20.08.2018 йилдаги ПҚ-3913-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича қабул қилинаётган чораларга қарамай, меҳнат жараёнида фуқароларнинг иш қобилияти ва соғлиғини сақлашга, хавфсизлигини таъминлашга, иш берувчилар билан ходимлар ўртасидаги мувозанатли меҳнат муносабатларини кўллаб-қувватлашга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларга барҳам беришнинг ҳамон имкони бўлмаётганлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Охирги уч йилда ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисалар сони 1 214 тани ташкил этди, шулардан 241 тасининг оқибати ўлим билан тугаган, 21 мингдан зиёд фуқаролар меҳнат ҳуқуқлари бузилганлиги ва мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги тўғрисида мурожаат этганлар. Айниқса мазкур муаммолар иқтисодиётнинг норасмий секторида ҳамон кескинлигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқий инспекцияси ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси давлат инспекцияларининг ташкилий тузилмаси, ваколатларни кўллаш самарадорлиги ва умуман уларнинг фаолияти, шунингдек, улардаги инспекторларнинг касбий малакаси ва даражаси фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатини муҳофаза қилиш масалаларини тизимли асосда кенг қамровли ҳал этиш имконини бермаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашда, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, мажбурий меҳнатга йўл қўймасликда ва унга тўлиқ барҳам беришда, меҳнат муносабатлари доирасида ходимлар ва иш берувчиларга маслаҳат ва услубий ёрдам беришда меҳнат органлари салоҳиятини янада кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тугатилаётган Давлат меҳнат ҳуқуқий инспекцияси ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси давлат инспекциялари негизида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инспекциянинг асосий вазифалари этиб куйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар ташкилотлар томонидан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя этиш, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларининг сабабларини доимий таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат тўғрисидаги битимлар ва локал ҳужжатлар, иш берувчиларнинг меҳнат муносабатлари масалаларига доир буйруқлари қонун ҳужжатларига мувофиқлигини тизимли таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат, аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган меҳнат муносабатлари субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва доимий мониторингини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш сифати устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланиш, шунингдек, барча турдаги транспортлардан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланиш алоқа воситалари ҳамда ахборотлардан фойдаланиш учун шароитлар яратиш юзасидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва унга тўлиқ барҳам бериш чораларини, шу жумладан, айбдор бўлган мансабдор шахсларни қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш йўли билан ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни кўллаш ва риоя этиш масалалари бўйича ходимлар ва иш берувчиларга, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларига маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатланиш ҳолатларининг олдини олиш борасида профилактика ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш зарурлиги бўйича юридик ва жисмоний шахслар ўртасида кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, фуқароларнинг муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитларига доир ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Инспекция ходимларини текширишлар ўтказишга жалб қилишнинг чекланган муддати бир ойда кўпи билан 10 иш кунини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекциянинг олий юридик маълумотли инспекторлари давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларига тенглаштирилади, уларга адлия органларининг даражали унвонларини бериш тартиби татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инспекцияга жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари, давлат солиқ хизмати органларининг ёзма мурожаатлари асосида махсус ваколатли органлар билан олдиндан келишувни амалга оширмаган ҳолда ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар ташкилотлар томонидан аҳоли бандлиги, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан режадан ташқари қисқа муддатли текширишларни ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширишларни ўтказиш муддати бир иш кунидан ошмаслиги керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текшириш жараёнида Инспекция ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик, шунингдек. текшириш предметига боғлик бўлмаган бошқа ҳар қандай фаолиятига аралашишларига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг асосий фаолият йўналиши этиб банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, белгиланган тартибда хорижга вақтинчалик ишга жойлашиш учун кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш мақсадида масъулияти чекланган жамият шаклидаги банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатувчи «Ишга марҳамат» мономарказини Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида тажриба сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2020 й., 07/20/4804/1173-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилаётган касб-ҳунар коллежлари ва уларнинг ҳузурида ташкил этилаётган касбга ўқитиш марказлари ишини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва ўқув-методик таъминлаш учун масъул бўлган бош муассаса этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ тузилмасида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган Касб-ҳунар-техник ўқитишни ташкил этиш бошқармаси 5 та штат бирлигидан иборат таркибда ташкил қилинсин. Марказ директорининг меҳнатига ҳақ тўлаш даражаси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бошқарма бошлиғи, касб-ҳунар-техник ўқитишни ташкил этиш бўйича бошқарма ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш даражаси эса вазирлик ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш даражасига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг янгиланган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 60 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ;.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Куйидаги муҳим вазифаларни амалга ошириш назарда тутилаётган «Хавфсиз ва ҳимояланган меҳнат» чора-тадбирлар дастури — «Йўл харитаси» 6-иловага мувофиқ мақуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари ва тавсияларига мувофиқ фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликлари, меҳнат муҳофазасига оид норматив-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада халқаро стандартлар ва хавфсизлик усулларини ва меҳнат муҳофазасини бошқариш тизимини, шу жумладан «Жароҳатланишга барҳам бериш» концепциясини, Меҳнат муҳофазасини бошқариш тизимини жорий қилиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказининг фаолиятини тубдан кучайтириш, шунингдек, меҳнат органлари ходимларининг фаолиятига замонавий усулларни жорий этиш орқали уларнинг касбий даражасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат муҳофазаси ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича аҳоли ва иш берувчиларнинг хабардорлигини ошириш, аҳоли билан доимий мулоқотни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ўз фаолиятида самарадорликнинг энг юқори кўрсаткичларини таъминлаётган ходимларга уларнинг лавозим маошининг икки баравари миқдорида шахсий устамалар белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 331-уй манзилида жойлашган Яшнобод политехника касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари, уларга туташ майдонлар билан биргаликда банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатувчи «Ишга марҳамат» мономарказини жойлаштириш ва фаолиятини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул берилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2020 й., 07/20/4804/1173-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўтказилаётган 3-босқич касб-ҳунар коллежи талабалари 2020 йил 1 сентябрга кадар мазкур таълим муассасаларида таълим олиши тўхтатилади, улар яқинроқда жойлашган ва шунга ўхшаш таълим йўналишларига эга бўлган касб-ҳунар коллежи талабалари контингентига киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касб-ҳунар таълими маркази билан бирга бир ой муддатда мазкур бинолар ва иншоотлар туташ ҳудудлари билан топширилишини, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги эса уларни қабул қилиб, мақсадли фойдаланишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бир ой муддатда Меҳнат органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига 2018 йилда Бандлик ҳудудий бош бошқармаларини таъмирлаш ва техник жиҳозлаш дастурини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПК-3001-сон қарори 1-бандининг иккинчи — еттинчи хатбошилари, шунингдек, ушбу қарорнинг 1 — 6-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3913-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги ПҚ-3913-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Тошкент шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шаҳсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси

Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича минтақавий бюролар

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ҳудудий марказлари

Туман (шахар ) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари

Жамоат ишлари жамғармаси

Чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш марказлари

Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари

Касб-ҳунар коллежлари ҳамда олдиндан кўниктириш ва касбга тайёрлаш марказлари

Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари

«Ишга марҳамат» банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Мономарказ» МЧЖ*

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш Республика илмий маркази

«Ахборот-комьютер маркази «Mehnat.uz»» МЧЖ **

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш Республика илмий маркази таъсисчиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги ПҚ-3913-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимлари сони — 94 нафар, ишлаб чиқариш ходимлари сони — 12 нафар, кичик мутахассислар ва хизмат кўрсатувчи ходимлари сони — 26 нафар.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПҚ-5140-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 07/21/5140/0538-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги ПҚ-3913-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимлари сони — 21 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш ходимлари сони — 6 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Давлат меҳнат инспекциясининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарига юрисконсульт функцияси юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2020 й., 07/20/4804/1173-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги ПҚ-3913-сон қарорига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий тузилмаси

Бошқарув ходимлари сони — 17-18 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш ходимлари сони — 6 — 9 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг умумий сони — 244 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш ходимларининг умумий сони — 86 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарига юрисконсульт функцияси юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПҚ-5140-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 07/21/5140/0538-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги ПҚ-3913-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Директор

Директор ўринбосари — ишга жойлаштириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

Давлат меҳнат инспекцияси инспектори*

1

Ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш шуъбаси

1

Бандлик минтақавий дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш шуъбаси

1

Касбга қайта ўқитишни ташкил этиш шуъбаси

1

Бухгалтер

0,5

Жамоат ишларини мувофиқлаштириш шуъбаси

1

Ташқи меҳнат миграцияси ва қайтган меҳнат мигрантларининг реинтеграцияси масалалари бўйича инспектор

(ишлаб чиқариш ходими)

1

Кам таъминланган оилаларга нафақа тўловларини мониторинг қилиш ва кам таъминланганликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурларни ташкил этиш шуъбаси

0,5

Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси***

Ишга жойлаштириш инспекторлари**

(ишлаб чиқариш ҳодимлари)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимлари сони — 8 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Юрисконсульт функцияси юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ишга жойлатириш испекторлари (ишлаб чиқариш ходимлари) сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланадиган норматив бўйича меҳнат ресурслари сонидан келиб чиқиб аниқланади. Шу билан бирга, бир нафар инспектор штат бирлиги ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш шуъбасига доимий бириктирилган бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюролари. Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча ходимлар ҳисобига ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги ПҚ-3913-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хавфсиз ва ҳимояланган меҳнат» чора-тадбирлар дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон Республикаси Халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенцияларига қўшилиши тўғрисидаги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш:

«Халқаро меҳнат нормаларини қўллашга кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисида» (144-сон. 1978 йил 19 май);

«Мажбурий ёки бажарилиши шарт бўлган меҳнат ҳақида»ги конвенцияга қўшимча баённомага Ўзбекистон Республикаси қўшилиши тўғрисида» (29-сон, 2016 йил 9 ноябрь).

Қонун лойиҳаси

уч ой муддатда

Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссияси (Т. Норбоева, Ш. Кудбиев, К. Рафиқов)

2.

Ўзбекистон Республикаси Халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенцияларига қўшилиши тўғрисида асослантирилган таклифлар ва қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш:

«Саноат ва савдодаги меҳнат инспекцияси тўғрисида» (81-сон, 1950 йил 7 апрель);

«Қишлоқ хўжалигидаги меҳнат инспекцияси тўғрисида» (129-сон. 1972 йил 19 январь).

Қонун лойиҳаси

2019 йил март

Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссияси (Т. Норбоева, Ш. Кудбиев)

3.

Меҳнат қонунчилигини такроран бузганлик, шу жумладан иш берувчи томонидан меҳнат муносабатларини тегишли тартибда расмийлаштирилмаганлик учун жавобгарлик белгилаш ва кучайтиришга қаратилган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2018 йил октябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Адлия вазирлиги (Н. Жураев)

4.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

икки ой муддатда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Адлия вазирлиги (Н. Жўраев)

5.

Қуйидаги:

«Меҳнат органлари ходимларининг малакасини ошириш республика курслари тўғрисида»ги;

«Меҳнат органлари ходимларининг, шу жумладан Давлат меҳнат инспекцияси инспекторларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ижрочилар қарорлари

икки ой муддатда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

II. Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар

6.

Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касаллиги кўрсаткичларининг пасайишида иш берувчиларга кўмаклашувчи еттита «Олтин қоидалар»нинг амалга оширилишига қаратилган Ижтимоий таъминот халқаро уюшмасининг (МАСО) «Жароҳатланишга барҳам бериш» (Vision Zero) концепциясига Ўзбекистоннинг қўшилиши бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шу жумладан:

кўрсатилган Концепция принципларига содиқлик асосидаги етакчилик;

ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касаллигининг хавфларини аниқлаш ҳамда тегишли хавф-хатарларни назорат қилиш;

ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларини камайтириш мақсадларини белгилаш ҳамда тегишли дастурларни ишлаб чиқиш;

ташкилотчиликнинг юқори даражасига эришиш орқали меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тизимини яратиш;

дастгоҳ ва қурилмалар билан ишлашда иш жойларидаги хавфсизлик ва гигиенани таъминлаш;

касбий кўникмаларни ривожлантириш йўли билан кадрлар малакасини ошириш;

кадрларга ва уларни рағбатлантиришга инвестициялар.

Ижрочилар қарорлари

2018-2019 йиллар давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Б. Махмадалиев), «Саноатгеоконтехназорат» ДИ (О. Юнусов), «Ўздавэнергоназорат» ДИ (У. Эгамбердиев)

7.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа корхоналари, ташкилотларида Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини кенг жорий этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. бунда:

муайян иш берувчиларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид сиёсат, мақсадлар ва тартиб-таомилларни ўрнатиш бўйича ягона чора-тадбирлар комплексини амалга оширишга;

хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва хавф-хатарлари таъсирини камайтириш, шу асосда меҳнат унумдорлигини оширишни рағбатлантиришга;

меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга қаратилган.

Ижрочилар қарорлари

2018-2019 йиллар давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Б. Махмадалиев), «Саноатгеоконтехназорат» ДИ (О. Юнусов), «Ўздавэнергоназорат» ДИ (У. Эгамбердиев)

8.

«Меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича превентив ёрдам» дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, бунда:

меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ишларни амалга ошириш масалалари юзасидан иш берувчилар ва ходимларга методологик ва консультатив ёрдам кўрсатишга;

меҳнат ҳуқуқи нормаларини қамраб олувчи меҳнат қонунчилиги ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларига риоя қилишнинг энг самарали воситалари ва усуллари тўғрисидаги ахборотлар билан иш берувчилар ва ходимларни таъминлашга қаратилган.

Ижрочилар қарори

2018-2019 йиллар давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Б. Махмадалиев)

9.

Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини, Меҳнат хавфсизлиги стандартларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш, уларни ишлаб чиқиш бўйича талабларни. жорий қилиш, баҳолаш ва такомиллаштириш ҳамда бошқаларни ўз ичига олувчи ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими ва хавфсизлик стандартларини такомиллаштириш.

Ижрочилар қарори

2018-2019 йиллар давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Б. Махмадалиев)

10.

Меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларининг аттестация ҳужжатларини экспертизадан ўтказишнинг шаффоф онлайн-механизмларини ўрнатиш.

Ижрочилар қарори

2018-2019 йиллар давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Б. Махмадалиев)

11.

Бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари соҳасида илмий-амалий бош муассаса сифатида Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказининг фаолиятини тубдан кучайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ижрочилар қарори

2018 йилда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов)

12.

Давлат меҳнат инспекцияси органларининг фаолиятига фуқароларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳуқуқларига риоя этиш ва ҳимоя қилиш, айниқса иш берувчи томонидан вакансияларни яширганлик ҳолатлари бўйича, статистик маълумотларни олиш орқали камерал назорат механизмларини жорий қилиш.

Ижрочилар қарори

2018 йилда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов)

III. Давлат меҳнат инспекцияси ходимларининг малакасини ошириш ва меҳнатини рағбатлантириш

13.

Меҳнат органлари ходимларининг малакасини ошириш Республика курсларининг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш, бунда:

Давлат меҳнат инспекциясига ишга қабул қилинишида номзодлар икки ҳафталик мажбурий кириш-мослаштириш курсларидан ўтиши;

Давлат меҳнат инспекцияси ходимларини камида уч йилда бир марта малака ошириш курсларида ўқитилиши назарда тутилади.

Ижрочилар қарори

икки ой муддатда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов)

14.

Меҳнат органлари ходимларини, шу жумладан Давлат меҳнат инспекцияси ходимларини стажировкага ХМТнинг Турин шаҳридаги (Италия) Халқаро ўқитиш маркази, олий таълим муассасалари ва бошқа хорижий давлатларнинг малака ошириш ташкилотларига бандликка кўмаклашиш, меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқиш ва малака ошириш учун юбориш.

Ижрочилар қарори

келишилган жадвалларга мувофиқ

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов)

IV. Аҳоли, ходимлар ва иш берувчилар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро конференциялар ўтказиш

15.

Муносиб меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ХМТ Бош директори ва бошқа халқаро ташкилотлар иштирокида Тошкент шаҳрида халқаро конференция ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

2018 йил декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Б. Махмадалиев)

16.

«Меҳнат хавфсизлиги ва уни муҳофаза қилиш — 2019» халқаро кўргазмаси ва семинарини ўтказиш, бунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ижтимоий таъминот Халқаро уюшмаси ўртасида «Жароҳатланишга барҳам бериш» Концепциясини олга суриш бўйича ҳамфикрлик ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаш имконияти кўриб

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

2019 йил

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Б. Махмадалиев)

17.

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан кенг тушунтириш ишларини олиб бориш. шу жумладан:

плакатлар, рисолалар. видеороликлар тайёрлаш ва иш берувчилар ҳамда ходимлар ўртасида тарқатиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича маърузалар, мунозаралар ва семинарлар, кўргазмалар ташкил этиш, унда меҳнат гигиенаси қоидалари ва хавфсиз иш усулларининг амалда қўлланишини намойиш этиш;

фуқароларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига оид телекўрсатув ва радио эшиттиришлар, газета мақолаларини ташкил қилиш;

«Меҳнат гигиенаси» ва «Хавфсизлик техникаси» фанлари, шунингдек бошқа тегишли фанлар бўйича ўқув соатларини умумтаълим мактабларининг ўқитиш дастурига киритиш юзасидан таклифлар киритиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари, фаол фуқаролар билан биргаликда қишлоқ хўжалигида ишловчи, айниқса мавсумий ишларда ишловчи шахслар учун меҳнатни муҳофаза қилиш. мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва унга бутунлай барҳам бериш масалалари юзасидан учрашувлар ва суҳбатлар ташкил этиш.

Ижрочилар қарори

2018 йилдан бошлаб

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Б. Махмадалиев), Савдо-саноат палатаси (И. Жасимов). МГРК (А. Хаджаев)