Ҳужжат кучини йўқотган 18.06.2026 25.03.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3145
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи, 25.03.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3145
Кучга кириш санаси
01.01.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 18.06.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (10-сонли БҲС) «Алмашув операцияларидан олинадиган даромадлар»ни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3145]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 13 майдаги 363-сонли «Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (19-сонли БҲС) «Даромад»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3857, 18.06.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (10-сонли БҲС) «Алмашув операцияларидан олинадиган даромадлар» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ 2020 йил 1 январдан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 5 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-сон

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 5 февралдаги 12-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (10-сонли БҲС) «Алмашув операцияларидан олинадиган даромадлар»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (10-сонли БҲС) «Алмашув операцияларидан олинадиган даромадлар» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг (бундан буён ташкилотлар деб юритилади) алмашув операцияларидан олинадиган даромадлар ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алмашув операциялари — бир ташкилот бошқа ташкилотдан активлар ёки хизматларни (ишларни) қабул қилиши ёки мажбуриятларни бажарилишида, унга худди шу миқдордаги активлар (пул маблағлари, товарлар, ишлар, хизматлар) билан алмашуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алмашув операциясининг ҳақиқий қиймати — тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алмашув бўлмаган операциялар — актив ёки хизматларнинг (ишларнинг) ташкилот томонидан ёки ташкилотга бепул ёхуд бошқа мажбуриятларсиз берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугалланганлик фоизи бўйича ҳисоблаш усули — алмашув операциясидан олинган даромадларнинг ҳисобот даврида тугалланганлик даражаси (фоизи) бўйича тан олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғри чизиқли ҳисоблаш усули — белгиланган давр мобайнида кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) натижасида олинган даромадларнинг бир маромда, тенг улушларда тан олиниши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Стандарт ҳисоблаш методи асосида молиявий ҳисоботларни тузувчи ва тақдим қилувчи ташкилотларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушган даромадлари ҳамда ташкилот активларидан фойдаланиш натижасидан юзага келадиган фоизлар, лицензия йиғимлари ва дивидендлар бўйича алмашув операциялари натижасида олинадиган даромадларнинг ҳисобини юритишда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Стандартдан қуйидагилардан тушадиган даромадларнинг ҳисобини юритишда фойдаланилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ижара шартномасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) асосий воситаларни сотишдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инвестициялар натижасида олинадиган дивидендлардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) суғурта шартномаларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг жорий нархи ўзгаришидан ёки уларнинг сотилишидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) жорий активларнинг қиймати ўзгаришидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) биологик активлар ҳақиқий қийматининг ўзгаришидан ва дастлабки ҳисобга олишдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) фойдали қазилмаларнинг қазиб олинишидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Даромадлар ва уларни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Даромадлар ташкилотнинг фойдасига олинадиган ёки олиниши кутилаётган иқтисодий фойдадан бўлган ялпи тушумларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори турувчи ташкилот ҳамда Ҳукумат топшириғига асосан ундирилган зарар суммаси ташкилот учун иқтисодий фойда ҳисобланмайди ҳамда ушбу тушумлар активларнинг ошиши ёки мажбуриятларнинг камайишига олиб келмайди. Шу сабабли, улар даромад таркибидан чиқариб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда олинган ёки олиниши кутилаётган тушумларнинг ташкилотга комиссия ёки улуш сифатида қоладиган қисми даромад сифатида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Молиялаштиришдан келиб тушган маблағлар даромад сифатида эътироф этилмайди ҳамда бевосита молиявий ҳисоботларнинг актив ва мажбуриятлар қолдиғи йиғиндиси сифатида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Товарлар ёки хизматлар хусусиятига ва қийматига кўра бир хил бўлган товарлар ёки хизматларга алмаштирилганда, бундай операциялар даромад келтирувчи операциялар деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алмашув операциясидан олинган даромад товар ёки хизматнинг ҳақиқий қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Даромадлар тушганда ёки тушиши кутилаётганда ҳақиқий қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Харажатнинг ўрнини қоплаш пул маблағлари ёки унинг эквиваленти кўринишида бўлади, бунда даромад суммаси олинган ёки олиниши кутилаётган пул маблағлари ёхуд унинг эквиваленти ҳисобланади. Агар, пул маблағлари ёки унинг эквиваленти тушиш вақти кечиктирилган бўлса, ундан олинадиган даромаднинг ҳақиқий қиймати номиналда белгиланганидан кўра пастроқ бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Алмашув операциясидан ҳосил бўладиган даромадлар миқдори хизматлар ва активлардан фойдаланувчилар ёки харидорлар билан ташкилот ўртасида битимга асосан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Алмашув операцияси ҳисобланмаган мақсадли тушумлар ташкилот томонидан тан олинган соф актив қийматининг ўсиши ҳисобида баҳоланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот келиб тушган даромадни мажбурий тўлов ёки солиққа тортилмайдиган тушум сифатида қабул қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кўрсатиладиган хизматни (бажариладиган ишни) ишончли баҳолаш имконияти мавжуд бўлганда, ундан олиниши кутилаётган даромад ушбу хизмат кўрсатиладиган (иш бажариладиган) ҳисобот даврида тугалланган деб ҳисобга олиниши керак. Кўрсатиладиган хизмат (бажарилган иш) қуйидаги шартлар бажарилганда ишончли деб баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) даромад миқдори ишончли деб ҳисобланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) алмашув операциясидан тушадиган даромад ташкилотга келиб тушиш эҳтимоли бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳисобот даврида алмашув операциясининг тугалланишини ишончли баҳолаш имкони бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) алмашув операцияси ва унинг тугалланиши билан боғлиқ бўлган харажатларни аниқ баҳолаш имкони бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Амалга оширилган ҳар бир алмашув операцияси ташкилот томонидан алоҳида тан олиниши лозим. Бунда ташкилот даромадни тугалланганлик фоизи методи асосида тан олади. Алмашув операциясининг моҳиятини кўрсатиш мақсадида, унинг алоҳида ажратилган қисмлари тан олиниши мумкин (мисол учун, товар қиймати келажакдаги хизмат қийматини ўз ичига олган бўлса, бу қиймат кейинги ушбу товарга хизмат кўрсатилган даврга ўтказилиб, ушбу даврдаги даромад деб тан олинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот томонидан бир ёки бир нечта амалга оширилган алмашув операциялари умумий тарзда тан олиниши мумкин (мисол учун, ташкилот бир товарни сотишга ва уни кейинчалик қайта сотиб олиш шарти билан иккита шартнома тузиши мумкин, бунда бу товарнинг фойдалилик қиймати анча пасаяди ва бундай ҳолатда иккита операция ҳам бир пайтда кўриб чиқилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Даромад сифатида тан олинган маблағларни қабул қилиш бўйича ноаниқликлар келиб чиқса, қайтарилмаган ёки қайтариб олиниши эҳтимоли мавжуд бўлмаган пул миқдори харажат сифатида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Алмашув операцияларининг тугалланганлик даражаси турли методлар орқали аниқланиши мумкин. Бунда ташкилотлар кўрсатилган хизматларни ишончли баҳолашга имкон берувчи методдан фойдаланади. Операцияларнинг тугалланганлик даражасини аниқлашда, операциянинг хусусиятига қараб қуйидагилар инобатга олиниши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган ишлар бўйича ҳисобот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ иш ҳажмига нисбатан маълум муддатгача тугатилган ишнинг фоиз миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битим бўйича умумий ҳисобланган харажатларнинг ҳисобот санасигача қопланган харажати. Ҳисобот санасига қадар ҳисобланган харажатларга мазкур муддатгача кўрсатилган хизматлар бўйича қилинган харажатлар киради. Келишув бўйича жами баҳоланган харажатларга кўрсатилган ёки кўрсатилиши кутилаётган хизматлар бўйича харажатлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алмашув операциясидан келиб тушадиган оралиқ тўловлар ва аванслар кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) тўлиқ миқдорини белгиламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Маълум бир давр мобайнида бир неча маротаба хизмат кўрсатилганда (ишлар бажарилганда), улардан келиб тушган даромадлар тўғри чизиқли ҳисоблаш усули асосида тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хизмат кўрсатишни назарда тутувчи алмашув операциясининг кутилаётган натижасини ишончли баҳолаш имкони бўлмаганда, даромад қопланган харажатлар кўламига тенг миқдорда тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Алмашув операцияси амалга оширилишининг бошланғич босқичида ушбу операциянинг келажакдаги натижаси баҳоланиши керак. Ташкилот томонидан алмашув операциясини амалга ошириш учун қилинган харажатларнинг қопланиши кутилаётган миқдори аниқланади ҳамда ушбу харажатларнинг қопланиши кутилаётган даражаси тан олинади. Алмашув операциясининг келажакдаги натижасини ишончли даражада баҳолаш имконияти мавжуд бўлмаганда даромад тан олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қилинган харажатларни қоплаш эҳтимоллиги бўлмаган тақдирда, улар зарар сифатида тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Алмашув операциясидан олинадиган даромадларнинг тан олиниши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хизмат кўрсатишдан (ишни бажаришда) олинадиган даромадларни тан олиш шартлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот сотиб олувчига товар эгалиги билан боғлиқ бўлган фойда ва таваккалчиликларни ўтказганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотда эгалик қилиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромад кўлами ишончли баҳоланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотга операция билан боғлиқ иқтисодий фойда тушганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қилинган ёки қилиниши кутилаётган харажатлар ишончли баҳоланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фоизлар, лицензия йиғимлари ва дивидендлар бўйича алмашув операцияларидан тушадиган даромадларнинг тан олиш шартлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дивидендлар ёки уларнинг эквивалентлари — акциядорлар ёки ташкилотнинг ушбу дивидендлар ёки уларнинг эквивалентларини олиш ҳуқуқига эгалиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоизлар — активларнинг вақтга мутаносиб равишда ҳақиқий даромадлилиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
роялти ва лицензион тўловлар — шартнома талаблари бажарилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ташкилот эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ таваккалчиликларни ўзида сақлаб қолганда, бундай операция сотиш операцияси ҳисобланмайди ва у билан боғлиқ даромад тан олинмайди. Ташкилот эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ хавфларни турли сабабларга кўра қуйидаги ҳолларда ўзида сақлаб қолиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромаднинг тушиши сотилган товарларнинг харидор томонидан қайта сотилишидан тушган даромадга боғлиқ бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олди-сотди шартномада кўрсатилган сабабга кўра харидор олди-сотди шартномасини бекор қилса ва ташкилотнинг фойда олиш эҳтимоллиги йўқ бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Фоизлар, лицензия тўловлари ва дивидендлар бўйича алмашув операцияларидан тушадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ташкилотларнинг активларидан бошқа шахслар томонидан фойдаланиши қуйидаги кўринишдаги даромадларни келтириб чиқаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоизлар — ташкилотнинг пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти ҳисобланган воситалардан фойдаланганлик учун ёки ташкилотга тегишли бўлган пул маблағлардан фойдаланганлик учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
роялти — ташкилотнинг номоддий активларидан фойдаланганлик учун (мисол учун, патентлар, савдо белгиси, муаллифлик ҳуқуқи ва дастурий таъминотлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот таъсисчи ҳисобланган юридик шахснинг фойдасини тақсимлашдан келиб чиққан бошқа даромадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ташкилотнинг активларидан фойдаланишдан бошқа шахсларга тушадиган фоиз, роялти, дивиденд ва бошқа даромадлар Стандартнинг 18-бандига асосан тан олиниши керак. Бунда ушбу даромадлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция билан боғлиқ иқтисодий фойда ташкилотга келиб тушиш эҳтимоллиги бўлганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромад миқдорини ишончли баҳолаш имконияти мавжуд бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Инвестиция киритилмасдан ҳисобланган, бироқ ушбу инвестиция бўйича фоизлар тўланмаган ҳолларда, ундан олинган фоизлар икки давр (инвестиция киритилишидан олдин ва унинг киритилишидан кейинги давр) бўйича тақсимланади, бунда инвестиция киритилгандан кейин тушган фоизлар даромад сифатида тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Даромад операциялар билан боғлиқ бўлган иқтисодий фойда ташкилотга келиб тушиши эҳтимоли бўлган ҳолатларда тан олинади. Даромадга киритилган суммани ундириш бўйича ноаниқлик мавжуд бўлганда, қайтарилмаган ёки олиш мумкин бўлмаган сумма харажат сифатида тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ахборотни очиб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ташкилот томонидан қуйидаги маълумотлар очиб берилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) даромадларни тан олиш учун қабул қилинган ҳисоб сиёсатини, шу жумладан хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ операциянинг тугалланганлик даражасини аниқлаш учун қўлланган метод;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳисобот даврида тан олинган ҳар бир аҳамиятга эга даромадлар тоифасининг кўлами, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоизлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
роялти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дивидендлар ёки уларнинг эквивалентидан келиб тушувчи даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳар бир аҳамиятга эга даромад тоифасига киритилган товарлар ва хизматлар (ишлар) алмашувидан даромадлар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/3145/2809-сон)