Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2021 26.03.2019 йилдаги 252-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июндаги 366-сонли «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида« 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармонини ижро этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимларининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбаларининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) марказий аппаратида 25 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимларида (кейинги ўринларда ҳудудий бўлимлар деб аталади) 70 нафар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирига, зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентликнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлимлари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан таъминланадиган Республика стоматология поликлиникасини ва Республика марказий маслаҳат-диагностика поликлиникасини давлат унитар корхоналари этиб қайта ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«DOTS» марказининг вазифалари, функциялари ва мажбуриятларини Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказига берган ҳолда уни тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолиятини ташкил этиш қайта ташкил этилган Республика стоматология поликлиникаси, Республика марказий маслаҳат-диагностика поликлиникаси, шунингдек, тугатилаётган «DOTS» марказини молиялаштиришга ажратилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича, тегишли равишда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбалари ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорига 9а, 10а, 11а ва 12а-иловаларда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидан Агентлик тасарруфига белгиланган тартибда ўтказилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-иловага мувофиқ тиббий-ижтимоий муассасалар, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мурувват» ва «Саховат» интернат-уйларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбаларини кенгайтириш юзасидан икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази тузилмасидаги Уруш ва меҳнат фахрийларини санаторияда соғломлаштиришни ташкил этиш бўлими унинг функцияларини ва 4 та штат бирлигини Агентликка берган ҳолда тугатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Агентлик билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг марказий аппарати учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Автобазаси учун назарда тутилган автотранспорт воситалари лимитлари доирасида 2 та бириктирилган енгил автотранспорт ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик марказий аппаратини зарур назарий билимларга ва амалий кўникмаларга эга бўлган, Агентликка юкланган вазифаларни профессионал даражада бажаришни таъминлай оладиган юқори малакали мутахассислар билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ҳудудий тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари ва туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбалари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари ва туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбаларини тегишли равишда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларида ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида зарур шароитлар яратиб, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни, уларнинг жисмоний имкониятларини инобатга олган ҳолда текин жойлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Агентлик марказий аппаратига транспорт коммуникациялари қулай, шунингдек, хизмат кўрсатиладиган контингент — кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, зарур шароитларга эга бўлган бино ажратиш тўғрисида таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги асосли ҳисоб-китоблар бўйича моддий-техник базани шакллантириш учун зарурий жиҳозлар, мебел, офис ва компьютер жиҳозлари, ташкилий техника ва ахборот-коммуникация технологиялари харид қилиш, шунингдек, бинони таъмирлаш учун Агентликка маблағлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликнинг буюртманомаси бўйича уни белгиланган тартибда тегишли алоқа турлари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 26 марта,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
252-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 252-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 252-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг марказий аппарати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимлари сони — 25 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 252-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимларининг намунавий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимлари сони — 5 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 70 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 252-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбаларининг намунавий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимлари сони — 1 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспектор ходимларининг сони — 2-3 нафар (вилоят бошқарувидаги шаҳарлар ва Тошкент шаҳрининг 10 та туманида — 3 нафардан, қолган туман ва шаҳарларда — 2 нафардан).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 195 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспектор ходимларининг сони — 412 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйида хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар сони — 2003 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 252-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикасининг Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарорларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилот ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентлик ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тузилмавий бўлинмалари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган низомларга мувофиқ ўз фаолиятини амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентлик тузилмасига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлимлар деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбалари (кейинги ўринларда — шуъбалар деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун «Мурувват» ва «Саховат» интернат-уйлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика санаторийлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитиция қилиш ва протезлаш ҳудудий марказлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тузилмасига кирадиган ташкилотлар ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланадиган низомлар ва уставларга мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ҳузурида юридик шахс ҳисобланмайдиган, Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб — қувватлаш жамғармаси ва бюджетдан ташқари «Мурувват» ва «Саховат» интернат-уйларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу жамғармалар маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агентлик мустақил юридик шахс бўлиб, банк ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ёзилган муҳр ва бланкага эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматларни янада такомиллаштириш ва мувофиқлаштиришга қаратилган тиббий-ижтимоий ёрдамнинг ягона сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронликни белгилашнинг кенг қамровли ягона тизимини яратиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий муассасаларнинг кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳтож шахсларни протез-ортопедик буюмлар ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш ва уларни мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматларни янада такомиллаштириш ва мувофиқлаштиришга қаратилган тиббий-ижтимоий ёрдамнинг ягона сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига манзилли тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ривожлантиришга оид давлат ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда ва уни амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган янги услуб ва ижтимоий технологияларни татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексалар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдамнинг янги шакл ва механизмини татбиқ этиш, тиббий-ижтимоий экспертиза, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларини реабилитация қилиш фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ногиронликни белгилашнинг кенг қамровли ягона тизимини яратиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий экспертиза хизматини бошқаради, ногиронлик ҳолати, динимикаси ва унга олиб келадиган омилларнинг тизимли таҳлилини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронликнинг олдини олиш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий реабилитация ва тиббий-ижтимоий ёрдам чораларини амалга ошириш соҳасида комплекс дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ногиронлик белгилаш тартибини такомиллаштиришда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни якка тартибда реабилитация қилиш дастурлари бажарилишига ва ногиронлиги бўлган шахслар организми ҳаёт фаолияти ёки функцияларини тўлиқ ёки қисман тиклаш асосида ушбу тадбирларнинг самарадорлигини баҳолашга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахслар ва кекса ёшдаги фуқаролар учун инфратузилма ва жамоат транспорти объектларидан қулай фойдаланишни таъминлайдиган шаҳарсозлик соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантиришда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тиббий-ижтимоий муассасаларнинг кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолияти билан боғлиқ қонунчиликда белгиланган ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига имтиёзлар, санаторий-курортда соғломлаштириш учун йўлланмалар, техник ва махсус реабилитация воситаларини тақдим этиш соҳаси фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг янги шакл ва механизмларини татбиқ этиш бўйича тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро этувчи ҳокимият органлари биргаликда ёлғиз кекса фуқаролар, ногиронлиги бўлган шахслар ва давлат кўмагига муҳтож аҳолининг бошқа гуруҳларига ижтимоий — маиший хизмат кўрсатишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий муассасаларда яшайдиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга маиший, тиббий ва маданий хизмат кўрсатишни ташкил этади, мазкур муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйида ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш бўйича ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам дастурларини молиялаштириш учун маблағларни жалб этишга оид ишларда нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини татбиқ этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахслар ва уларни парваришлаш учун махсус ҳаракатланиш воситалари, мосламалари, бошқа реабилитациянинг техник воситаларига эҳтиёжни аниқлайди ва уларни ишлаб чиқаришга буюртмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган ва бошқа муҳтож шахсларга протез-ортопедия ёрдамини ташкил этиш, вазирликлар, муассасалар ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, уларни тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш, уларнинг янги турларини ишлаб чиқариш бўйича ишларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган ва бошқа муҳтож шахсларга бепул бериладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари рўйхатини кенгайтириш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган ва бошқа муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ишлаб чиқарилган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари сифатини яхшилаш ва турларини кўпайтириш, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришга халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш ва уларни мувофиқлаштириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларида ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реабилитация қилиш ва протезлаш марказларини замонавий диагностика, даволаш ва реабилитация ускуналари билан жиҳозлаш орқали унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни якка тартибда реабилитация қилиш дастурларини ишлаб чиқиш тартиби, улар реабилитациясининг якка тартибдаги дастурини амалга ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказлари ва даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси бўйича чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси масалалари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одам савдосидан жабрланганларга ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича манзилли чораларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одам савдоси оқибатида жабрланган фуқароларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси ва кейинчалик ижтимоийлашуви бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича давлат ва бошқа ташкилотлар ишини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ваколатига кирадиган ҳужжатлар, статистик маълумотлар, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар ва бошқа ахборотларни ўзга вазирлик, идора ва муассасалардан сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий ёрдам бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда малакали ходимларни тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасида мақсадли давлат дастурларининг бажарилишини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка юкланган вазифалар доирасида давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат, лойиҳа ташкилотлари, илмий-тадқиқот муассасалари, халқаро ташкилотларнинг юқори малакали ходимларини ва мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий ёрдам мутахассислари малакасини ошириш дастурларига киритиш учун таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий ёрдам муаммолари бўйича илмий-услубий ва ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва нашр этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этилаётган таҳлилий ҳужжатларнинг холисоналиги ва комплекслилиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Агентлик фаолиятини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агентлик бевосита Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан назорат қилинади ва мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агентликни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бир нафар ўринбосарга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори мақоми, маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агентлик директори ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Агентлик фаолияти юзасидан умумий бошқарувни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Агентлик ходимлари, ҳудудий бўлимлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳудудий бўлимлар раҳбарлари ҳисоботларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирига қуйидагиларни киритади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ёки лавозимдан озод этиш тўғрисидаги тақдимномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида тақдимномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, ўз ўринбосари, Агентлик, ҳудудий бўлимлар ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва жавобгарлик даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ўз ваколати доирасида Агентлик фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича Агентлик ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларининг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Агентликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга мувофиқ бошқа ишларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Агентлик директори бўлмаган тақдирда унинг ваколатларини директор ўринбосари бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агентлик ҳудудий бўлимларини Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқлар бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофазаси бўйича тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тиббий-ижтимоий хизмат ҳудудий бўлимлари бошлиқлари, Агентликка идоравий мансуб бўлган республика ташкилотлари раҳбарлари, Агентликнинг ҳудудий бўлимларига идоравий мансуб бўлган «Мурувват» ва «Саховат» интернат-уйлари раҳбарлари, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар раҳбарлари, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш вилоят марказлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Агентликнинг ўз тузилмавий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агентликнинг ўз ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Агентлик марказий аппаратининг тузилмавий бўлинмалари, ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда ишлаган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқларни ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказадилар ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларининг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборадилар ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширадилар ва ўрганадилар, натижаларини умумлаштирадилар, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқадилар ва қабул қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қиладилар, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўрадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Агентлик ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг иштирокини ташкил этадилар, ҳимояга муҳтож фуқаролар тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 252-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги тасарруфига ўтказилаётган муассасалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/Р

Муассасалар номи

Муассаслар сони

Муассасаларнинг жойлашган жойи

1.

Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун «Саховат» интернат-уйлари

6

Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятлари

2.

Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати

1

Тошкент шаҳри

3.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун «Мурувват» интернат-уйлари

20

Қорақалпоғистон Республикаси (2), Андижон (2), Бухоро (2), Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё (2), Сирдарё (2), Тошкент, Фарғона (2), Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри

4.

Ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат-уйлари

6

Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри (2)

5.

Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар

3

Жиззах, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳри

6.

Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика санаторийлари

5

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари

7.

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази

1

Тошкент шаҳри

8.

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказлари

10

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари

9.

Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси

1

Тошкент шаҳри

10.

Бош тиббий-меҳнат экспертиза комиссиялари

14

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри

11.

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази

1

Тошкент шаҳри

Муассасаларнинг жами сони:

70

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2019 й., 09/19/252/2848-сона)