09.02.2019 йилдаги ПҚ-4170-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)» лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятидаги суғориладиган ерларни сув билан кафолатланган таъминлаш, Қарши насос станциялари каскади ишончлилиги ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза) лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)» лойиҳасини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2977-сон қарорини амалга ошириш доирасида 2018 йил 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ва Саудия тараққиёт жамғармаси ўртасида 43,2 млн. АҚШ доллари миқдорида Қарз битими имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Саудия тараққиёт жамғармаси билан тузилган Қарз битими шартларига мувофиқ «Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)» лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириладиган даврда беш штат бирлигидан иборат лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этсин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-331-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2024 й., 07/24/331/0741-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш ва таъминлаб туриш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, лойиҳа доирасида жалб қилинадиган консалтинг компанияси харажатлари эса Саудия тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига лойиҳани молиялаштириш учун жалб қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қайта молиялаштириладиган кредити юзасидан Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармасининг «Агробанк» АТБ олдидаги мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат кафолатини белгиланган тартибда бериш ваколати берилсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПҚ-382-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 07/23/382/0915-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖ ва «Агробанк» АТБ лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган валюта маблағларининг бир қисмини комиссия ундирмаган ҳолда сотишни ҳамда 1-иловага мувофиқ схема бўйича лойиҳани молиялаштиришга мақсадли йўналтиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)» лойиҳасини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2977-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Ҳамроев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 9 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4170-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 февралдаги ПҚ-4170-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)» лойиҳасини амалга оширишга доир тадбирларга Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган кредитнинг бир қисмидан мақсадли фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

1. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси валюта маблағларининг бир қисмини «Агробанк» АТБга ажратади. «Агробанк» АТБ мазкур валюта маблағларини «Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖ орқали сотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Агробанк» АТБ миллий валютада олинган маблағларни Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармасига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси олинган маблағларни лойиҳа бўйича товарлар тўлови учун — «Ўзэлектраппарат-Электрошиелд» АЖ ва «Гидромехмонтаж» ҚК МЧЖга йўналтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 февралдаги ПҚ-4170-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)» лойиҳасини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2977-сон қарорининг рус тилидаги матнига киритилаётган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4515-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.11.2019 й., 07/19/4515/4013-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«исполнительным органом, ответственным за целевое использование средств Государственного бюджета Республики Узбекистан и части средств Фонда реконструкции и развития Республики Узбекистан по контрактам, заключаемым с поставщиками, указанными в абзацах четвертом и пятом пункта 4 настоящего постановления, является Управление эксплуатации Каршинского магистрального канала Министерства водного хозяйства Республики Узбекистан, а также средств Саудовского фонда развития и части средств Фонда реконструкции и развития Республики Узбекистан — Агентство по реализации проектов в области агропромышленного комплекса и продовольственного обеспечения;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 4-банднинг учинчи хатбошидаги «ГУП «Специализированная передвижная механизированная колонна № 97» Управления эксплуатации Каршинского магистрального канала Министерства сельского и водного хозяйства» сўзлари «ГУП «Махсус йирик насос таъмир» Республиканского объединения «Узсувкурилиштаъминот» Министерства водного хозяйства» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Межведомственной комиссии по проведению закупочных процедур по утверждению поставщиков товаров (работ и услуг), а также строительно-подрядных организаций по отдельным инвестиционным проектам Министерства водного хозяйства в установленном порядке организовать и провести тендерные торги по определению победителей закупаемых товаров (работ и услуг) в рамках реализации проекта.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 7-бандда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биринчи хатбошидаги «Республиканского объединения «Узводремэксплуатация» Министерства сельского и водного хозяйства» сўзлари «Министерства водного хозяйства» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) учинчи хатбоши «в установленном порядке.» сўзларидан кейин «, а также по другим контрактам.» сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 8-банднинг биринчи хатбошидаги «сельского и» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 9-бандда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Министерству сельского и водного хозяйства» сўзлари «Министерству водного хозяйства, Министерству сельского хозяйства» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агентством по реструктуризации сельскохозяйственных предприятий» сўзлари «Агентством по реализации проектов в области агропромышленного комплекса и продовольственного обеспечения» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.02.2019 й., 07/19/4170/2595-сон, 12.11.2019 й., 07/19/4515/4013-сон; 22.07.2020 й., 06/20/6031/1088-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 07/23/382/0915-сон; 24.09.2024 й., 07/24/331/0741-сон)