Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2456-4]
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 175-сон буйруғи (рўйхат рақами 2456, 2013 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 4 март,
50-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 4 мартдаги 50-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган қўшимчалар
1. 89-банд «гиёҳвандлик воситалари» деган сўзлардан кейин «, уларнинг аналоглари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 1-илованинг 5-банди «гиёҳвандлик воситалари,» деган сўзлардан кейин «уларнинг аналоглари,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Бош прокурор О. МУРОДОВ
2019 йил 3 март,
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2019 йил 3 март,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
2019 йил 3 март,
Олий суд раиси К. КАМИЛОВ
2019 йил 3 март,
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/2456-4/2743-сон)