01.02.2019 йилдаги 81-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ва ташқи бозорларда барқарор талаби бўлган замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришни таъминлаш ҳамда Жиззах вилоятида янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3874-сон қарорига мувофиқ «Нuaxin Cement» Co LTD (XXP) компанияси (кейинги ўринларда инвестор деб аталади) томонидан умумий қиймати 150,0 млн АҚШ долларилик бир йилда 1,2 млн тонна портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган цемент заводи (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) қурилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида «Нuaxin Cement» Co LTD (XXP) компанияси томонидан масъулияти чекланган жамият шаклида «Нuaxin Cement Jizzakh» хорижий корхона ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда инвестор билан инвестиция шартномаси белгиланган тартибда тузилишини таъминласин, унда инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, инвестициялар ҳажмини, ташкил этиладиган иш ўринларининг режалаштириладиган сонини, инвесторга бериладиган имтиёзлар ва преференцияларпи ҳамда иловага* мувофиқ дастлабки техник-иқтисодий параметрларни ҳисобга олган ҳолда бошқа инвестиция мажбуриятларини ва ижтимоий мажбуриятларни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар инвестор томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида цемент заводи қурилиши учун Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани ҳудудида 81 га қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаси ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Нuaxin Cement Jizzakh» МЧЖ ХКга инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини 2019 йил 1 июлгача муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқиш билан амалга оширишга истисно тариқасида рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ қурилаётган цемент заводи ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникацияларига уланишида «Нuaxin Cement Jizzakh» МЧЖ ХКга зарур ёрдам берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси истисно тариқасида «Нuaxin Cement Jizzakh» МЧЖ ХКга норуда фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига, шу жумладан, Фориш конида глина қазиш ва Жиззах вилоятида жойлашган Шарқий Учқўрғон конида оҳактош қазиш учун тўғридан-тўғри музокаралар асосида лицензиялар берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати устидан зарур давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инвестиция лойиҳаси давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ва уни амалга оширишда табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан зарур назоратни белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Нuaxin Cement Jizzakh» МЧЖ ХК инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ишлаб чиқариш бошлангандан кейин 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2020 йил 1 октябргача бўлган муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нuaxin Cement Jizzakh» МЧЖ ХК ва унинг субпудрат ташкилотлари томонидан, шу жумладан, «вақтинча олиб кириш» божхона режимида белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хомашё ва материаллар, машина ва механизмлар, махсус транспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи узеллар, приборлар ва инструментлар, техник ва лойиҳа ҳужжатлари божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиладиган хизматлар, четдан олиб келинадиган товарлар, материаллар, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, транспорт воситалари приборлари, эҳтиёт қисмлар, инструментлар, ёқилғи-мойлаш материаллари Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида лицензияланиши ва сертификатланишида йиғимлар, давлат божлари ва тўловлар тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада тегишли аккредитация қилинган синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда импорт қилинадиган материаллар, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, приборлар, эҳтиёт қисмлар, инструментлар — мажбурий сертификатлаш тартиботидан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Нuaxin Cement Jizzakh» МЧЖ ХКнинг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан, зарурат бўлганда эса — Ислом Каримов номидаги Тошкент шаҳар халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Нuaxin Cement Jizzakh» МЧЖ ХКнинг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари давлат божи ундирилмасдан берилишини ва узайтирилишини, шунингдек, улар вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддатини узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Нuaxin Cement Jizzakh» МЧЖ ХКнинг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассислар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаган) Ўзбекистон Республикасига жалб этилишига рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Жиззах вилоятининг ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2019 й., 09/19/81/2562/-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)