар юзасидан таклифлар ва ўзига нисбатан маъмурий назорат ўрнатилиши мумкин бўлган шахснинг ўзи танлаган яшаш жойи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жазони ижро этиш муассасасидан озод этилаётган шахснинг маълум сабабларга кўра аниқ турар жойи бўлмаса, жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти унга яшаш жойи билан таъминлаш, доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишга ҳамда ишга жойлашишга ёрдам беришни сўраб, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларни ёки оғир касалликларга чалинган шахсларни даволаш масалаларини олдиндан ҳал қилиш тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ички ишлар органларига ва соғлиқни сақлаш муассасаларига илтимоснома юборади.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги тақдимнома олинган пайтдан эътиборан ўн кундан кечиктирмай жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан суд мажлисида ички ишлар органи вакилининг мажбурий иштирокида ва ўзига нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги тақдимнома кўриб чиқилаётган шахс иштирокида якка тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ўзига нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги тақдимнома кўриб чиқиладиган, суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилинган шахс узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаса, шунингдек суд мажлисини бошқа кунга қолдириш тўғрисида илтимоснома тақдим этилмаган бўлса, тақдимнома суд томонидан ушбу шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорида маъмурий назоратни ўрнатиш учун асос, унинг муддати ва назорат остидаги шахсга нисбатан ўрнатиладиган маъмурий чекловлар кўрсатилади. Агар маъмурий назорат жазони ижро этиш муассасасидан озод этиш чоғида белгиланган бўлса, суднинг маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорида назорат остидаги шахс танлаган яшаш жойига етиб келадиган муддат ҳам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ижро этиш муассасасидан озод этилаётган шахснинг аниқ яшаш жойи маълум бўлмаган тақдирда, суд унинг озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланишидан олдин яшаган охирги яшаш жойи бўйича маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилади. Назорат остидаги шахснинг яшаш жойи бўлмаган тақдирда, суд маҳаллий давлат ҳокимияти органларига назорат остидаги шахсни турар жой билан таъминлаш чораларини кўриш мажбуриятини юклаш тўғрисида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Маъмурий назорат муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назорат олти ойдан бир йилгача муддатга ўрнатилади. Маъмурий назорат муддати маъмурий назоратни ўрнатиш тўғрисида суд томонидан қарор чиқарилган пайтдан эътиборан, маъмурий назорат жазони ижро этиш муассасаларидан шахсни озод этиш чоғида ўрнатилган ҳолларда эса, назорат остидаги шахс танлаган яшаш жойига етиб келган пайтдан эътиборан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назорат муддатининг ўтиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахсга қидирув эълон қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахс суд томонидан бедарак йўқолган деб топилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат остидаги шахс маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган тақдирда, маъмурий назорат муддати ички ишлар органининг тақдимномаси бўйича суд томонидан олти ойгача бўлган муддатга, лекин судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки судланганликнинг олиб ташланиши муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Назорат остидаги шахсга суднинг маъмурий назорат ўрнатиш, унинг муддатини узайтириш ёки маъмурий чекловларни қисман бекор қилиш тўғрисидаги қарорини эълон қилиш ва топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат остидаги шахс суд мажлисида иштирок этган тақдирда суднинг маъмурий назорат ўрнатиш, унинг муддатини узайтириш ёки маъмурий чекловларни қисман бекор қилиш тўғрисидаги қарори назорат остидаги шахсга суд томонидан эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг қарори тегишинча жазони ижро этиш муассасасига ёки назорат остидаги шахснинг яшаш жойидаги ички ишлар органига кейинчалик назорат остидаги шахсга тилхат олиб топшириш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг қарорини назорат остидаги шахсга топшириш чоғида унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларни бузганлик ва зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлик, шу жумладан маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида яшаш жойини ўзбошимчалик билан тарк этганлик учун жавобгарлиги, ўзига нисбатан маъмурий назорат жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилишидан олдин ўрнатилган шахсга эса, танлаган яшаш жойига белгиланган муддатда етиб бормаганлик учун жавобгарлиги тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Жазони ижро этиш муассасаси томонидан суднинг маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорини юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти жазони ўташ даврида ўзига нисбатан маъмурий назорат ўрнатилган шахсни жазони ижро этиш муассасасидан озод қилишдан олдин назорат остидаги шахснинг танлаган яшаш жойидаги ички ишлар органига суднинг маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорини ушбу шахс етиб борадиган вақт тўғрисида ёзма равишда хабар қилган ҳолда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Маъмурий назоратни амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назорат назорат остидаги шахснинг яшаш жойидаги ички ишлар органи томонидан амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий назорат муддати мобайнида назорат остидаги шахсларнинг ҳисобини юритиш, шу жумладан уларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва ниятлари тўғрисида ахборот тўплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахснинг ижтимоий реабилитацияси ва ижтимоий мослашувига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахснинг ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларга риоя этиши ва яшаш, иш, ўқиш ёки хизмат жойи бўйича зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахс билан унинг ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини олишга қаратилган якка тартибдаги профилактика ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахснинг ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларни бузганлиги ва зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги фактларини аниқлаш ҳамда ҳужжатлаштириш бўйича чоралар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яшаш жойи ўзгарган тақдирда маъмурий назоратни назорат остидаги шахснинг янги яшаш жойидаги ички ишлар органи амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назоратни амалга ошириш бўйича тадбирларни ўтказиш даврийлиги ва вақти суд белгилаган маъмурий чекловлардан, назорат остидаги шахснинг турмуш тарзи, оилавий аҳволи, хулқ-атворидан, шунингдек унинг шахсини тавсифловчи бошқа ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органи томонидан мустақил равишда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назорат назорат остидаги шахснинг бир маромдаги ҳаёт фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги керак ва, қоида тариқасида, унинг ишдан, ўқишдан ёки хизматдан бўш вақтида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Маъмурий назоратни тугатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назорат қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий назорат ўрнатилган муддат тугаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судланганлик ҳолати тугалланган ёки судланганлик олиб ташланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахс озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган ва жазони ўташ жойига юборилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахс бошқа давлатга доимий яшаш жойига чиқиб кетганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахс вафот этган ёки суднинг уни вафот этган деб топиш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича маъмурий назоратни тугатиш тўғрисида ички ишлар органи томонидан қарор чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар назорат остидаги шахс ҳуқуқбузарлик содир этмаётганлиги, ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларга риоя қилаётганлиги ҳамда зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажараётганлиги аниқланса, шунингдек яшаш, иш, ўқиш ёки хизмат жойидан ижобий тавсифномалар мавжуд бўлса, маъмурий назорат муддатининг камида ярми ўтгач ички ишлар органининг тақдимномаси ёхуд назорат остидаги шахснинг ёки унинг вакилининг аризаси асосида, шунингдек меҳнат жамоасининг, жамоат бирлашмасининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг илтимосномасига кўра маъмурий назорат суд томонидан муддатидан илгари тугатилиши мумкин. Маъмурий назоратни муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги тақдимнома, ариза ёки илтимоснома ўн кунлик муддатда кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назоратни муддатидан илгари тугатиш тўғрисида суд томонидан қарор чиқарилади, қарор назорат остидаги шахсга эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Назорат остидаги шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Ички ишлар органларининг маъмурий назоратни амалга ошириш борасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Назорат остидаги шахснинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат остидаги шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат хизматларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўриб чиқилаётган масала юзасидан изоҳлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
далиллар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судда маъмурий назорат ўрнатиш ва чекловлар қўллаш тўғрисидаги материаллар билан танишиб чиқиш ҳамда улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий назоратни муддатидан илгари тугатиш тўғрисида, шунингдек белгиланган маъмурий чекловларни қисман бекор қилиш ҳақида судга бевосита ёки вакили орқали аризалар билан мурожаат этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у бўйича ўз мулоҳазаларини билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг маъмурий назорат ўрнатиш, у билан боғлиқ маъмурий чекловлар ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш бўйича келтирилган протестлар ва келиб тушган шикоятлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш жойидан ташқарида бўлиш ва (ёки) суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан қисқа муддатга чиқиш учун рухсатномалар олиш тўғрисидаги аризалар билан ички ишлар органларига мурожаат этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита ёки вакили орқали ички ишлар органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг маъмурий назоратни ўрнатиш ва амалга ошириш чоғидаги ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Назорат остидаги шахснинг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат остидаги шахс қуйидаги маъмурий назорат қоидаларига риоя этиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинганидан кейин ўзи танлаган яшаш жойига суд томонидан белгиланган муддатда етиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинганидан кейин, шунингдек яшаш жойи ўзгарганидан сўнг ўзи танлаган яшаш жойига етиб келган кундан эътиборан уч кун ичида ҳисобга қўйилиш учун маъмурий назоратни амалга оширувчи ички ишлар органига келиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларга риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий назоратни амалга оширувчи ички ишлар органидан яшаш жойидан ташқарида бўлиш ва (ёки) суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан ташқарига қисқа муддатга чиқиш учун рухсатнома олинган тақдирда, қисқа муддатга чиқилаётган ҳудуднинг ички ишлар органини хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқа муддатга чиқиш жойидан қайтиб келганида доимий яшаш жойи бўйича ички ишлар органини хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий назоратни амалга оширувчи ички ишлар органини ишга жойлашганлиги, яшаш, иш, ўқиш ёки хизмат жойи ўзгарганлиги ёхуд меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида уч кун ичида хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш жойидаги ички ишлар органига ушбу орган томонидан белгиланган муддатда чақирувга кўра бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларга риоя этиш ва зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Маъмурий назоратни амалга оширишда ички ишлар органларининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назоратни амалга оширишда ички ишлар органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахснинг хулқ-атвори тўғрисида иш, ўқиш ёки хизмат жойи маъмуриятидан, жамоат бирлашмасидан, яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан, шунингдек фуқаролардан маълумотларни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахсга уй-жой бериш ва уни ишга жойлаштириш тўғрисида тегишли давлат органларига, бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга илтимосномалар юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактик суҳбат ўтказиш учун назорат остидаги шахсни унинг яшаш жойидаги ички ишлар органларига чақириш, назорат остидаги шахснинг талаби билан бундай суҳбатларни адвокат, жамоатчилик, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари ёки яқин қариндошлари иштирокида ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахсдан ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларга риоя этиш ҳамда зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари маъмурий назоратни амалга ошириш бўйича алоҳида тадбирларни ўтказишда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Маъмурий назоратни амалга оширишда ички ишлар органларининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назоратни амалга оширишда ички ишлар органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахсга унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириши, шунингдек ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларни бузганлик ҳамда зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий назорат муддати мобайнида назорат остидаги шахсларнинг ҳисобини юритиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахсларни ўзлари танлаган яшаш жойида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ва уларни ишга жойлаштириш юзасидан зарур чоралар кўриши;
(17-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий назорат остидаги шахснинг ўзига нисбатан белгиланган маъмурий чекловларга риоя этиши ва яшаш, иш, ўқиш ёки хизмат жойи бўйича зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши устидан тизимли равишда назоратни амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахс билан унинг ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини олишга қаратилган якка тартибдаги профилактика ишларини олиб бориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганидан кейин яшаш жойларига белгиланган муддатда узрли сабабларсиз етиб келмаган, шунингдек яшаш жойларини ўзбошимчалик билан тарк этган ёки суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан рухсатномасиз чиқиб кетган назорат остидаги шахсларнинг қидирувини амалга ошириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назоратни ўрнатиш ва амалга ошириш назорат остидаги шахснинг бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Назорат остидаги шахсларнинг қидируви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат остидаги шахс яшаш жойини ўзбошимчалик билан тарк этганда, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилиш чоғида маъмурий назорат ўрнатилган ҳолларда яшаш жойига белгиланган муддатда узрли сабабларсиз етиб келмаганда ички ишлар органи назорат остидаги шахснинг турар жойи ва етиб келмаслик сабабларини аниқлаш чораларини кўради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат остидаги шахснинг қаердалиги аниқланмаган тақдирда ички ишлар органи назорат остидаги шахснинг турар жойи ва етиб келмаслик сабабларини аниқлаш бўйича кўрилган чоралар ҳақидаги ҳужжатлар (далолатнома, фуқароларнинг ёзма кўрсатувлари, ички ишлар органи ходимининг билдиргиси) билан бирга судга унга нисбатан қидирув эълон қилиш зарурлиги тўғрисида тақдимнома юборади.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-638-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 03/20/638/1333-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат остидаги шахсга нисбатан қидирув эълон қилиш зарурлиги тўғрисидаги тақдимнома суд томонидан беш кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат остидаги шахсга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида суд томонидан қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат остидаги шахсларнинг қидируви ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Ички ишлар органлари томонидан назорат остидаги шахсларга бериладиган рухсатномалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назоратни амалга оширувчи ички ишлар органи назорат остидаги шахсга яшаш жойидан ташқарида бўлиш ва (ёки) суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан қисқа муддатга чиқиш учун ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қуйидаги шахсий ҳолатлар муносабати билан рухсатнома беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яқин қариндошининг ўлими ёки оғир касаллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга жойлашиш ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш зарурати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларига қабул қилиш чоғида кириш имтиҳонларини топшириш зарурати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисида кўрсатилган рухсатнома қуйидаги ҳолларда бир ойгача бўлган муддатга берилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги шахснинг тиббий ёрдам олиши ёки соғлиқни сақлаш муассасаларида даволанишдан ўтиши зарур бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офат ёки бошқа фавқулодда вазиятлар муносабати билан яшаш жойида бундан буён истиқомат қилишнинг имкони бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан ташқарида таълим олганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган муддат ошиб кетган тақдирда, маъмурий назорат назорат остидаги шахснинг турган жойи бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Суднинг, ички ишлар органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш (протест келтириш)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органларининг маъмурий назоратни ўрнатиш ва амалга ошириш билан боғлиқ қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан прокурор томонидан протест келтирилиши ёки назорат остидаги шахс ёки унинг вакили томонидан суд қарори нусхаси олинган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг маъмурий назорат ўрнатиш, унинг муддатини узайтириш ёки уни муддатидан илгари тугатиш ёхуд маъмурий чекловларни қисман бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят ёки протест юқори турувчи суд томонидан кўриб чиқилади. Шикоят ёки протестни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд томонидан қуйидаги қарорлардан бири чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг қарорини ўзгартириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг қарорини бекор қилиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг маъмурий назорат ўрнатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш ва маъмурий назорат ўрнатиш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят берилиши ёки протест келтирилиши маъмурий назоратнинг амалга оширилишини суд маъмурий назоратни тугатиш тўғрисида қарор чиқаргунига қадар тўхтатиб турмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Маъмурий назорат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назорат тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида»ги 750-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 33-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 832-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 229-модда) VIII бўлими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(24-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 2 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-532-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2019 й., 03/19/532/2873-сон; 28.09.2020 й., 03/20/638/1333-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон; 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)