Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 07.04.1992 йилдаги 178-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.04.1992 йилдаги 178-сон
Кучга кириш санаси
07.04.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДАГИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ СОҲАСИДАГИ БИТИМЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги доимий иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, бозор иқтисодиёти шароитида ўзаро тажрибалардан фойдаланиш, мутахассисларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги кадрлар тайёрлаш соҳасидаги битимларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга ошириш юзасидан 1-иловага* мувофиқ мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги битимларни бажаришнинг қуйидаги графиклари тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-иловага* мувофиқ кадрларни тайёрлаш соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-иловага* мувофиқ турк тили ва адабиёти бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-иловага* мувофиқ умумтаълим мактаблари ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари билан алмашиниш соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-иловага* мувофиқ матбаа маҳсулотларини чиқариш бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2—5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кўрсатиб ўтилган битимларни амалга ошириш бўйича сарф-харажатлар сметаси 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 6-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун зарур маблағларни ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси Туркия Республикасига борувчи талабалар ва ўқувчиларга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга харажатлар учун валюта ажратиш масаласини белгиланган тартибда ҳал қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Алоқа вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси учун энг зарур бўлган мутахассисликлар номенклатурасига мувофиқ равишда тестларда қатнашиш учун талабаларни ўз вақтида ва сифатли танлашни таъминласинлар, тестларни ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртмалари бўйича ҳукуматлараро битимларни амалга ошириш учун зарур адабиётларни биринчи навбатда нашр этилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги республика ва вилоятлар тил ўрганиш марказларида қисқа муддатли курслар ташкил этиш ва тестдан ўтган талабаларга турк ва инглиз тилларини самарали ўқитиш, шу мақсадлар учун Туркия Республикаси вакилларидан фойдаланиш масалаларини ҳал этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги талабаларнинг ўқиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Туркия Республикасидаги ваколатхонаси тўғрисида Туркия томони билан келишиб олсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ўқишга юборилаётганларнинг кетиш ҳужжатларини ўз вақтида расмийлаштиришни ва уларни юборишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси, Миллий ахборот агентлиги ҳукуматлараро битимларнинг қандай бажарилаётганлигини мунтазам ёритиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ М.И. Қорабоев зиммасига юклатилсин. Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги кадрларни тайёрлаш соҳасидаги битимларнинг қандай амалга оширилаётганлиги 1992 йилнинг октябрь ойида кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
178-сон