1-ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирнинг номи |
Амалга ошириш механизми |
Амалга ошириш муддатлари |
Масъул вазирлик ва идоралар |
|
1. |
Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг Қўшма қарори билан таъсис этилган «Йўл харитаси»нинг ижроси юзасидан мониторинг ўтказувчи ишчи гуруҳнинг Тошкентда аккредитация қилинган дипломатик корпус вакиллари иштирокидаги йиғилишини ўтказиш |
1. «Йўл харитаси» ижроси юзасидан мониторинг ўтказувчи ишчи гуруҳнинг йиғилишини ўтказиш. |
2019 йил январь |
Қонунчилик палатаси, ИҲММ, Адлия вазирлиги, ТИВ, Дин ишлари бўйича қўмита |
|
2. Мамлакатимизда дин ва эътиқод эркинлиги соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги тарқатма материалларни кейинчалик БМТ, ЕХҲТ, ИҲТга аъзо мамлакатлар ўртасида тарқатиш учун тайёрлаш ва ТИВга тақдим этиш. |
2019 йил февраль |
Дин ишлари бўйича қўмита, ИҲММ, Адлия вазирлиги, ТИВ, Халқаро ислом академияси | ||
|
3. ОАВ да кенг ёритиш. |
Доимий |
МТРК, ЎзА, «Дунё» АА, ЭОАВМА | ||
|
2. |
БМТ Бош Ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» бўйича резолюциясига бағишланган халқаро конференция ўтказиш |
1. Конференция концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш. |
2019 йил февраль |
ТИВ, Дин ишлари бўйича қўмита, ИҲММ, Адлия вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар |
|
2. Хорижий иштирокчиларни таклиф этиш. |
2019 йил февраль– март | |||
|
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳасини тайёрлаш ва киритиш. |
2019 йил март | |||
|
4. Конференцияни ташкилий жиҳатдан юксак даражада ўтказиш. |
2019 йил апрель | |||
|
3. |
Ўзбекистонда динлараро бағрикенглик тўғрисидаги концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш |
1. Концепция лойиҳасини тайёрлаш ва келишиб олиш. |
2019 йил февраль — май |
Дин ишлари бўйича қўмита, Адлия вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқалар бўйича қўмита, Халқаро ислом академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Концепция лойиҳасини диний ташкилотларнинг вакиллари иштирокида муҳокама қилиш бўйича давра суҳбати ўтказиш. |
2019 йил июнь | |||
|
3. Концепция лойиҳасини келиб тушган таклифлар ва мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда маромига етказиш. |
2019 йил август–сентябрь | |||
|
4. Концепция лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юбориш. |
2019 йил сентябрь–октябрь | |||
|
4. |
Вашингтон шаҳрида «Диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси» мавзусида Ўзбекистон-Америка семинарини ўтказиш |
1. Тадбир концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш. |
2019 йил июнь — август |
ТИВ, ИҲММ, Адлия вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, алоқадор вазирлик ва идоралар |
|
2. Ўзбекистон томонидан иштирокчилар таркибини белгилаш. |
2019 йил сентябрь | |||
|
3. Семинарни ташкилий жиҳатдан юксак даражада ўтказиш. |
2019 йил октябрь | |||
|
5. |
Давлат органларининг вакиллари учун дин ва эътиқод эркинлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши масалалари бўйича семинар-тренинглар туркумини ўтказиш |
1. Давлат органларининг вакиллари учун семинар-тренинглар ташкил этиш. |
2019 йил июнь — август |
Дин ишлари бўйича қўмита, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ, Олий суд, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ДБА, Халқаро ислом академияси |
|
2. Дин ва эътиқод эркинлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши масалалари бўйича ўқув услубиётини такомиллаштириш, ўқув дастурлари ва қўлланмалари тайёрлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. |
2019 йил сентябрь | |||
|
6. |
Диний ташкилотларнинг вакиллари учун диний таълим масалалари бўйича семинар-кенгашлар туркумини ўтказиш |
1. Диний ташкилотларнинг вакиллари иштирокида семинар-кенгашлар ташкил этиш. |
2019 йил |
Дин ишлари бўйича қўмита, Адлия вазирлиги, Халқаро ислом академияси |
|
2. Диний таълим амалиётини такомиллаштириш бўйича таҳлилий ахборот тайёрлаш. |
2019 йил октябрь |
Халқаро ислом академияси | ||
|
7. |
ЕХҲТ ДИИҲБнинг ҳамда ИИҲОКБнинг дин ва эътиқод эркинлиги масалаларига доир мақолаларини ўзбек тилига таржима қилиш ва нашр этиш |
1. Қуйидаги ҳужжатлар матнларини ўзбек тилига таржима қилиш: Байрут декларацияси ва унинг «Ҳуқуқларга бўлган эътиқод» номли 18 та мажбурияти; Диний жамоаларнинг ва муайян эътиқодларга амал қилувчи жамоаларнинг субъект сифатидаги ҳуқуқларига доир асосий принциплар; Потомак декларацияси ва Ҳаракатлар режаси. |
2019 йил февраль |
ИҲММ |
|
2. Ўзбек тилида мақолалар нашр этиш. |
2019 йил март–апрель |
ИҲММ, ЎзАПИ, Адлия вазирлиги | ||
|
3. Давлат органлари ва диний ташкилотларнинг вакиллари иштирокида тақдимотлар ўтказиш. |
2019 йил давомида |
ИҲММ, Адлия вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита | ||
|
8. |
Кам сонли диний гуруҳларнинг фаолияти масалаларини ўрганиш |
1. Мамлакатимиз аҳолиси ўртасида кам сонли диний гуруҳларнинг фаолияти тўғрисида ижтимоий сўров ўтказиш. |
2019 йил февраль — май |
«Ижтимоий фикр» маркази, МТРК, Республика маънавият ва маърифат маркази, Журналистлар ижодий уюшмаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқалар бўйича қўмита |
|
2. Кам сонли диний гуруҳларнинг фаолиятини идрок этишни кенг жамоатчилик ўртасида, шу жумладан ОАВ имкониятлари ва ижтимоий медиадан фойдаланган ҳолда муҳокама қилиш. |
2019 йил июнь — август | |||
|
3. Кенг жамоатчилик ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров ва муҳокамалар натижаларини умумлаштириш. |
2019 йил сентябрь | |||
|
4. Кам сонли диний гуруҳларнинг фаолияти масалалари юзасидан таҳлилий ахборот тайёрлаш. |
2019 йил октябрь | |||
|
9. |
Ислом динининг маърифатпарварлик эътиқоди ғоясини янада илгари суриш |
1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегациясининг Рамазон рўзаси вақтида АҚШга ташрифи. |
2019 йил май |
Дин ишлари бўйича қўмита, ТИВ |
|
2. «Декларациялар мулоқоти» (Марокаш ва Жакарта) мавзусида халқаро конференция ўтказиш |
2019 йил сентябрь |
Дин ишлари бўйича қўмита, ИИВ, Халқаро ислом академияси |
2-ИЛОВА
|
Саидов Акмал Холматович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, ишчи гуруҳ раҳбари |
|
Матмуратов Батир Джолдасович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
|
Хакимов Раҳим Расулжонович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори |
|
Юнусова Алия Туйгуновна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси |
|
Саидахметова Нилуфар Закиржоновна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси |
|
Назаров Раҳматулла Джурабаевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси |
|
Муҳаммадиев Улуғбек Насриддинович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) |
|
Ташкулов Акбар Джурабаевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари |
|
Акрамов Жасур Касимович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси |
|
Курбанов Рустамбек Джавдатович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси |
|
Пиримқулов Ғуломжон Шодмонқулович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро-гуманитар ташкилотлар бошқармаси бўлими бошлиғи |