07.02.2019 йилдаги 105-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сирдарё вилоятида замонавий пахтачилик-тўқимачилик кластерини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3279-сон қарорига мувофиқ ҳамда қишлоқ хўжалигида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, илмий ва инновацион фаолиятга тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этишни рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги ва ўсимлик маҳсулотлари етиштиришнинг илмий асосланган самарали усулларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида «BEK Cluster» масъулияти чекланган жамияти муассислигида «Ўсимлик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш технологиялари илмий-амалий маркази» масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Оқолтин ШФЙ, Ёшлик кўчасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказига тегишли Мирзаобод гидромелиорация касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга (кейинги ўринларда объект деб аталади) давлат-хусусий шериклик шартлари асосида «BEK Cluster» масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда хусусий шерик деб аталади) Марказ фаолиятини ташкил қилиш учун текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Мирзаобод гидромелиорация касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар мазкур коллеж биносида ўқув жараёнини давом эттирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, хусусий шерик давлат-хусусий шериклик тўғрисида битимни амалга ошириш доирасида қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки йил давомида камида 2 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали объектни реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва илмий лаборатория асбоб-ускуналарини сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект негизида ўсимлик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш технологияларини яратишга қаратилган илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш ҳамда ўн йил давомида фаолият турини сақлаб қолиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камида 44 та янги иш ўринларини яратиш ва бир йил давомида сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуддаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ходимлари ҳамда талабаларига илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларини амалга ошириш учун лаборатория ҳамда тажриба ерларидан бепул фойдаланиш учун зарур шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқотларда фаол қатнашаётган Марказ ва ҳудуддаги илмий-тадқиқот ҳамда олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ёш мутахассисларнинг ҳар йили камида 5 нафарини беш йил мобайнида хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида тажриба орттиришга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мирзаобод гидромелиорация касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ўқишни битирганларидан сўнг Марказда иш билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалигини ривожлантириш эҳтиёжини инобатга олиб, вилоятнинг ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган илғор технологиялар, шунингдек, инновацион суғориш усулларини қўллаш тизимини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сирдарё вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн беш кун муддатда ушбу қарорнинг 3-бандида назарда тутилган шартлар асосида белгиланган тартибда объект бўйича хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий шерик томонидан ушбу қарорнинг 3-бандида назарда тутилган мажбуриятларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши мониторингини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиев, Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Г. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 7 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.02.2019 й., 09/19/105/2587-сон)