18.03.2019 йилдаги ПҚ-4242-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда республикада ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий заиф қатламига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни кучайтиришга қаратилган изчил чоралар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар учун ахборот ресурслари ва давлат тезкор оператив хизматлар билан алоқа ўрнатиш имкониятларини тўлиқ таъминлаш орқали мавжуд шароитларга мослаштириш тизимини янада такомиллаштириш зарурияти мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларнинг жамиятга тўлиқ ижтимоий интеграциясини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий заиф қатламига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек ушбу тоифадаги шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 1 июлдан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш диспетчерлик хизматини ташкил этиш (кейинги ўринларда — Диспетчерлик хизмати) тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Диспетчерлик хизматининг асосий вазифаси этиб эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар, шунингдек уларнинг вакиллари томонидан техник воситалар (видео қўнғироқлар, матнли хабарлар, махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда қўнғироқлар ва бошқалар) орқали бўладиган мурожаатларга шошилинч оператив хизматларнинг (101, 102, 103, 104, 1050) кечаю кундуз, тезкор жавоб беришларини мувофиқлаштирган ҳолда таъминлаш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диспетчерлик хизмати ходимлар таркиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қўшимча ажратиладиган дастлабки 10 штат бирлиги ҳисобига тўлдирилади (бир нафар сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчи ва 9 нафар хизматчи) ва кейинчалик тушадиган хабарлар ҳамда мурожаатлар ҳажмига қараб уларнинг сони 22 нафаргача етказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диспетчерлик хизматини дастлабки техник жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлари (сервер ускуналари, компьютер техникаси ва оргтехника, дастурий таъминот) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диспетчерлик хизматини жорий таъминлаш ва молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига зарур бўлганда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, мазкур банднинг иккинчи хатбоши талабларини инобатга олиб, Диспетчерлик хизматининг белгиланган штат бирлигига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон карлар жамияти билан биргаликда бир ой муддатда Диспетчерлик хизматини юкланган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир мутахассислар билан тўлдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига имо-ишора тилида сўзлашадиган мутахассислар орасидан номзодларни тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларнинг шахсий маълумотлари электрон базасини яратишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Диспетчерлик хизматининг регламентини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Диспетчерлик хизматининг фаолияти учун керакли бўлган техник жиҳозланишини (сервер ускуналари, компьютер техникаси ва оргтехника, дастурий таъминот) таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Диспетчерлик хизмати фаолиятининг хусусиятларини инобатга олиб, тўлиқ фаолият кўрсатишини таъминлаш учун жойлаштириш, жиҳозлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларга шошилинч оператив хизматлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан мобил алоқа сервисларидан фойдаланиш бўйича бепул хизмат кўрсатиш имконини берувчи ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини ёритиш бўйича мақолалар ҳамда мавзуга оид кўрсатувларни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4242-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2019 й., 07/19/4242/2783-сон)