ИЛОВА
ИЛОВА
|
Субъект |
Тадбирлар |
Муддат | ||||
|
I. Жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида ва ҳомийлик хайриялари шаклидаги маблағларни жалб этиш | ||||||
|
1-босқич |
Фуқаролар
Фуқаролар |
1. Фуқаролар йиғинининг мақсадларига мос келадиган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш учун ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида маблағ йиғиш бўйича фуқаролар йиғини қарорини қабул қилади. Фуқаролар йиғини қарорига асосан ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида маблағлар жалб этади, ҳомийлик хайрияларини қабул қилади. 2. Жисмоний ва юридик шахслар билан аниқ мақсадларга йўналтирилган ҳомийлик хайриялари бўйича шартнома тузади. 3. Тегишли ҳудудда муайян ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва бошқача шаклда қўллаб-қувватлаш бўйича ихтиёрий беғараз ёрдамлар кўрсатиш ҳақида жисмоний ва юридик шахслар билан шартнома тузади. 4. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайриялари Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг филиалларида очилган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобрақамларида жамлайди. 5. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларини ҳисобини юритади. |
заруратга қараб
заруратга қараб
| |||
|
II. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланиш | ||||||
|
2-босқич |
Фуқаролар йиғини раиси |
1. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашининг қарорини қабул қилади. 2. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан белгиланган мақсадларда фойдаланади. 3. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларини бошқариш ҳамда тақсимлашни амалга оширади. 4. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайриялари, агар бошқа мақсадларга қаратилган бўлмаса ёки хайрия ёрдами кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномаларда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, қуйидаги: кам таъминланган ва эҳтиёжманд бўлган ёлғиз кексалар, ногиронлар, шунингдек, биринчи навбатдаги ҳаётий эҳтиёжини таъминлай олмайдиган кам даромадли, икки ва ундан ортиқ вояга етмаган болалари бор, боқувчиси ногирон ёки меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотган, сурункали касални парвариш қилаётган оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга; маҳаллада табиий, техноген ва экологик хусусиятли талофат кўрган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишга; маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария жиҳатдан тозалаш ҳамда коммунал хизматлар учун тўловларни амалга оширишга; ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш мақсадларига сарфлашни амалга оширади. |
заруратга кўра
| |||
|
III. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланишни назорат қилиш | ||||||
|
3-босқич |
Фуқаролар йиғини раиси Фуқаролар йиғини ҳузуридаги Тафтиш комиссияси |
1. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайриялари мақсадли ишлатилиши тўғрисида фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот бериб боради. 2. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фуқаролар йиғини раиси томонидан мақсадли фойдаланилишини ҳамда тайёрланган ҳисобот ва маълумотларнинг тўғрилигини назорат қилади. 3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма сўровлари бўйича, жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланишнинг исталган босқичида уларнинг мақсадли сарфланишини текширади |
ҳар чоракда
| |||