11.02.2019 йилдаги ПҚ-4185-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатда ижтимоий етимликнинг олдини олиш, аҳоли ва ёшлар орасида соғлом оила қуришга масъулият билан ёндашишни тарғиб қилиш, оилавий қадриятларга маънавий-ахлоқий муносабатни шакллантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрилган чора-тадбирлар тарбия муассасалари ва уларда тарбияланаётган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонини сезиларли равишда камайтиришга ёрдам берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, болаларни жойлаштиришнинг оилавий ҳамда бошқа муқобил шаклларини кенг жорий этиш, айниқса уларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш (патронат), шунингдек болаларни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча чоралар кўриш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий етимликни янада камайтириш, етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг жадал ижтимоий мослашуви учун кенг имкониятлар яратиш, тарбия муассасаларининг иш фаолиятини яхшилаш, шунингдек, жисмонан соғлом ва маънавий етук авлодни тарбиялашда оиланинг ролини мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 мартдан «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларининг раҳбар ходимлари ва тарбиячилари, шунингдек, барча турдаги халқ таълими муассасалари тарбиячиларининг базавий тариф ставкасини 1,5 баробарга ошириш ва уни умумтаълим мактабларининг тегишлича раҳбар ва педагогик ходимлари базавий тариф ставкасининг 75 фоизи даражасида белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 октябрдан «Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари раҳбар ходимлари ва олий маълумотли тарбиячилари ҳамда барча турдаги халқ таълими муассасаларининг олий маълумотли тарбиячиларининг базавий тариф ставкалари миқдорларини умумтаълим мактабларининг тегишли раҳбар ва педагог ходимлари базавий тариф ставкаларига тенглаштириш, бунда айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбиячилари учун кўзда тутилган устамани бекор қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг (кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) тарбиячиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида тўланади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар уйлари, ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказлари ҳамда сил касаллигига қарши болалар санаторийси тарбиячиларига тегишли тоифадаги давлат мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари учун белгиланган базавий тариф ставкаси миқдорлари қўлланилади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари ва болалар уйларига 1 та психолог штат бирлиги, тарбияланувчилари сони 200 нафардан ортиқ бўлган «Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари ва болалар уйларига 2 та психолог штат бирликларини киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2019 йил давомида «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан замонавий компьютер синфларини очиш, тарбияланувчиларни замонавий компьютер дастурлаш кўникмаларига ўқитишни ташкил қилиш ва ахборот технологиялари соҳасида ёш мутахассислар тайёрланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда оила институтини мустаҳкамлаш, ижтимоий етимликнинг олдини олиш, шунингдек, «Меҳрибонлик» уйларини босқичма-босқич кам комплектли болалар шаҳарчаларига ҳамда ижтимоий муассасаларнинг бошқа муқобил шаклларига ўтказиш мақсадида 2019 йил 1 июнга қадар муддатда 2019 — 2023 йилларда «Меҳрибонлик» уйларини ноинституционаллаштириш дастурини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази билан биргаликда 2019 йил 1 июнга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилаётган (патронат) васий ва ҳомийликка номзодларни, фарзандликка олаётганлар ва оилавий болалар уйларининг тарбияловчи ота-оналарини танлаш ва кузатиб бориш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Халқ таълими вазирлиги ва бошқа давлат органларининг «Ишонч телефонлари» орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил қилсин, шунингдек, «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларида зарур алоқа воситалари билан жиҳозланган алоҳида хоналар ажратилишини, «Ишонч телефонлари» узлуксиз ишлашини ҳамда улардан тарбияланувчиларнинг эркин фойдаланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича «Йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий васийлик ва ҳомийликнинг турли шаклларини яратишга кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 июнга қадар «Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари ва болалар уйларининг ҳудудлари ва хоналарини видеокузатув камералари билан жиҳозланишини таъминласин, видеоёзувлар махсус архивда камида бир ой давомида сақланишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари ва болалар уйларидаги видеокузатув камераларининг техник созлиги ва узлуксиз ишлашини, кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида архивлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Васийлик ва ҳомийлик органлари, «Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйлари ҳамда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун бошқа тарбия муассасалари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариуслар, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ ва ички ишлар органлари, давлат тиббиёт ва бошқа муассасалар орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштиришда;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 мартдаги ПФ-6184-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2021 й., 06/21/6184/0192-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза билан мурожаат қилишда давлат божи ва бошқа тўловлардан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда харажатлар сметасини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг соҳага ихтисослаштирилган муассасаларида тиббиёт тизими педагогик ходимларининг малакасини ошириш учун маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, асосий ишидан ажралган ҳолда педагог ходимларнинг малакасини ошириш курсларига юборилган тингловчиларга ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар (туман) ҳокимлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойга муҳтож сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ўз вақтида турар жойлар ажратилишини қонун ҳужжатларига мувофиқ таъминлаш учун шахсий жавобгар эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жойлар ажратилиши устидан назоратни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тижорат банкларига етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, шу жумладан улар тоифасига кирадиган 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган шахсларга ёш оилалар учун назарда тутилган шартларда, кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш мақсадида ипотека кредитлари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитининг дастлабки бадали Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг маиший ва турар жой шароитларини яхшилаш мақсадида, шаҳарлар ва қишлоқ жойларида арзон кўп квартирали уйларни қуриш параметрларини шакллантиришда, 2020 йилдан бошлаб уй-жойга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ипотека кредити бериш асосида сотиш учун уйлар қурилишини назарда тутсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда бир ой муддатда тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ишга жойлаштирилиши устидан тизимли мониторинг механизмини ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишда тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбияланувчиларини дастурлаш кўникмаларига ўргатиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида ёш мутахассисларни тайёрлаш мақсадида уларнинг Интернет тармоғига уланиши ва компьютерлар билан жиҳозланишини, бунда 10-11-синф ўқувчиларига «ахборот-коммуникация технологиялари» йўналишида етакчи ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташи учун шароитлар яратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ўқув, шу жумладан компьютер дастурлаш ва ахборот технологиялар соҳасидаги материаллардан фойдаланиш мақсадида «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларининг «ZiyoNET» таълим тармоғига уланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2019 йил 1 апрелга қадар етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уларнинг тутинган ота-оналари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига доимий прописка қилинишини таъминлаш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда кўзда тутилган тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратсин, шунингдек, ҳар йили Давлат бюджети параметрларида ушбу кўрсатилган мақсадлар учун маблағни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 11 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4185-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4185-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл харитаси»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбаси

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага ўтказиш, шунингдек қуйидагиларни назарда тутган потенциал ота-оналарни эрта аниқлаш тартибини такомиллаштириш:

мазкур тоифадаги болаларнинг ижтимоий мослашуви ва уларни касб-ҳунарга йўналтириш учун тегишли шароитлар яратиш;

тўлиқ давлат таъминотига олинадиган болаларнинг тоифаларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил

1 апрелга қадар

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Бош прокуратура (С. Саидкаримов), Олий суд (К.Камилов), Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев), Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (В. Алимова), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижда ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, 3 ёшга тўлмаган болаларини Ўзбекистон Республикасига қайтариш орқали вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил

1 октябрга қадар

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Бош прокуратура (С. Саидкаримов)

3.

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат тарбия муассасаларига ажратиладиган ҳомийлик маблағларидан фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

1 сентябрга қадар

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов)

4.

«Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари, «Мурувват» уйлари ва болалар уйлари ходимлари учун одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

1 августга қадар

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов)

5.

«Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил

1 апрелга қадар

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев)

6.

Болалар уйларида бўлган болаларни тарбиялаш соҳасида давлат талабларини жорий этиш масаласини ўрганиш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил

1 июнга қадар

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

7.

Тутинган ота-оналар, васийлар ва ҳомийлар томонидан уларга болаларни парвариш қилиш бўйича юкланган вазифаларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш механизмини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил

1 июнга қадар

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Бош прокуратура (С. Саидкаримов), Олий суд (К. Камилов), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (В. Алимова)

8.

Ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва малакавий талабларини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил

1 августга қадар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (В. Алимова)

II. Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун болалар тарбия муассасаларида тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш

9.

Тарбияланувчиларнинг ижтимоий мослашуви ва касб-ҳунарни муваффақиятли танлаши, уларда ижтимоий ва ҳаётий кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадида «Меҳрибонлик» уйларида, зарур моддий-техник база билан таъминлаган ҳолда, ўқув курсларини («Уй-рўзғор академияси») ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Маҳаллий бюджет маблағлари

2019 йил

давомида

Халқ тълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқув дастурларини такомиллаштириш орқали тарбия жараёни самарадорлигини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил

давомида

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

11.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг соҳага ихтисослаштирилган муассасаларида соғлиқни сақлаш тизими муассасалари педагог ходимларининг малакасини оширишни ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

12.

Қуйидагилар:

тутинган ота-оналарни тайёрлаш;

ўқув-тарбиявий, маънавий-ахлоқий ишлар ҳамда тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун муассасаларда комплекс диагностика, профилактика, коррекцион фаолият, ижтимоий педагогика ва психология йўналишида услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

Услубий қўлланмалар

2019 йил

1 августга қадар

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кодиров), Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (В. Алимова)

13.

«Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари раҳбарлари ва педагог ходимларининг малакасини ошириш.

График асосида

Доимий равишда

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров)

14.

«Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари раҳбарлари ва педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил

31 декабрга қадар

Таълим сифатини назорат қилиш

давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

15.

«Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари учун соғломлаштириш оромгоҳлари ва шаҳар ташқарисидаги уйларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Давлат бюджети маблағлари

2020 — 2023 йиллар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. Жамиятда ижтимоий етимликни профилактика қилиш ва олдини олиш

16.

Қуйидагиларни назарда тутган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

болалари «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларига вақтинча жойлаштирилган кам таъминланган, кўп болали оилалар, шунингдек ёлғиз ота-оналарни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

оғир ҳаётий вазиятга (хавф-хатар гуруҳига) тушиб қолган оилаларни аниқлаш, уларга ижтимоий-моддий, руҳий-педагогик, ахборот ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ишга жойлаштириш ҳамда имтиёзли кредитлар олишда ва бошқа муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш орқали ижтимоий етимликни профилактика қилиш ва олдини олиш бўйича чора-тадбирлар;

янги туғилган чақалоқдан воз кечиш, оилавий нотинчлик ва болаларни ота-оналаридан ажратишни профилактика қилиш, оилани лозим даражада ижтимоий-ҳуқуқий ва руҳий-педагогик қўллаб-қувватлашни таъминлаш ҳамда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳолатлари сонини камайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019–2020 йиллар

давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова),

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (В. Алимова), манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Ўсиб келаётган ёш авлодни миллий анъаналар ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасалари ролини ошириш, ижтимоий рекламалар, роликлар, махсус телекўрсатувлар ва мақолаларни намойиш қилиш ва илгари суриш, шунингдек етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш ва жойлаштириш, шу жумладан уларни оилага жойлаштириш механизмлари, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда халқимизнинг кўп асрлик оилавий қадриятлари тўғрисида тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Ижтимоий реклама ва роликлар, теле- ва радио эшиттиришлар, мақолалар

Доимий равишда

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), МТРК (А. Ходжаев),

ЎзА (А. Кучимов), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов),
Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кодиров)

IV. Бошқа йўналишлар

18.

Тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган (уй-жойга муҳтож бўлганлар сифатида ҳисобда турганлар) болаларнинг уй-жой билан таъминланганлигини ўрганиш, уларни уй-жой билан таъминлаш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил

1 июлга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

19.

Тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни иш билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева)

20.

Олий маълумотли ижтимоий ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш даражасини, шу жумладан меҳнатига ҳақ тўлаш тариф разрядини қайта кўриб чиқиш орқали ошириш масаласини ўрганиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил

1 апрелга қадар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев),
Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2019 й., 07/19/4185/2601-сон; 14.10.2020 й., 07/20/4860/1383-сон; 09.03.2021 й., 06/21/6184/0192-сон; 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон; 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)