Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
қарори
2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3083-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 2 октябрдаги 9-мб-сонли «2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3083-5, 04.11.2019 й.) асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 8 октябрдаги 6-мб-сон қарори (рўйхат рақами 3083, 2018 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2018 й., 10/18/3083/2143-сон) билан тасдиқланган 2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. БЕГАЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 28 февраль,
1-мб-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 28 февралдаги 1-мб-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 14-илова мазкур ўзгартиришларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2. 15-илованинг I бўлими мазкур ўзгартиришларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
3. 40-илова мазкур ўзгартиришларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига киритилаётган ўзгартиришларга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот (14-илова)
2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига киритилаётган ўзгартиришларга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот (15-илованинг I бўлими)
2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига киритилаётган ўзгартиришларга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот (40-илова)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/3083-1/2810-сон)