27.02.2019 йилдаги 2397-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 27.02.2019 йилдаги 2397-III-сон
Кучга кириш санаси
27.02.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг ваЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси тўғрисидаги Конвенция қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси тўғрисидаги Конвенция қоидаларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С. Отамуратов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 27 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2397-III-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 27 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-517-III-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 27 февралдаги 2397-III/КҚ-517-III-сонли Қўшма қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси тўғрисидаги Конвенция қоидаларини амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл харитаси»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Ижрочилар

I. МДҲ ПА билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш соҳасида

1.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси (бундан буён матнда МДҲ ПА деб юритилади) фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг ўз улуши билан иштирок этиши масаласини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси тўғрисидаги Конвенцияга (бундан буён матнда Конвенция деб юритилади) илова қилинган қўшимча шартларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш.

1. Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси ва Ўзбекистон Республикасининг Минск шаҳридаги элчихонаси томонидан МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши Котибияти билан Конвенцияга илова қилинган қўшимча шартларни ҳисобга олган ҳолда МДҲ ПАда Ўзбекистоннинг иштироки масаласи бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириш.

2019 йил февраль

ТИВ, Молия вазирлиги,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати

2. МДҲ ПА фаолиятини унда Ўзбекистон вакилларини сақлаб туриш учун зарур ҳажмда молиялаштириш учун маблағ ажратиш тўғрисида тегишли ҳукумат қарори лойиҳасини киритиш.

2019 йил март

2.

МДҲ ПА тадбирларида иштирок этиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан Олий Мажлиснинг доим фаолият кўрсатувчи делегациясини шакллантириш.

1. Олий Мажлис делегацияси таркиби бўйича таклифлар тайёрлаш.

2019 йил февраль

Сенати ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, ТИВ

2. Парламент делегацияси таркибини белгиланган тартибда келишиш.

3. Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори билан Олий Мажлис делегацияси таркибини тасдиқлаш.

2019 йил март

4. Олий Мажлис делегацияси таркибини шакллантириш якунлари тўғрисида МДҲ ПА Кенгашини хабардор қилиш.

2019 йил апрель

3.

Парламентлараро Ассамблеянинг 2019 йилдаги иш жадвалини ҳисобга олган ҳолда МДҲ ПА тадбирларида Олий Мажлис делегациясининг иштирок этиши.

1. Ўзбекистон делегациясининг республика манфаатларига жавоб берадиган тадбирлар рўйхатини ва иштирок этиш даражасини аниқлаш.

2019 йил март

Сенати ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, ТИВ

2. Тадбир кун тартиби бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

кун тартиби лойиҳаси келиб тушишига қараб

3. МДҲ ПА тадбирларида Олий Мажлис делегацияси иштирок этиши учун материаллар тайёрлаш ва ташкилий-баённома масалаларини ҳал қилиш.

тадбирдан икки ҳафта олдин

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига фармойиш лойиҳасини киритиш.

тадбирларда Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирок этиши келишилганига қараб

5. Иштирок этиш якунлари бўйича таклифлар киритиш.

жадвалга мувофиқ

II. МДҲ ПА модель қонунлари ва тавсияларни имплементация қилишга қаратилган амалий чора-тадбирларни амалга ошириш

4.

МДҲ ПАнинг 2018 йил 13 апрелдаги 47 — 12-сон қарори билан тасдиқланган «Стратегик прогнозлаштириш ва режалаштириш ҳужжатлари тўғрисида»ги модель қонуни нормаларини миллий қонун ҳужжатларига жорий этиш масаласини ўрганиш.

1. МДҲ ПА модель қонунини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Ўрганиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.

2019 йил март

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги,
бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар

5.

МДҲ ПАнинг 2018 йил 29 ноябрдаги 48 — 7-сон қарори билан тасдиқланган «МДҲ иштирокчи давлатларида оммавий-хусусий шериклик механизмларини ривожлантириш ва қўллаш бўйича» тавсия нормаларини миллий қонун ҳужжатларига жорий этиш масалаларини ўрганиш.

1. МДҲ ПА тавсияларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Ўрганиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.

2019 йил март

Молия вазирлиги,
Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ДСҚ, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар

6.

МДҲ ПАнинг 2018 йил 16 апрелдаги 42 — 12-сон қарори билан тасдиқланган «Аудитор фаолияти тўғрисида»ги модель қонуни нормаларини миллий қонун ҳужжатларига жорий этиш масалаларини ўрганиш.

1. МДҲ ПА модель қонунини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Ўрганиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.

2019 йил апрель

Молия вазирлиги,
Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Давлат активларини бошқариш агентлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар

7.

Таълим сифатини ошириш ва таъминлаш соҳасидаги янги тенденциялар ва ёндашувларни миллий қонун ҳужжатларига жорий этиш масаласини ўрганиш.

Жумладан, МДҲ ПАнинг 2018 йил 29 ноябрдаги 48 — 8-сон қарори билан тасдиқланган «МДҲ иштирокчи давлатларида таълим сифатини ошириш тўғрисида»ги ҳамда МДҲ ПАнинг 2018 йил 13 апрелдаги 47 — 8-сон қарори билан тасдиқланган «Олий малакали илмий, шу жумладан илмий-педагогик ходимларни аттестациядан ўтказиш тўғрисида»ги тавсияларни ўрганиш.

1. МДҲ ПА тавсияларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Ўрганиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.

2019 йил май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат қўмитаси, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар

8.

МДҲ ПАнинг 2016 йил 20 майдаги 44 — 10-сон қарори билан тасдиқланган «Экологик экспертиза тўғрисида»ги модель қонуни ҳамда МДҲ ПАнинг 2018 йил 29 ноябрдаги 48 — 14-сон қарори билан тасдиқланган «Экологик сиёсатни шакллантиришга доир» тавсиялар нормаларини миллий қонун ҳужжатларига жорий этиш масалаларини ўрганиш.

1. МДҲ ПА модель қонунини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Ўрганиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.

2019 йил июнь

Госкомэкология,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар

9.

МДҲ ПАнинг 2016 йил 25 ноябрдаги 45 — 9-сон қарори билан тасдиқланган «Суғурта тиббиёти тўғрисида»ги модель қонуни нормаларини миллий қонун ҳужжатларига жорий этиш масалаларини ўрганиш.

1. МДҲ ПА модель қонунини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Ўрганиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.

2019 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги,
Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар

10.

Туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича МДҲ ПА тавсиялари нормаларини миллий қонун ҳужжатларига жорий этиш масаласини ўрганиш.

Хусусан, МДҲ ПАнинг 2018 йил 29 ноябрдаги 48 — 11-сон қарори билан тасдиқланган «Болалар ва ўсмирлар туризми тўғрисида»ги модель қонунини, МДҲ ПАнинг 2018 йил 29 ноябрдаги 48 — 12-сон қарори билан тасдиқланган «МДҲ иштирокчи давлатларининг туризм соҳасидаги ишчанлик амалиёти нормаларига риоя қилишга доир» тавсияларни ҳамда МДҲ ПАнинг 2018 йил 29 ноябрдаги 48 — 13-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий туристлар ва вақтинчалик ташриф буюрувчилар учун tax free тизими бўйича савдо-сотиқнинг имтиёзли режимларини ўрнатишга доир» тавсияларни ўрганиш.

1. МДҲ ПА модель қонунини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Ўрганиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.

2019 йил август

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ДСҚ, ДБҚ, Молия вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти,

бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар

11.

МДҲ ПАнинг 2014 йил 28 ноябрдаги 41 — 11-сон қарори билан тасдиқланган «Рақобатни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги модель қонуни нормаларини миллий қонун ҳужжатларига жорий этиш масаласини ўрганиш.

1. МДҲ ПА модель қонунини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Ўрганиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.

2019 йил сентябрь

Монополияга қарши қўмита, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги,
Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

12.

МДҲ ПАнинг 2017 йил 27 мартдаги 46 — 10-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат саноат сиёсати тўғрисида»ги модель қонуни нормаларини миллий қонун ҳужжатларига жорий этиш масаласини ўрганиш.

1. МДҲ ПА модель қонунини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Ўрганиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.

2019 йил октябрь

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2019 й., 05/19/2397-III/КҚ-517-III/2792-сон)