01.10.2018 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлари ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг амалдаги дипломатик паспортга эга бўлган фуқароларининг кириш ва чиқиш, шунингдек, сафар қилишларига кўмаклашишни истаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Визадан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон давлатининг амалдаги дипломатик паспорти эгалари бошқа Томон давлати ҳудудига кирган санадан бошлаб олтмиш (60) кундан ошмаган муддатда ушбу Томон давлати ҳудудига визасиз кириш, чиқиш, ундан транзит ўтиш ҳамда унда вақтинчалик бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Миллий қонунчиликнинг қўлланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон давлатининг амалдаги дипломатик паспорти эгалари бошқа Томон давлати ҳудудида бўлишлари давомида ушбу Томон давлатининг миллий қонунчилигига, шу жумладан, хорижий фуқароларга нисбатан қўлланиладиган рўйхатдан ўтиш, бўлиб туриш ва ҳаракатланиш қоидаларига риоя қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимдаги бирор қоида 1961 йил 18 апрелдаги Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена Конвенцияси ва 1963 йил 24 апрелдаги Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена Конвенциясида баён қилинган ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қиладиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Тайинловлар учун визалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон давлатининг бошқа Томон давлати ҳудудида жойлашган дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходими ёки ўз мамлакатининг халқаро ташкилотдаги вакили сифатида тайинланган ва амалдаги дипломатик паспортга эга бўлган фуқароси бошқа Томон давлати ҳудудига кириши учун виза олиши талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Томон давлатининг халқаро ташкилот, орган, агентлик ва бошқа ҳар қандай шунга ўхшаш ташкилотлар томонидан ишга ёлланган дипломатик паспорти эгалари бошқа Томон давлатининг ҳудудига расмий ёки шахсий ташрифлар учун киришидан олдин виза олиши талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шартлар дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасалари ходимининг ёки халқаро ташкилотдаги вакилнинг турмуш ўртоғи, фарзандлари ва қарамоғида бўлган ота-оналарига ҳам татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Киришни рад этиш ва тўхтатиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон ўз давлати ҳудудига бошқа Томон давлатининг амалдаги дипломатик паспорти эгаларининг киришини рад этиш ёки бўлиб туриш муддатини чеклаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, башарти мазкур шахс номақбул деб топилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Томон жамоат тартибини сақлаш, миллий хавфсизлик ёки ўз давлати фуқароларининг соғлиғини муҳофаза қилиш сабаби билан мазкур Битимнинг амал қилишини вақтинча, тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйиши мумкин. Тўхтатиб қўйиш бошқа Томон давлати ҳудудига кириб бўлган фуқароларнинг ҳуқуқларига дахл этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар бир-бирларини мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган чоралар кўрилиши тўғрисида 72 соатдан кечиктирмасдан дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳаракатланиш ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон давлати фуқароларининг дипломатик паспортлари бошқа Томон давлати ҳудудига кириш санасида аввал камида 6 (олти) ой муддатга амалда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар мазкур Битим имзолангандан сўнг ўттиз (30) кун мобайнида мавжуд дипломатик паспорт намуналарини, шу жумладан, бундай ҳужжатларнинг батафсил тавсифини дипломатик каналлар орқали алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти Томонлардан бири мазкур Битимнинг амал қилиши давомида дипломатик паспортларни алмаштирса ёки уларга ўзгартириш киритса, ушбу Томон бошқа Томонни ўттиз (30) кун аввал дипломатик каналлар орқали хабардор қилади ҳамда янги паспортлар намуналарини, шу жумладан, унинг батафсил тавсифини тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Паспортни йўқотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон давлатининг амалдаги дипломатик паспорти эгалари бошқа Томон давлати ҳудудида ҳаракатланиш ҳужжатлари йўқолган ёки шикастланган тақдирда ўз давлатининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасини зудлик билан хабардор қиладилар, улар эса ўз навбатида қабул қилувчи давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигини тегишли чоралар кўриш учун хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Паспортлар йўқолган ёки шикастланган тақдирда тегишли Томон давлатининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси янги паспорт ёки йўқолган паспортнинг ўрнини вақтинчалик босувчи бошқа ҳаракатланиш ҳужжатини тақдим этади. Қабул қилувчи Томон давлати ҳудудидан жўнаб кетиш мазкур Битим қоидалари ва қабул қилувчи Томон давлати қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш ва талқин қилишда низо ва келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар уларни учинчи томон ёки халқаро трибуналга мурожаат этмасдан, дипломатик каналлар орқали музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро розилиги билан унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ҳамда мазкур Битимнинг 9-моддасида кўрсатилган тартибда кучга кирадиган алоҳида баённомалар орқали ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Битимнинг кучга кириши, давомийлиги ва тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим номуайян муддатга тузилади ва Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган ички ҳуқуқий процедураларни якунлаганликлари тўғрисида охирги ёзма хабарнома олинган санадан 30 кун ўтгач кунга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Томон мазкур Битимни бошқа Томонга ёзма хабарнома юбориш орқали тугатиши мумкин. Мазкур Битим бошқа Томон бундай хабарномани олган санадан бошлаб тўқсон (90) кундан сўнг тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг тасдиғи сифатида ўзларининг тегишли ҳукуматлари томонидан ўрнатилган тартибда ваколат берилган қуйида имзо чекувчилар мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳли шаҳрида 2018 йил 1 октябрда икки (2) асл нусхада, ҳар бири ўзбек, ҳинд ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир. Талқин қилишда тафовут юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)