23.02.2019 йилдаги 163-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида« 2018 йил 17 октябрдаги ПҚ-3978-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотлари асосида ўн кун муддатда ноҳалол экспорт қилувчилар реестрини шакллантириб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиев, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 23 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
163-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот маҳсулотлари — сабзавотлар, мевалар, дуккакли, ёнғоқ, узум ва полиз маҳсулотлари, музлатилган, қуритилган сабзавот ва мевалар (ТИФ ТН бўйича товар коди 07, 08, 0904, 1202);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилувчилар — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан экспорт контрактлари тузган ёки экспорт контракти тузмасдан инвойс асосида экспорт қилувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвойс — мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун ҳисобварақ-фактура;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт контракти — экспорт қилувчи ва Ўзбекистон Республикаси норезиденти ўртасида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун тузилган хўжалик шартномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноҳалол экспорт қилувчилар реестри — Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилган экспорт контрактлари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган, реал вақт режимида автоматик равишда шаклланадиган экспорт қилувчилар рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Экспорт қилувчилар мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт контрактини тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқига эга.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПҚ-417-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2022 й., 07/22/417/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПҚ-417-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2022 й., 07/22/417/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотларининг божхона назорати ва расмийлаштируви экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими асосида амалга оширилади. Бунда ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш ҳолатлари учун экспорт қилувчи жавобгар ҳисобланади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 487-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/487/0794-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Экспорт қилувчилар экспорт контракти тузмасдан инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларини ТСОЯЭАТга инвойс тўғрисидаги тегишли маълумотларни киритиш шарти билан экспорт қилиш ҳуқуқига эга.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Экспорт қилувчи юридик шахслар мева-сабзавот маҳсулотларини кейинчалик экспорт қилиш учун жисмоний шахслардан сотиб олганда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар жисмоний шахслар томонидан сотилган маҳсулотлар уларга ёки уларнинг оила аъзоларига ажратилган ер участкаларида етиштирилганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмасдан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Экспорт контрактлари бўйича экспорт қилинган янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини белгиланган жойгача транспортда ташиш пайтида ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ фактура қийматига тузатишлар киритиш учун қўлланадиган Экспорт қилинган янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотларининг табиий йўқолиш нормативлари доирасида табиий йўқолишлар бўлган ҳолатларда, экспорт қилувчи бу ҳақда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) ахборот киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотларининг табиий йўқолишлари мавжуд бўлганда, йўқолиш суммаси дебитор қарздорлик сифатида ҳисобга олинмайди, балки экспорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олинади. Йўқотиш суммаси олдиндан тўлов сифатида эътироф этилганда, табиий йўқотишлар суммасига тенг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчи томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар асосида юклаб жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий йўқотишлар суммаси хизмат кўрсатувчи банк томонидан экспорт қилувчининг табиий йўқотишлар суммаси тўғрисида ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар асосида экспортга юкланган маҳсулотлар суммасидан камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш натижасида пайдо бўлган йўқотиш суммаси хорижий шерикка қайтарилиши лозим ёки кейинги етказиб беришлар учун олдиндан тўлов деб ҳисобланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда экспорт божхона юк декларациясида қайд этилган янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларининг фактура қийматига тузатишлар киритилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Низомда назарда тутилмаган талаблар экспорт контрактлари ва уларни бажаришга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари қўлланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Экспорт божхона юк декларациясида мева-сабзавот маҳсулотларининг фактура қиймати инвойс валютасида кўрсатилади. Тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТга миллий валютадаги нақд маблағлар тўғрисида маълумотлар киритилган тақдирда, мева-сабзавот маҳсулотларининг миллий валюта эквивалентидаги умумий фактура қиймати божхона юк декларацияси қабул қилинган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банк курси бўйича ТСОЯЭАТда божхона расмийлаштируви учун қайд этилган суммадан ошмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мева-сабзавот маҳсулотларини ноҳалол экспорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ТСОЯЭАТга киритилган экспорт контракти бўйича тўлов муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган экспорт қилувчи реал вақт режимида автоматик равишда шаклланадиган ноҳалол экспорт қилувчилар реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик мавжуд контрактлар доирасида ушбу қарздорлик суммасидан кам бўлмаган миқдордаги валюта тушумлари тўғрисида маълумот ТСОЯЭАТга хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан киритилгандан сўнг ноҳалол экспорт қилувчи реал вақт режимида шаклланадиган Реестрдан чиқарилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Реестрга киритилган ноҳалол экспорт қилувчига кейинги экспортини фақат 100 фоизли олдиндан тўлов шарти асосида амалга оширишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Реестр тижорат банклари ва божхона органлари томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар асосида автоматик равишда электрон тарзда шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестр хизмат кўрсатувчи банкнинг ва экспорт қилувчининг номлари, экспорт қилувчининг солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), контрактнинг рақами, санаси ва идентификация рақами, тўлов муддати ўтган дебитор қарздорлик суммаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестр Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг веб-сайтлари билан интеграция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт қилувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлиги мавжуд контрактлари бўйича маълумотларни ўзининг электрон калитидан фойдаланган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг веб-сайтларидан олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчиларининг экспорт операцияларига хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Экспорт операцияларига тижорат банклари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилувчи зарур ҳужжатларни қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этган пайтдан бошлаб бир иш куни давомида унга хорижий валютада талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақ очишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт контракти ёки инвойс бўйича экспорт қилувчининг банк ҳисобварағига келиб тушган пул маблағлари ҳақидаги маълумотларни ТСОЯЭАТга киритиш учун масъулдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағлар келиб тушганлиги тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга тижорат банклари томонидан тўлов валютасида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фактура қийматига тузатишлар киритиш учун қўлланадиган экспорт қилинган янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотларининг табиий йўқолишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нормативлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(юкнинг соф вазни (нетто)га нисбатан % ҳисобида)

Ташиш масофаси, км.

Маҳсулот номи

бодринглар

помидорлар

ширин ва аччиқ қалампир, бақлажон, кабачки

карам, пиёз

кўкат

бошқа сабзавотлар

полиз маҳсулотлари

узум

данакли мевалар ва анор

олма ва нок

пўчоқли мевалар ва хурмо

цитрус мевалар

100 км. гача

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

0,3

0,3

250 км. гача

1,9

1,1

1,2

1,1

0,5

0,7

1

1,1

1,3

0,7

1,1

-

500 км. гача

2,4

1,7

1,5

1,7

0,6

1

1,6

1,4

1,6

1

1,9

-

501 — 550

2,5

1,8

1,6

1,8

0,7

1

1,7

1,5

1,7

1

2,0

-

551 — 600

2,6

1,9

1,7

1,9

0,8

1,1

1,8

1,6

1,7

1,1

2,1

-

601 — 700

2,8

2,1

1,8

2,2

1

1,3

2

1,7

1,8

1,3

2,3

-

701 — 800

3

2,3

1,9

2,5

1,1

1,5

2,1

1,8

1,9

1,5

2,5

-

801 — 900

3,2

2,5

2

2,8

1,2

1,7

2,3

1,9

2,0

1,7

2,7

-

901 — 1000

3,4

2,7

2

3,1

1,3

1,9

2,8

2,0

2,1

1,9

2,9

-

1000 км. дан узоқ масофага ташишда белгиланган меъёр кейинги ҳар 100 км. да оширилади

0,1

0,1

0,1

0,3

0,1

0,1

0,2

0,1

0,1

0,1

0,1

-

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотларининг ташуви тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро ташув ва мазкур ташувларни амалга ошириш учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари тўғрисидаги Келишувга асосан тасдиқланган нормалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотларини темир йўл транспортида ташишда юк жўнатувчи, юкни қабул қилувчи ва темир йўл компанияларининг жавобгарлиги, шунингдек, юкларни ташишда вужудга келган зиддиятли вазиятларни кўриб чиқиш тартиби Юкларни темир йўлда ташиш халқаро Келишувида, Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставида, юкларни ташиш Қоидаларида ҳамда бошқа тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Цитрус меваларни 100 км. масофадан узоққа ташишда норма кейинги ҳар бир 50 км. учун 0,1%га оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 8-сон, 75-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 15 июндаги 207-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан олдиндан тўловсиз мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиши мумкин бўлган етакчи чет эл импорт қилувчи ташкилотлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги 609-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 14 декабрдаги 984-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 287-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестстрой» АЖ фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 июндаги 430-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 287-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 8 январдаги 16-сон қарори иловасининг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг ««Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитиви очилмасдан ёки биринчи даражали хорижий банк кафолати расмийлаштирилмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиши мумкин бўлган етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотлар рўйхатига қўшимчалар киритиш ҳақида» 2018 йил 9 октябрдаги 814-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 27 ноябрдаги 963-сон қарори иловасининг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 287-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2019 й., 09/19/163/2663-сон; 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон; 15.04.2021 й., 09/21/216/0337-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 05.09.2022 й., 09/22/487/0794-сон; 09.11.2022 й., 07/22/417/1004-сон; 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон; 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)