Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
буйруғи
Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 6 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1401-4]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 30 январдаги 230-сонли ««Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1401-5, 07.02.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2004 йил 16 августдаги 101-сон буйруғи (рўйхат рақами 1401, 2004 й., 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 34-35-сон, 398-модда) билан тасдиқланган Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 февраль,
21-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 27 февралдаги 21-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1 ва 2-иловалардан «М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 3-иловада:
«Бош бухгалтер (бухгалтер)» деган сўзлар «Бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс (бухгалтер)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 10/19/1401-4/2716-сон)