Ҳужжат кучини йўқотган 10.03.2014 06.04.1992 йилдаги 165-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 06.04.1992 йилдаги 165-сон
Кучга кириш санаси
06.04.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 10.03.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёмини чиқариш ва уни тарқатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 51-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми облигацияларини қабул қилиш ва тўлашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо қоғозлар бозорини шакллантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, халқ хўжалигини ривожлантириш ва кишиларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг кечиктириб бўлмайдиган вазифаларини ҳал этиш учун аҳолининг пул маблағларини жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми аҳоли ўртасида ихтиёрий асосларда тарқатиш учун 1992 йил 1 июлдан 2012 йил 1 июлгача бўлган муддатга чиқарилсин, облигацияларни сотишдан олинган маблағ республика бюджети даромадига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёмининг илова қилинаётган шартлари тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми «Ўзжамғармабанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк»нинг барча муассасалари томонидан эркин сотилади ва сотиб олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
облигацияларни тарқатганлик ва улар бўйича даромад тўлаганлик учун сотилган облигацияларнинг курс қийматидан олинган пул тегишли банк муассасаларига қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд қилиб ўтилган республика банкларига Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёмини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган биржалар орқали нақд пулга сотишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавбанк» билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми облигацияларини 1992 йил 1 майгача тайёрлашни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор банклар билан биргаликда 1992 йил 1 майгача облигацияларни сотишнинг курс қиймати баҳолари жадвалини ва Ўзбекистон Республикаси ички ютуқли заёми облигациялари бўйича ютуқларни жойлаштириш ва тўлаш аъмолларини амалга ошириш қоидаларини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиражларни ўтказиш муддатларини белгиласин, ютуқларнинг биринчи тиражини 1992 йил июль ойида ўтказишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги ички ютуқли заёми облигацияларини босиб чиқариш ва тарқатиш, тиражларни ўтказиш, ютуқларни тўлаш, заёмни тарқатишга оид реклама билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва ноҳиялар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар, банклар Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги ички ютуқли заёмини чиқариш ва тарқатиш шартларининг жойларда кенг тушунтирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзжамғармабанк», «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» ушбу мақсадларда ҳар бир шаҳар ва ноҳия бўлимларида юқори малакали мутахассислардан иборат матбуот гуруҳини ташкил этсинлар, уларга тегишли мукофот пули тўлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1992 йилнинг август ойида кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 6 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
165-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 6 апрелдаги 165-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёмини чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАРТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги ички ютуқли заёми 1992 йил 1 июлдан 2012 йил 1 июлгача бўлган муддатга чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Заём облигациялари Ўзбекистон жамғармалар банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик саноати банки муассасалари томонидан эркин сотилади ва сотиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Заёмлар ҳар бир разрядида 2500 миллион сўмлик бўлган алоҳида разрядлар билан чиқарилади. Ҳар бир разряд — номери 00001 дан 50000 гача бўлган 50000 та сериядан иборат. Ҳар бир сериядаги облигация 001 дан 100 гача бўлган номерга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Заём облигациялари 250, 500 ва 1000 сўмлик қийматда чиқарилади, 250 сўмлик облигация 500 сўмлик облигациянинг ярми ҳисобланади, 1000 сўмлик облигация эса бир сериядаги иккита 500 сўмлик облигациядан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Заём облигациялари бўйича барча даромадлар ютуқлар сифатида тўланади. Ютуқларнинг умумий миқдори заёмнинг йилига ўртача 12 фоизи ҳисобидан йигирма йиллик муддатга белгиланган. Йигирма йиллик муддат ичида заёмлар облигацияси умумий ҳажмининг 32 фоизига ютуқ чиқади, облигацияларнинг қолган 68 фоизи эса, заёмнинг муддати тугагач, уларнинг ёзилган қиймати бўйича қайта сотиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ютуқ чиққан облигацияларнинг ютуқлари тўланади ва келгуси ютуқлар тиражларидан чиқарилади. Заём бўйича ютуқлар беш юз сўмлик облигацияга облигациянинг ёзилган қийматини ҳам ҳисобга олган ҳолда 250000, 100000, 50000, 10000, 5000, 2000 сўм миқдорида белгиланади (250 сўмлик қийматга эга бўлган облигацияга ютуқнинг ярми берилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Заёмнинг йигирма йил муддат ичида ҳар йили 4 тираждан иборат 80 марта ютуқлар тиражи ўтказилади. Тиражлар 1992 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаган муддатларда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ютуқлар тиражида заёмнинг ҳар бир разряди бўйича ютуқларнинг қуйидагича сони ўйналади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
500 сўмлик облигацияга ютуқ миқдори (облигациянинг ёзилган қиймати ҳам шунга киради), сўм

Ўйналадиган ютуқлар

бир тиражда

бир разрядли барча тиражларда

ютуқлар сони ютуқлар миқдори (сўмларда) ютуқлар сони ютуқлар миқдори (сўмларда)
250000‎ 1‎ 250000‎ 80‎ 20000000‎
100000‎ 5‎ 500000‎ 400‎ 40000000‎
50000‎ 25‎ 1250000‎ 2000‎ 100000000‎
25000‎ 50‎ 1250000‎ 4000‎ 100000000‎
10000‎ 1000‎ 10000000‎ 80000‎ 800000000‎
5000‎ 8800‎ 44000000‎ 704000‎ 3520000000‎
2000‎ 10119‎ 20238000‎ 809520‎ 1619040000‎
20000‎ 77488000‎ 1600000‎ 6199040000‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ютуқ чиққан облигациялар, шунингдек, ёзилган қиймати бўйича қайта сотиб олинадиган ютуқ чиқмаган облигациялар юзасидан 2014 йилнинг 1 июлигача тўловлар талаб қилиниши мумкин. Шу муддат ўтгандан сўнг тўловга берилмаган облигациялар ўз кучини йўқотади ва улар бўйича тўловлар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Облигацияларни сотиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаган нархларда, қайта сотиб олиш эса ёзилган қиймати бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси ички ютуқли заёми облигациялари ва уларга чиққан ютуқлар давлат солиқлари солишдан озод қилинадилар.