Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 март,
269-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 269-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарорининг рус тилидаги матнида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда):
а) 2-иловада:
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Все экспортные контракты, заключенные на бирже, подлежат соответствующей регистрации на бирже или в ее филиале (специализированной торговой площадке) с указанием эквивалента в долларах США по курсу Центрального банка Республики Узбекистан на день заключения контракта. Указанные контракты являются основанием для заполнения грузовых таможенных деклараций»;
18-банддаги «заверенные в Государственном таможенном комитете Республики Узбекистан или его территориальных управлениях» сўзлари чиқариб ташлансин;
20 ва 21-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
22-банддаги «Органы, производящие оформление» сўзлари «Биржи, производящие регистрацию» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) 3-илованинг 7-бандидаги «и постановке на учет в таможенных органах» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржалари савдоларида импорт контрактлар тузиш тартибида:
б) 8-банддаги «божхона органларида» сўзлари «биржада» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 10-банддаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;
г) 11-банднинг биринчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ёки унинг ҳудудий органлари томонидан рўйхатдан ўтказилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августда 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомда:
а) 3-банддан тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
б) 5-банднинг саккизинчи хатбошисидан «Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар шартномани (контрактни) божхона органида ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2011 й., 45-46-сон, 478-модда) билан тасдиқланган «Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисида Вақтинчалик низом 11-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 20 июлдаги 197-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 7-сон, 61-модда):
а) Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати I бўлимнинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) изоҳнинг 1-банди биринчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 631-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2017 й., 33-сон, 860-модда) билан тасдиқланган «Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази тўғрисида низом»нинг 43-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2018 й., 7-сон, 198-модда) 1-илова 2-иловасининг 2-позицияси чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 октябрдаги 829-сон қарорига 2-илованинг 2-позицияси чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/269/2861-сон; 15.05.2020 й., 09/20/283/0587-сон, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон; 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)