LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 28 февралдаги 3-сонли «Истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ва унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1440-2, 11.03.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергетикада назорат бўйича «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси тўғрисидаги низом»га асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги 57-сонли қарорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 511-сонли қарорини бажариш Назорат-режасининг 2-бандини ижро этиш мақсадида, буюраман:
1. «Истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низом» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 10 кундан кейин амалга киритилсин.
3. Мазкур буйруқ кучга кирган кунидан бошлаб «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг 2004 йил 15 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган (2004 йил 29 июль, рўйхат рақами 1392 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й. 30-сон) «Истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш тартиби тўғрисида низом»ни тасдиқлаш ҳақидаги 257-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.