1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4161-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Энология лабораторияси» давлат унитар корхонаси ва «Узумчилик ўқув маркази» давлат унитар корхонаси уставларини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, шунингдек, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига «Энология лабораторияси» давлат унитар корхонаси зарур замонавий лаборатория анжомлари билан жиҳозланишини ва миллий даражада аккредитациядан ўтказилишини, шунингдек, узум, мевалар ва резаворлардан алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича тажриба ишлаб чиқариши ташкил этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳа ташкилотларининг коллекциялари ҳисобига Ўзбекистон вино коллекциясини яратсин ҳамда ҳар йили унинг соҳа ташкилотлари маҳсулотлари билан тўлдирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги Тошкент кимё-технология институти, Академик М. Мирзаев номидаги узумчилик, виночилик ва боғдорчилик илмий-тадқиқот институти ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига «Энология лабораторияси» давлат унитар корхонаси ҳузурида узумнинг техник навлари плантациясини яратиш, шунингдек, «Виночилик технологияси ва саноат узумчилиги» факультети талабалари, Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги Виночилик соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази тингловчилари учун ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 30 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
271-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 271-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агентлик узумчилик ва виночилик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширадиган давлат бошқаруви республика органи, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида Вазирлик олдида ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруқларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентликнинг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат тилида — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) инглиз тилида — The Agency of Viticulture and Wine Development under the Ministry of agriculture of the Republic of Uzbekistan;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) рус тилида — Агентство по развитию виноградарства и виноделия при Министерстве сельского хозяйства Республики Узбекистан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Агентликнинг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агентлик тизимига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг марказий аппарати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Энология лабораторияси» давлат унитар корхонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Узумчилик ўқув маркази» давлат унитар корхонаси киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Агентликнинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узумчилик ва виночилик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, узумчилик ва виночиликни динамик ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган комплекс мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устун даражада техник навлардаги узум плантацияларини кенгайтириш ва ривожлантиришга, виночиликни ривожлантиришга, ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилишга ва виночилик корхоналарини комплекс равишда модернизация қилишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатбардош виночилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишда, ташқи бозорлар конъюнктурасининг чуқур маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш йўли билан экспорт салоҳиятини оширишда, шунингдек, маҳаллий виночилик маҳсулотларини, шу жумладан, чет элда оммалаштиришда узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ва маҳаллий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва тармоқнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилиш йўли билан узумчилик ва виночилик соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узум экиш материалларини ишлаб чиқарувчилар фаолиятини тартибга солиш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) билан узум, мевалар ва реза мевалардан тайёрланадиган алкоголли маҳсулотлар сифатини белгилаш юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда узум плантацияларининг электрон рўйхатини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) узумчилик ва виночилик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, узумчилик ва виночиликни динамик ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган комплекс мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу жумладан, кластер асосидаги узумчилик ва виночиликни ривожлантиришнинг давлат ва мақсадли дастурларини, шу жумладан, инновацион ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий қилиш йўли билан узум планатцияларининг самарадорлигини ва тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятини ошириш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узумчилик ва виночилик соҳасида ягона давлат сиёсати ижросини таъминлайди, ушбу йўналишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, узумчилик ва виночилик йўналиши бўйича ўз фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар билан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекциядан маълумот олиш йўли билан узум, мевалар ва реза мевалардан тайёрланадиган алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узумчилик ва виночилик, шу жумладан, узум экиш материалини ишлаб чиқариш соҳасида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади ва таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кафиллик тақдим этиш соҳасида умумий қийматининг камида 15 фоизи лойиҳа ташаббускори томонидан молиялаштириладиган узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича бўлғуси ҳосил, токзор ва (ёки) ер участкасига бўлган ҳуқуқни гаровга олган ҳолда кафиллик тақдим этади;
(10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 апрелдаги 203-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2020 й., 09/20/203/0401-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) устун даражада техник навлардаги узум плантацияларини кенгайтириш ва ривожлантиришга, виночиликни ривожлантиришга, ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилишга ва виночилик корхоналарини комплекс равишда модернизация қилишга кўмаклашиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа ваколатли ташкилотлар билан биргаликда агротехнологияларни такомиллаштириш ва узум ҳосилдорлигини ошириш, тармоқ маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширишни рағбатлантириш мақсадида узум, мевалар ва реза мевалардан тайёрланадиган алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни модернизация қилиш бўйича таклифларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узум плантацияларида маҳаллий селекция навлари, хусусан, яшаш муҳитининг абиотик ва биотик шароитларига кўпроқ мослашган Европа клонлари ва автохтон навлар улушини ошириш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ампелографик коллекциялар сақланиши ва кенгайтирилишини таъминлайди ҳамда узум навлари ДНК каталоги (реестри)ни шакллантиради ва юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) рақобатбардош виночилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишда, ташқи бозорлар конъюнктурасининг чуқур маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш йўли билан экспорт салоҳиятини оширишда, шунингдек, маҳаллий виночилик маҳсулотларини, шу жумладан, чет элда оммалаштиришда узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари билан биргаликда тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилишда тармоқ корхоналарига кўмаклашади, шунингдек, узумчилик маҳсулотлари ташқи бозори конъюнктурасини ўрганади, мамлакатимиз узумчилик маҳсулотларини оммалаштириш ва тармоқ маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда корхоналарда узум, мевалар ва реза мевалардан тайёрланадиган алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича халқаро стандартларни жорий қилишга кўмаклашади ва таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узум, мевалар ва реза мевалардан тайёрланадиган алкоголли маҳсулотлар ва винони таништириш бўйича миллий ва халқаро фестиваллар, кўргазмалар ва ярмаркаларни ташкил қилади ва уларда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хорижий ва маҳаллий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва тармоқнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилиш йўли билан узумчилик ва виночилик соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узумчилик ва виночилик соҳасида хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларни жалб қилади, шунингдек, тармоқ мутахассислари, узум етиштирувчилар ва виночиларни республиканинг етакчи корхоналари, Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги Виночилик соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказида, шунингдек, чет элда малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент кимё-технология институти, бошқа олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, шу жумладан, халқаро илмий-тадқиқот институтлари билан узумчилик ва виночилик соҳасида илмий-техник ютуқларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш мақсадида ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабаларига бевосита тармоқнинг ишлаб чиқариш ва бошқа корхоналарида амалиёт ўтишларида кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) узум экиш материалларини ишлаб чиқарувчилар фаолиятини тартибга солиш, узум, мевалар ва реза мевалардан тайёрланадиган алкоголли маҳсулотлар сифатини белгилаш юзасидан Инспекция билан ўзаро ҳамкорлик қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узум экиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича питомникларни барпо қилишда кўмаклашади, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг фаолиятини тартибга солади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи органлар ишида иштирок этади, техник ва технологик регламентлар, стандартлар, шунингдек, узумчилик соҳаси ҳамда узум, мевалар ва реза мевалардан тайёрланган алкоголли ичимликларни ишлаб чиқариш соҳасида санитария-гигиена нормаларини яратиш, жорий қилиш ва яхшилаш масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқади ва киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чакана савдо тармоқларида назорат тартибида сотиб олиш йўли билан узум, мевалар ва реза мевалардан тайёрланган алкоголли маҳсулотлар сифатини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узум, мевалар ва реза мевалардан тайёрланган алкоголли маҳсулотлар сифатини текшириш якунлари бўйича Инспекцияга маълумот киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекциянинг ташаббуси билан узум, мевалар ва реза мевалардан тайёрланган алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга лицензия бериш жараёнида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат ва текшириш органларининг сўрови бўйича узум, мевалар ва реза мевалардан тайёрланган алкоголли маҳсулотлар сифатини белгилаш бўйича мониторинг олиб бориш ва текширишларда белгиланган тартибда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда узум плантацияларининг электрон рўйхатини юритиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда узум плантацияларининг электрон рўйхатини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, шунингдек, ўз ваколати доирасида Агентликнинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, узумнинг техник навларини етиштириш билан шуғулланувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликка норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ваколатига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика органларидан Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик маълумотларни бепул асосда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция билан биргаликда узум, мевалар ва реза мевалардан тайёрланган алкоголли маҳсулотлар сифатини белгилаш ва назорат қилиш бўйича қўшма тадбирлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномаларни тузиш ва Агентлик ваколатига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро даражада ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ваколатига тегишли масалалар бўйича хорижий тармоқ идоралари, илмий ва таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узумчилик ва виночилик соҳасида жорий ва стратегик вазифаларни ёритиш учун белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биноларга хизмат кўрсатиш, асбоб-ускуналар ва хўжалик жиҳозлари, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва ташкилий техника, дастурий таъминот ҳамда Агентлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа товарлар таъминоти ва фойдаланиш ишларини бажариш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ташкилотларни, олим ва мутахассисларни, шу жумладан, чет эл олимлари ва мутахассисларини Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилишга шартнома асосида жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ва унинг тизимига кирадиган ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агентликнинг таркибий бўлинмалари ҳуқуқ ва мажбуриятлари Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган низомлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, шунингдек, узумчилик ва виночилик соҳасида давлат сиёсати самарали амалий амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ўз вақтида бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг марказий аппарати ва таркибий бўлинмалари ишини ташкил қилиш учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Агентлик фаолиятини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агентликка Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Директор ўз мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиши шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Директор Агентлик директорининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинладиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Директор бўлмаган даврда унинг ваколатлари вазифалар тақсимланишига мувофиқ унинг ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда Агентлик давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда қабул қилинган қарорлар билан узумчилик ва виночилик соҳасидаги тадбирларни ўтказиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳларни тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Агентлик фаолиятига Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири мутасаддилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Директор лавозими бўйича Вазирлик ҳайъати таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қуйидагилар Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Агентликка қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижро этилиши жараёнини танқидий жиҳатдан ва чуқур таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири топшириқларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўзининг ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Агентлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолиятини режалаштиришни ташкил қилиш, Агентлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши жараёнини назорат қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил қилиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, марказий аппарат ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентлик кадрлар захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда киритиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш ва Вазирликка ўз вақтида киритишни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка тақдим қилинган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни синчиклаб ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, уларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик раҳбарлари ва ходимларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида самарали бўлиш ва Ўзбекистон Республикасига хорижий делегациялар ташрифини ташкил этишда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларини амалга ошириш ва ташкил қилиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, хизмат сафарига ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам равишда ўтказиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини Агентлик мажлисларида эшитиш, якунлар бўйича зарур чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарлари ва Агентлик ходимларини интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини белгиланган тартибда ҳал қилиш, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида келгусида бўлиши мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини оширишнинг тизимли чораларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш, шунингдек, уларга риоя қилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш чораларини қабул қилиш, шунингдек, ҳуқуқий амалиёт ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ва унинг таркибий бўлинмалари ишини ташкил қилишнинг замонавий шаклларини жорий қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, шу жумладан, Агентликнинг ахборот тизими самарадорлиги ва сифатини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишини ташкил қилиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсан қабул қилишни тизимли равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини жойнинг ўзига чиқиб қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига тушаётган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ишлашни ташкил қилиш, уларнинг фаолиятида Агентлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирокини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сири ва махфий маълумотлар сирасига кирадиган маълумотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ тушиши ва ишлатилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг олдин берилган маблағлари бўйича, шу жумладан, шартнома шартларини қайта тузиш ва узайтириш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, идоравий мансуб ташкилотларнинг уставлари, низомлари, лавозим йўриқномалари ва Агентликнинг бошқа локал ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш, Агентлик марказий аппарати, «Энология лабораторияси» ДУК ва «Узумчилик ўқув маркази» ДУК ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига узумчилик ва виночилик соҳасида хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларни шартнома асосида жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик, идоравий мансуб ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, белгиланган тартибда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик марказий аппарати, идоравий мансуб ташкилотларнинг тасдиқланган тузилма ва штат жадвалларига ўзгартиш киритиш юзасидан белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида Вазирликка таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қуйидагилар Агентлик директори ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
директор вақтинча бўлмаган вақтларда унинг вазифаларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири топшириқларини ижро этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жойига қўйиш бўйича директорга таклифларни тақдим қилиш, уларнинг касбий маҳорати, ваколатлилиги, амалий тажрибаси, ишбилармонлик ва маънавий-маърифий сифатларининг юқори савияси кафолатланганлигини таъминлаш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил қилиш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари келгусида директор томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига келгусида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритиш учун Вазирликка ўз вақтида киритилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка тақдим қилинган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва атрофлича кўриб чиқиш, уларни синчиклаб ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида самарали бўлиш ва Ўзбекистон Республикасига хорижий делегациялар ташрифини ташкил этишда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлиги, сафар харажатларига ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, Агентлик мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлар бўйича зарур чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг узумчилик ва виночилик соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш, ушбу соҳада қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни директорга киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича директорга таклиф киритиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида келгусида бўлиши мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш, уларга юкланган вазифалар ва функционал вазифалар бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини оширишнинг тизимли чораларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш, шунингдек, уларга риоя қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишини ташкил қилиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсан қабул қилишни тизимли равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини жойнинг ўзига чиқиб қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ишлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904 сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушаётган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сири ва махфий маълумотлар сирасига кирадиган маълумотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор ўринбосарлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Агентлик директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари мақсадли сарфланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлиги соҳалари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ўзининг функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Агентлик директори ўринбосарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам равишда баҳоланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Вазирлик томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторларга асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва усули Вазирлик томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Агентлик ва унга идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, фаолиятни амалга оширишга ва марказий аппарат таъминоти учун харажатлар, шу жумладан, ходимларни моддий рағбатлантириш, шунингдек, қўшимча ҳақ, устамалар, мукофотлар, ижтимоий ва бошқа тўловлар, шунингдек, маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатлар қопланиши Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Агентлик ходимларига Вазирлик марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Агентлик директори томонидан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири билан келишган ҳолда Агентлик ходимларининг лавозим маошларига 200 фоизгача бўлган миқдорда қўшимча устамалар белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Агентлик ходимларига рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган устама ва қўшимча ҳақлар Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган меҳнат шартномалари (контрактлар) ва низомларга мувофиқ тўланади. Бунда рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган устамалар ва қўшимча ҳақ белгиланиши Агентлик директорининг ҳуқуқи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Агентлик директори Вазирлик олдида Агентлик фаолияти натижалари тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Агентлик директори фаолиятининг унга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича доимий мониторинг олиб боради, Агентлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Агентликнинг алоҳида ўзини кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Агентликни қайта ташкил қилиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 271-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) бошқариш тартибини, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва ишлатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда тузилади ҳамда унинг маблағлари Агентликнинг шахсий ғазна ҳисобварағида ва хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамида жамланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма қуйидаги мақсадларда ташкил этилган:
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узумчилик ва виночиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий фаоллигини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг марказий аппарати таъминоти ва унга идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, Агентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик марказий аппаратининг ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукумат ташкилотларининг кредитлари (қарзлар) ва грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага мажбурий ажратмаларни ўз вақтида юбориш учун шахсий масъулият Жамғармага ажратмаларни амалга оширувчи ташкилот раҳбарлари зиммасига юкланади. Алкоголли маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар ажратмаларни ҳар ойда, кейинги ойнинг 15-кунидан кеч бўлмаган муддатда амалга ошириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажратмалар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда алкоголли маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхона ҳар бир кечиктирилган кун учун, ажратмаларнинг кечиктирилган суммасининг 0,01 фоизи миқдорида пеня тўлайди, пеня суммаси кечиктирилган мажбуриятлар умумий суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги узум плантацияларини яратиш ва мавжудларини реконструкция қилиш (модернизация қилиш), узум, мевалар ва реза мевалардан алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватлари бўйича лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий фаоллигини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узумчилик ва виночилик билан боғлиқ бўлган илмий лойиҳаларини молиялаштириш, шу жумладан, узумнинг янги селекция навларини яратиш, узумни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш ва ўрганиш, шунингдек, узум, мевалар ва реза мевалардан алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сифатини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини бошқариш бўйича инспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармасини алкоголли маҳсулотлар улгуржи савдоси билан шуғулланадиган корхоналарнинг ажратмалари суммасидан ўн фоиз миқдорида шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг марказий аппарати таъминоти бўйича харажатларни молиялаштириш, шу жумладан, Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, қўшимча ҳақ, устамалар, мукофотлар, ижтимоий ва Агентлик директори томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган низомга мувофиқ бошқа тўловларни, шунингдек, маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узумчилик ва виночилик соҳасида чет эл мутахассислари ва маслаҳатчиларни жалб қилиш, шунингдек, узум етиштирувчилар, Агентлик ва виночилик корхоналарининг ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда ишлаб чиқарилган алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан, виночилик маҳсулотларини таништириш бўйича конференциялар, семинарлар, тренинглар, маҳорат дарслари, фестиваллар, кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш ва ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш, ушбу тадбирларда, шу жумладан, чет элда ўтказиладиган тадбирларда алкоголь соҳаси корхоналари иштирок этишида кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ташкилотлар ва халқаро ташкилотларда, шу жумладан, Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотида аъзолик бадалларини ва бошқа бадалларни тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник ва илмий-методик адабиётлар (шу жумладан, даврий нашрлар, эълонлар, рисолалар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материаллар)ни тайёрлаш ва нашр қилиш, шунингдек, виночилик ва узумчилик соҳасида видеороликлар ва тақдимот материалларини яратишга сарфланган харажатларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек, илмий ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан виночилик ва узумчилик соҳасида нормалар, регламентлар ва қоидалар ишлаб чиқилишини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларида белгиланган топшириқларни бажариш;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 апрелдаги 203-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2020 й., 09/20/203/0401-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа йўналишлар ва тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғарма ҳисобига лойиҳаларни молиялаштириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган мақсадларга юридик шахсларга кредитлар бериш учун (алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий фаоллигини қўллаб-қувватлаш бундан мустасно) 7 йилгача бўлган муддатга бозор ставкаларида ресурсларни жойлаштириш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий фаоллигини қўллаб-қувватлаш учун юридик шахсларга кредитлар бериш учун Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида 2 йилгача бўлган муддатга ресурсларни жойлаштириш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 5-банди учинчи хатбошида кўрсатилган мақсадларга грантлар бериш. Бунда берилган грантлар суммаси Жамғарма ҳисобварағига ҳар йил тушадиган умумий сумманинг 5 фоизидан ошмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мақсадлар учун субсидиялар бериш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2020 й., 09/20/203/0401-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 120 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда сув чиқариш учун бурғулаш қудуғи, яратилаётган 35 гектардан зиёд гектарли узум плантацияларини суғориш учун дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув чиқариш учун насос станциясини қуриш.
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2020 й., 09/20/203/0401-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) маҳаллий шароитда ток ўсимлиги тўқима (меристема ҳужайра)ларидан «In vitro» шароитида етиштирилган ток кўчатларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона ток кўчатига 4 (тўрт) минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ток кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона шпалерга 15 (ўн беш) минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 апрелдаги 203-сонли қарорига асосан «в» ва «г» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2020 й., 09/20/203/0401-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган мақсадларга маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан, «в» ва «г» кичик бандларидаги мақсадлар учун маблағлар Жамғарманинг қолган манбаларидан келиб тушадиган тушумлар ҳисобидан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 апрелдаги 203-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2020 й., 09/20/203/0401-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Субсидияларни ажратиш томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш, яратилаётган узум плантацияларида сув чиқариш учун насос станциялари ва сув чиқариш учун бурғулаш қудуқларини қуриш, «In vitro» шароитида етиштирилган ток кўчатлари экиш ва шпалерга кўтариш ҳолати бўйича амалга оширилади, Томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш, яратилаётган узум плантацияларида сув чиқариш учун насос станциялари ва сув чиқариш учун бурғулаш қудуқларини қуриш, «In vitro» шароитида етиштирилган ток кўчатлари экиш ва шпалерга кўтариш ҳолати Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган Пахта хомашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига мувофиқ таркибдаги фойдаланишга топшириш бўйича комиссиянинг далолатномаси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2020 й., 09/20/203/0401-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Берилган қарзларнинг ҳар йиллик суммаси Жамғарманинг ҳисобварақларига тушган ҳар йиллик маблағлар умумий суммасининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим ва қарз таъминоти сифатида кўчадиган ва кўчмас мулк гарови, учинчи шахсларнинг кафиллиги ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа таъминот турлари тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маблағлардан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча фойда манбаини олиш мақсадида Жамғарманинг бўш маблағлари тижорат банкларининг депозитларида жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жамғарманинг ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган мақсадларга даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жамғарма маблағларини бошқариш ва тақсимлаш Агентлик директори томонидан Жамғарманинг тасдиқланган даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агентлик директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини ушбу Низомга ҳамда Жамғарманинг даромадлар ва харажатлари сметасига мувофиқ тасарруф этади ва унинг маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши учун жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг олдин берилган маблағлари бўйича, шу жумладан, шартнома шартларини қайта тузиш, узайтириш ва ўзгартириш бўйича қарорларни қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисоби юритилишини, Жамғарма маблағларидан ушбу маблағларни олувчилар томонидан белгиланган мақсадларда фойдаланиш мониторингини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини бажариш бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Низомнинг 6-банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган мақсадларга Жамғарма маблағларидан грант ва субсидияларни тақдим қилиш бўйича қарорлар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига грант ва субсидияларни тақдим қилиш Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кенгашнинг субсидияларни тақдим қилиш тўғрисидаги ижобий қарори Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Жамғармага маблағларни ажратиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлислари бир ойда камида бир марта ўтказилади. Агентлик Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади, унинг вазифалари ва функциялари Кенгаш томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Лойиҳаларни грант ёки субсидиялар ҳисобига молиялаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Лойиҳаларни ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мақсадларга грант ёки субсидиялар ҳисобига молиялаштириш тартиби ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Грант ёки субсидиялар маблағларини олиш учун лойиҳа ташаббускори Агентликка ёзма ёки электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, сўралаётган маблағ мақсадлари, лойиҳани амалга ошириш жойи, банк муассасаси номи ва банкдаги ҳисоб рақами кўрсатилган ҳолда грант ёки субсидия бериш тўғрисидаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узум плантацияларини барпо этиш учун ёки шпалерга кўтарилиши лозим бўлган токзорлар жойлашган ер участкаси мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат — субсидияларни олишда;
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2020 й., 09/20/203/0401-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсис ҳужжатлари нусхалари (устав ва/ёки таъсис шартномаси) (фермер ва деҳқон хўжаликлари бундан мустасно) ва давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома — субсидияларни олишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидияларни олишга розилик тўғрисида хўжалик жамиятлари муассислари (пайчилар, иштирокчилар) ва акциядорларнинг умумий йиғилиши (кузатув кенгаши, бошқарув) баённомаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда лойиҳа бўйича маълумот — субсидияларни олишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилиш учун грант олиш талаб қилинадиган муаммоларни тавсифловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харажатлар сметаси ва молиялаштиришнинг қўшимча манбалари (бундай манбалар мавжуд бўлганда) ва лойиҳа бўйича бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа ташаббускоридан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан грант ёки субсидиялар олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқлиги юзасидан улар олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим қилинган ҳужжатларда хато ва/ёки камчиликлар аниқланганда Агентлик лойиҳа ташаббускорини хато ва/ёки камчиликлар ҳақида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Лойиҳа ташаббускори томонидан грант ёки субсидияларни олиш учун тақдим қилинган, ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган ҳужжатлар Агентлик томонидан Кенгашнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим қилинган ҳужжатлар асосида Кенгаш грант ёки субсидияни бериш ёки беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Агентлик лойиҳа ташаббускорини қабул қилинган қарор ҳақида у қабул қилингандан сўнг бир иш куни мобайнида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Кенгаш томонидан грант ёки субсидияни бериш тўғрисида қабул қилинган қарор асосида лойиҳани амалга ошириш учун Агентлик ва лойиҳа ташаббускори ўртасида грант ёки субсидия ажратиш тўғрисида шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Грант берилиши грант ажратиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган шартлар ва муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидиялар берилиши ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган шартлар бажарилгандан сўнг бир ойлик муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Субсидия, грант ва қарзлар лойиҳа ташаббускорларининг тижорат банкларида очилган махсус 22626 ҳисобварақларига (корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Субсидия олувчининг мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Янги узум плантацияларини барпо қилиш бўйича ариза берилган лойиҳани амалга ошириш субсидия олингандан сўнг узум экилишининг кейинги мавсуми тугагунга қадар якунланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Агентлик туман (шаҳар) ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан биргаликда узум экилиши мавсуми ёки шпалерга кўтариш ишлари тугагандан кейин икки ой мобайнида лойиҳа ташаббускорлари томонидан шартномада кўрсатилган ариза берилган параметрлар бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2020 й., 09/20/203/0401-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг якунлари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи ва Агентлик вакили томонидан имзоланадиган шартномада кўрсатилган параметрлар лойиҳа ташаббускори томонидан бажарилгани ёки бажарилмагани тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Субсидия олингандан сўнг узум экишнинг кейинги мавсуми тугагунга қадар янги узум плантацияларини барпо қилиш ёки шпалерга кўтариш ишлари бўйича ариза берилган лойиҳа амалга оширилмаган тақдирда ажратилган субсидиялар Агентликнинг маблағларни қайтариш ҳақидаги хабари олинган кундан эътиборан бир ой мобайнида Агентликка қайтариб берилиши лозим.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2020 й., 09/20/203/0401-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик лойиҳа ташаббускорини ушбу Низомнинг 24-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган далолатнома имзоланган кундан эътиборан 10 иш куни мобайнида ажратилган субсидияларни қайтариш ҳақида хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда лойиҳанинг бажарилмаган қисмига тенг бўлган субсидия суммаси қайтарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Агентликнинг кредит бериш бўйича тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Лойиҳа ташаббускорларига тижорат банклари томонидан ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбоши ва 6-банди иккинчи ва учинчи хатбошларида кўрсатилган мақсадларга ва шартларда кредитлар бериш мақсадида Агентлик ва тижорат банкининг бош аппарати ўртасидаги бош келишувни тузиш йўли билан Агентлик томонидан тижорат банкларига ресурслар тақдим қилинади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича бўлғуси ҳосил, токзор ва (ёки) ер участкасига бўлган ҳуқуқни гаровга олган ҳолда кафиллик тақдим этади, бунда Жамғарма маблағларининг сарфланиши Жамғарманинг республика бюджетидан ажратиладиган субсидиялардаи ташқари бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади;
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 апрелдаги 203-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2020 й., 09/20/203/0401-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларининг кредитлари Жамғарма маблағлари ҳисобига Агентлик билан келишган ҳолда берилади.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар тижорат банклари орқали фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкаларида берилиши назарда тутилсин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тижорат банки ресурсларнинг фойдаланилмаган ва/ёки тўланмаган қисмини Агентликнинг ҳисобварақларига 3 иш куни мобайнида қайтариб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ушбу Низомнинг 6-банди тўртинчи хатбошида назарда тутилган қарзларни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисобот бериш ва назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Агентлик ҳар бир йўналиш бўйича Жамғарма маблағлари тушиши ва ҳаракатининг алоҳида ҳисобини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Жамғарманинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан олинган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача, йиллик ҳисобот эса кейинги йилнинг 30 январидан кеч бўлмаган муддатда ҳар чоракда тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Жамғарманинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан олинган ва лойиҳа ташаббускорларига ўтказилмаган маблағлари кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланишни назорат қилиш ваколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига грантлар ва субсидиялар бериш бўйича кенгаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходжаев Ж.
—
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Кенгаш раиси
Мустафоев О.
—
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директори, Кенгаш раисининг ўринбосари
Лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари
Салимов У.
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари
Файзибаев О.
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари
Абдуллаев Т.
—
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Пўлатов Ж.
—
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи
Лавозими бўйича
—
вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (молиялаштириладиган лойиҳанинг жойлашган жойига қараб)
Вапаев Н.
—
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари, Кенгаш котиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси грантлари ва субсидиялари ҳисобига лойиҳаларни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

1. Грант ва субсидияларни олиш имконини кўриб чиқиш учун барча зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ҳужжатларни тақдим қилади.
Ташаббус кўрсатиш тартибида
II босқич
Агентлик
Ташаббускорнинг мурожаат ва ҳужжатларини кўриб чиқади ва уларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига грантлар ва субсидиялар бериш бўйича Кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан кўриб чиқиш учун киритади.
3 иш куни мобайнида
III босқич
Кенгаш
Агентлик томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.
1 ой мобайнида
IV босқич
Агентлик
Ташаббускорни Кенгаш томонидан субсидиялар бериш ёки субсидиялар беришни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Қарор қабул қилингандан кейин 1 иш куни мобайнида
V босқич
Агентлик, лойиҳа ташаббускори
Лойиҳани амалга ошириш учун грант ёки субсидия ажратиш тўғрисидаги шартномани тузади.
Кенгашнинг ижобий қарори қабул қилингандан сўнг 3 иш куни мобайнида
VI босқич
Агентлик
Грант ёки субсидия ажратиш тўғрисидаги шартнома шартлари бажарилгандан сўнг маблағлар лойиҳа ташаббускорининг тижорат банкида очилган махсус 22626 ҳисобварағига ўтказилади.
2. Лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун барча кучларни сафарбар қилади.
Шартнома шартларига мувофиқ
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2020 й., 09/20/203/0401-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги узум плантацияларини яратиш бўйича лойиҳа тўғрисида МАЪЛУМОТ
1. Лойиҳа ташаббускори: ___________________________ 2. Яратиладиган узум плантацияларининг умумий майдони: __________ га. 3. Яратиладиган узум плантациялари жойлашган жой: __________________________. 4. Узум навини ўтқазиш режаси: ____________-_____га (масалан, Баян-Ширей — 50 га, Саперави — 10 га, Кишмиш — 10 га). 5. Лойиҳани амалга ошириш муддати: _________ (масалан, 2019 йилкузи). 6. Яратиладиган иш жойи: ___ киши. 7. Лойиҳанинг умумий қиймати — ___________ млн сўм, ундан:
Т/р
Амалга ошириладиган ишлар
Лойиҳанинг умумий қиймати, млн сўм, ундан:
Молиялаштириш манбалари, млн сўм
Лойиҳа ташаббускор-ларининг маблағлари
Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси субсидиялари
Агротехник тадбирлар (жумладан, ер ҳайдаш, чизеллаш, ерни текислаш ва ҳоказо ишларни амалга ошириш)
2.
Тупроққа минерал ўгитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш
3.
Узум ниҳолларини харид қилиш ва уларни ўтқазишни ташкил қилиш
4.
Сув чиқариш учун бурғилаш қудуқлари қуриш
5.
Томчилаб соғориш тизимини жорий қилиш
51.
Ток кўчатларини шпалерга кўтариш
6.
Бошқа харажатлар
ЖАМИ:
Келтирилган маълумотлар ишончли бўлиб биз янги узум плантацияларини яратиш бўйича лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат берамиз.
Ташкилот бошлиғи
_________________________
___________
(Ф.И.О.)
(имзо)
М.Ў.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Лойиҳалаштиришнинг аниқ манбалари кўрсатилмаган лойиҳалар кўриб чиқилмайди.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2020 й., 09/20/203/0401-сон)