Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга доир айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июлдаги 514-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳузурида ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармалари тугатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг юридик шахсни ташкил этмасдан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ташкил этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 11 март,
207-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 мартдаги 207-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/354/0593-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 137-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 45-модда) билан тасдиқланган Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди:
а) «ҳисобидан» сўзидан сўнг «пул таъминоти жамғармаси доирасида» сўзлари қўшилсин;
б) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлардан бир марталик ушланадиган пул маблағлари молия йили якунигача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ихтиёрида қолдирилади ва пул таъминоти тўловлари учун сарфланади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июлдаги 514-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 169-модда):
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг юридик шахсни ташкил этмасдан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилсин»;
3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ДЙҲХХ ходимлари томонидан солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаи ҳисобланади, махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 09/19/207/2754-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/354/0593-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)